ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Савдо бўйича умумий қоидалар /

"Савдо ва хавфсизлик" танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.07.2016 й. 237-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 21 июлдаги

237-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Савдо ва хавфсизлик" танловини ташкил

этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Савдо ва хавфсизлик" танловини (кейинги ўринларда танлов деб аталади) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини, савдо (бозорлар, гипермаркетлар, супермаркетлар, минимаркетлар, киоскалар ва бошқалар) ва умумий овқатланиш (ресторанлар, барлар, кафелар, чойхоналар ва бошқалар) соҳасида тадбиркорлик субъектларини (кейинги ўринларда тадбиркорлик субъектлари деб аталади) танлаб олиш ва рағбатлантириш мезонларини белгилайди.


2. Танлов очиқ ҳисобланади, унда барча тадбиркорлик субъектлари иштирок этиши мумкин.


3. Қуйидагилар танловнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

савдо ва умумий овқатланиш соҳасида тадбиркорлик субъектларига аҳолига хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини янада оширишда, жамоат хавфсизлигини таъминлашда амалий тарзда кўмаклашиш;

савдо ва умумий овқатланиш соҳасида тадбиркорлик субъектларининг аҳолининг истеъмолчи сифатидаги хавфсизлигини таъминловчи замонавий технологияларни жорий этишдан манфаатдорлигини рағбатлантириш;

давлат стандартларига, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига, ёнғин хавфсизлиги талабларига ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилишини таъминлаш;

савдо ва умумий овқатланиш объектларига туташиб кетган жойларни обод қилиш ва ободонлаштиришни рағбатлантириш;

савдо ва умумий овқатланиш соҳасида фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида жамоатчиликнинг ижобий фикрини шакллантириш.


4. "Савдо ва хавфсизлик" танловини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлашни ташкил этиш бўйича махсус комиссия, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, "Маҳалла" фонди ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси танловнинг ташкилотчилари ҳисобланади.

5. Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади, уларнинг ҳар бири бўйича ғолиб аниқланади:

а) "Энг яхши йирик савдо объекти", ушбу номинацияда савдо залларининг жами майдони 1500 кв. метрдан ортиқ бўлган тадбиркорлик субъектлари иштирок этади;

б) "Энг яхши ўртача савдо объекти", ушбу номинацияда савдо залларининг жами майдони 50 кв. метрдан 1500 кв. метргача бўлган тадбиркорлик субъектлари иштирок этади;

в) "Энг яхши савдо объекти", ушбу номинацияда савдо залларининг майдони 50 кв. метргача бўлган тадбиркорлик субъектлари иштирок этади;

г) "Энг яхши ресторан", ушбу номинацияда умумий овқатланиш корхоналари иштирок этади, улар қуйидаги типларга бўлинади: ресторан, вагон-ресторан, бар;

д) "Энг яхши кафе", ушбу номинацияда умумий овқатланиш корхоналари иштирок этади, улар қуйидаги типларга бўлинади: кафе, ёзги кафе, кафетерий;

е) "Энг яхши чойхона", ушбу номинацияда умумий овқатланиш корхоналари субъектлари иштирок этади, улар қуйидаги типларга бўлинади: ошхона, чойхона, буфет ва тамаддихона.



II. ТАНЛОВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ


6. Танлов ҳар йили август ойида икки босқичда: туман босқичи (Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида) ва шаҳар босқичи тарзида ташкил этилади ва ўтказилади.


7. Қуйидагилар танловни ташкил этиш ва ўтказишнинг ишчи органлари ҳисобланади:

туман босқичида - ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ намунавий таркибдаги туман комиссияси (кейинги ўринларда туман комиссияси деб аталади);

шаҳар босқичида - "Савдо ва хавфсизлик" танловини ташкил этиш, ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда Махсус комиссия деб аталади).

Танловга тақдим этилган материалларни экспертизадан ўтказиш, шунингдек жойларга чиқиб ўрганиш учун туман комиссиялари ва Махсус комиссия томонидан хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги мутахассислар жалб этилиши мумкин.


8. Туман комиссиялари ва Махсус комиссиянинг иш тартиби улар томонидан тасдиқланадиган регламентда белгиланади.


9. Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилган ва танлов номинациялари бўйича лойиҳалар тақдим этувчи тадбиркорлик субъектлари танлов иштирокчилари ҳисобланади.

Танловда иштирок этишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.


10. Танловда иштирок этиш учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича иштирокчининг буюртманомаси тўлдирилиши ва туман комиссиясига юборилиши лозим.


11. Танлов иштирокчилари улар томонидан тақдим этилаётган буюртманома қайси номинацияга тегишлилигини мустақил равишда танлайдилар. Бунда туман комиссияси иштирокчининг буюртманомасини дастлабки кўриб чиқишда номинацияни ўзгартиришни тавсия этиши мумкин.


12. Иштирокчи танловга буюртманома юборар экан, бу билан унда келтирилган маълумотларда тижорат, давлат сири ва бошқа сир мавжуд эмаслигини тасдиқлайди ва Ишчи орган томонидан унинг буюртманомаси тўғрисида очиқ фойдаланиладиган ахборот берилишига розилигини билдиради.


13. Танловни ташкил этиш ва ғолибларни тақдирлаш ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схемага мувофиқ амалга оширилади.

Туман комиссиялари туман босқичида ишни қуйидаги муддатларда ташкил этадилар:

1 - 15 август - танловда қатнашиш учун буюртманомаларни қабул қилиш;

материаллар киритилган санадан бошлаб 20 августгача тақдим этилган материалларни жойларга чиқиб ўрганадилар ва жойларда ишларни ташкил этадилар;

22 августгача бўлган муддатда иштирокчилар томонидан тақдим этилган материалларни пухта таҳлил қилиш ва жойларга чиқиб ўрганиш натижалари асосида ҳар бир номинация бўйича туман босқичи ғолибларини аниқлайдилар;

25 августгача бўлган муддатда туман босқичида танлов ғолибларини мукофотлашни юқори ташкилий даражада ва тантанали вазиятда ташкил этадилар, тегишли тавсия берувчи ҳужжатларни тайёрлайдилар ва Махсус комиссияга тақдим этадилар.

Махсус комиссия:

танлов ҳужжатларини тўлдириш, танловда иштирок этишнинг қўшимча имкониятлари ва рағбатлар тўғрисидаги ва бошқа масалалар бўйича иштирокчиларга (иштирок этишга талабгорларга) доимий асосда маслаҳат беради;

1 август - 10 сентябрь даврида, кейинчалик ҳар ойда - танловнинг бориши ва унинг натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этади;

25 - 28 августда туман комиссиялари вакиллари билан биргаликда тақдим этилган материалларни жойларга чиқиб ўрганади ва ҳар бир номинант бўйича жойларда ишларни ташкил этади;

28 августгача бўлган муддатда номинациялар бўйича танлов ғолибларини баҳолайди ва аниқлайди;

29 августда шаҳар босқичида танлов ғолибларини юқори даражада ва тантанали вазиятда мукофотлашни ташкил этади.


14. Зарурият бўлганда Махсус комиссия ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган муддатларга ўзгартиришлар киритишга ҳақлидир.


15. Туман комиссиялари ва Махсус комиссиянинг қарорлари улар аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда раиснинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.


16. Туман комиссиялари ва Махсус комиссиянинг қарорлари баённомалар билан расмийлаштирилади. Баённомалар икки нусхада тузилади ва йиғилишда иштирок этган комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади. Баённомаларда комиссия аъзоларининг алоҳида фикри (мавжуд бўлганда) кўрсатилиши мумкин.



III. БАҲОЛАШ ВА ҒОЛИБЛАРНИ АНИҚЛАШ МЕЗОНЛАРИ


17. Танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган материалларни баҳолашда, жойларга чиқиб ўрганишда ва ғолибларни аниқлашда туман комиссиялари ва Махсус комиссия Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида тадбиркорлик субъектларининг ишни хавфсиз ташкил этиш талабларига мувофиқлиги мезонлари (кейинги ўринларда мезонлар деб аталади) амал қиладилар.


18. Ҳар бир мезон 1 дан 10 гача бўлган ўн балли шкала бўйича баҳоланади. Ҳар бир мезон бўйича берилган баҳо жамланади ва жами баҳо чиқарилади.


19. Мезонларнинг ҳар бир позицияси бўйича Махсус комиссия тегишли сўровномалар тайёрлайди ва туман комиссияларини улар билан талаб этиладиган миқдорда таъминлайди.

Агар турли иштирокчилар бир хилдаги баллар сонини тўпласа, ғолибни аниқлаш ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибга кўра коллегиал қарор асосида амалга оширилади.


20. Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган номинацияларнинг ҳар бири бўйича туман комиссияси туман босқичининг 1-ўринни, 2-ўринни ва 3-ўринни эгаллаган ғолибларини белгилайди.


21. 1-ўринни эгаллаган туман босқичи ғолибининг тавсия этувчи ҳужжатлари шаҳар босқичига Махсус комиссияга киритилади.

2-ўринни ва 3-ўринни эгаллаган туман босқичи ғолиблари туман комиссияларининг фахрий ёрлиқлари билан мукофотланадилар ва уларга ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ моддий тақдирлаш пули тўланади.


22. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган номинацияларининг ҳар бири бўйича Махсус комиссия 1-ўринни, 2-ўринни ва 3-ўринни эгаллаган шаҳар босқичи ғолибларини аниқлайди.

Тақдим этилган буюртманома унга тегишли бўлган, яъни иштирокчи туман босқичида ғолиб бўлган номинацияни шаҳар босқичида ўзгартиришга йўл қўйилмайди.


23. Номинацияларнинг ҳар бири бўйича 1-ўринни, 2-ўринни ва 3-ўринни эгаллаган танловнинг шаҳар босқичи ғолиблари фахрий дипломлар билан мукофотланадилар ва уларга ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ моддий тақдирлаш пули тўланади.



IV. ТАНЛОВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА

ЎТКАЗИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


24. Танловни ташкил этиш ва ўтказишни молиялаштириш ушбу Низом билан белгиланган тартибда ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.


25. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ўазначилигида очилган шахсий ҳисоб рақамида, 2016 йилда - 15 августгача, кейинги йилларда - 1 июлгача жамланади.


26. Тошкент шаҳри ҳокимлигининг ҳисоб рақамида жамланган маблағлардан Махсус комиссиянинг қарорига кўра танловни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлашни ташкил этиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришда фойдаланилади. Маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланилишига йўл қўйилмайди.


27. Моддий мукофотлаш танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб беш банк кунидан кечикмай Махсус комиссиянинг қарорлари асосида амалга оширилади.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


28. Танловда қатнашиш учун тақдим этилган материаллар қайтарилмайди.


29. Танловда қатнашиш учун тақдим этилган материаллардан тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик ва/ёки бошқа фаолиятини текшириш мақсадида фойдаланилиши, шунингдек уларга нисбатан маъмурий ва ёки бошқа таъсир чоралари қўлланилиши мумкин эмас.






Низомга

1-ИЛОВА



"Савдо ва хавфсизлик" танловини ўтказиш ва ғолибларни

тақдирлашни ташкил этиш бўйича туман комиссиясининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


Лавозимига кўра

-

туман ҳокими, раис


Лавозимига кўра

-

туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, раис ўринбосари

Лавозимига кўра

-

туман ички ишлар бошқармаси бошлиғи, раис ўринбосари


Лавозимига кўра

-

туман ички ишлар бошқармасининг ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи


Лавозимига кўра

-

туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими бошлиғи

Лавозимига кўра

-

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармасининг масъул ходими

Лавозимига кўра

-

"Савдо, хизматлар соҳаси ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш департаменти" ДУК масъул ходими


Лавозимига кўра

-

туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари


Лавозимига кўра

-

туман ҳокимлиги ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи


Лавозимига кўра

-

туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бошлиғи


Лавозимига кўра

-

туман бош архитектори


Лавозимига кўра

-

Давлат хизматлари маркази директори

Лавозимига кўра

-

туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, Махсус комиссия котиби.


Изоҳ: танловга тақдим этилган материалларни экспертизадан ўтказиш, шунингдек жойларга чиқиб ўрганишлар ўтказиш учун туман комиссиялари томонидан хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги мутахассислар жалб этилиши мумкин.






Низомга

2-ИЛОВА


Тошкент шаҳрининг ___________ тумани

"Савдо ва хавфсизлик" танловини ўтказиш

ва ғолибларни тақдирлашни ташкил этиш

бўйича комиссиясига

____________________________дан

(савдо ва умумий овқатланиш соҳасида

тадбиркорлик субъектининг номи)



"Савдо ва хавфсизлик" танловида иштирок этишга

БУЮРТМАНОМА



ни


(савдо ва умумий овқатланиш соҳасида тадбиркорлик субъектининг номи)


"Савдо ва хавфсизлик" танловида иштирок этишга қўйишингизни сўрайман.


Буюртманомага қуйидагилар илова қилинади:


1.


2.


3.


ва шу кабилар.

20___ йил "___" ___________







(шахсий имзо)


(Ф.И.О.)

            





Низомга

3-ИЛОВА



"Савдо ва хавфсизлик" танловини ўтказиш

СХЕМАСИ

             



Босқичлар


Тадбирлар


Ўтказиш муддатлари








I

босқич

Туман

босқичи


       

Танловда иштирок этиш учун буюртманомаларни қабул қилиш



1 августдан

15 августгача



     

Тақдим этилган материалларни жойларда ўрганиш ва жойларда ишларни ташкил этиш



киритилган санадан

20 августгача



          

Ҳар бир номинация бўйича туман босқичи ғолибларини аниқлаш



22 августгача



        

Туман босқичи ғолибларини юқори даражада ва тантанали тарзда мукофотлашни таъминлаш


Тегишли тавсия қилиш ҳужжатларини тайёрлаш ва Махсус комиссияга тақдим этиш

      


25 августгача









II

босқич

Шаҳар

босқичи


        

Иштирокчиларга (иштирок этиш хоҳиши бўлганларга) танлов ҳужжатларини тўлдириш масалалари, танловда иштирок этишнинг қўшимча имкониятлари ва рағбатлари тўғрисида ва бошқалар бўйича маслаҳатлар бериш



доимий асосда



       

Танловнинг бориши ва натижаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишни ташкил этиш



1 августдан

10 сентябргача


кейинчалик - ҳар ойда



     

Тақдим этилган материалларни туман комиссиялари вакиллари билан биргаликда жойларда ўрганиш ҳамда жойларда ҳар бир номинант бўйича ишларни ташкил этиш



25 августдан

28 августгача



      

Баҳолаш ва номинациялар бўйича ғолибларни аниқлаш



28 августгача



       

Шаҳар босқичи ғолибларини юқори даражада ва тантанали тарзда мукофотлашни таъминлаш



29 август






Низомга

4-ИЛОВА



"Савдо ва хавфсизлик" танлови ғолибларига

тўланадиган моддий мукофотлар

МИҚДОРЛАРИ*

Т/р

Номинациялар


Шаҳар босқичи


Туман босқичи


Жами


1 ўрин


2 ўрин


3 ўрин


Туманлар

сони


1 ўрин


2 ўрин


3 ўрин


1.

Энг яхши йирик савдо объекти


100

50

30

11

7

5

4

356

2.

Энг яхши ўртача савдо объекти


50

30

20

11

5

4

3

232

3.

Энг яхши савдо объекти


30

20

15

11

5

4

3

197

4.

Энг яхши ресторан


30

20

15

11

5

4

3

197

5.

Энг яхши кафе


20

15

10

11

4

3

2

144

6.

Энг яхши чойхона


20

15

10

11

4

3

2

144

Жами


1 270

*) Қонун ҳужжатларида базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан карра ҳисобида.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 1 август, 30-сон, 360-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 7-сон, 69-модда




















Время: 0.1381
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск