ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.2016 й. 238-сон "Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.07.2016 й.

N 238



МАЖМУА (ЛАНДШАФТ) БУЮРТМА

ҚЎРИҚХОНАЛАРИНИ БАРПО ЭТИШ ВА

УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

БИЛАН БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАРНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг "2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида" 2013 йил 27 майдаги 142-сон қарорига мувофиқ ҳамда Устюрт (платосининг) текислигининг ноёб биологик хилма-хиллигини ишончли муҳофаза қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ ва Қўнғирот туманлари ҳудудида жойлашган "Сайгачий" буюртмахонаси негизида табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида "Сайгачий" мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонасини (кейинги ўринларда мажмуа буюртма қўриқхонаси деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Мажмуа буюртма қўриқхонасига умумий майдони 628 300 гектар бўлган ер участкаси 2-иловага мувофиқ доимий фойдаланишга ажратиб берилсин, унинг қўриқланадиган зонаси майдони 3-иловага мувофиқ 219 800 гектар этиб белгилаб қўйилсин.


3. Белгилансинки, мажмуа буюртма қўриқхонаси Давлат экология давлат қўмитасининг юритишида бўлади.

4. Қуйидагилар:

"Сайгачий" мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонасининг қўриқланадиган зонаси тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

"Сайгачий" мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси ходимларининг чекланган умумий сони 13 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 3 нафардан иборат бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Давлат экология қўмитасининг мажмуа буюртма қўриқхонаси фаолиятини молиялаштириш Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

6. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бир ой муддатда:

мажмуа буюртма қўриқхонаси устави ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

мажмуа буюртма қўриқхонасининг штатлар жадвалини тасдиқласин ва уни малака ва маълумотга қўйиладиган талабларга мувофиқ мутахассислар билан бутласин;

ушбу қарорнинг 8-бандида назарда тутилган ишларни амалга ошириш учун бюджетдан ташқари жамғарма маблағларини ажратсин ҳамда зарур материаллар билан таъминласин.


7. Давлат экология қўмитасига мажмуа буюртма қўриқхонасининг ижро этувчи аппарати ходимларининг тасдиқланган умумий сони доирасида штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек грант берувчилардан олинган грант маблағлари, Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳамда рекреацион ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турларидан олинган маблағлар ҳисобидан қўшимча штат бирликларини киритиш ҳуқуқи берилсин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бир ой муддатда белгиланган тартибда:

мажмуа буюртма қўриқхонасининг ижро этувчи аппаратини жойлаштириш учун Қўнғирот туманининг Қорақалпоғистон посёлкасидан оператив бошқариш ҳуқуқи билан бино (хона) ажратилишини;

мажмуа буюртма қўриқхонасига ажратилган ер участкаларида жойлашган инфратузилма объектларининг кейинчалик тегишлилиги ва улардан фойдаланиш масалалари ҳал этилишини;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда мажмуа буюртма қўриқхонаси учун ер участкаларини олиб қўйиш ва ажратиш ҳужжатлари расмийлаштирилишини;

ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилишини ва ер-кадастр ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 22 июлдаги

238-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Сайгачий" мажмуа (ландшафт) буюртма

қўриқхонасига доимий фойдаланиш

учун ажратиладиган ер участкалари

МАЙДОНИ

Ҳудуднинг номи


Ажратиладиган ерлар


Ер турлари


Майдони,

га


Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани


Захира ерлар

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерлар


31 200,0

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани


Захира ерлар

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерлар

597 100,0

Жами ажратиладиган ер


-

-

628 300,0

   





Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 22 июлдаги

238-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Сайгачий" мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси

ва унинг қўриқланадиган зонасининг

ЧЕГАРАЛАРИ




Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 22 июлдаги

238-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Сайгачий" мажмуа (ландшафт) буюртма

қўриқхонаси ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ





Директор

1 нафар














































Қўриқлаш бўйича катта ходим

(инспекция бошлиғи)

1 нафар


Бош бухгалтер

1 нафар















Қўриқлаш ходимлари

(табиатни муҳофаза қилиш инспекторлари)

9 нафар


Кассир

1 нафар










     

Жами

13

шу жумладан:


бошқарув ходимлари

3

ишлаб чиқариш ходимлари

9

техник ходим

1

         

       

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 1 август, 30-сон, 361-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 7-сон, 70-модда





































Время: 0.1568
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск