ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб /

"Сайгачий" мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонасининг қўриқланадиган зонаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.07.2016 й. 238-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 22 июлдаги

238-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Сайгачий" мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонасининг

қўриқланадиган зонаси тўғрисида

НИЗОМ


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Сайгачий" мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонасининг (кейинги ўринларда мажмуа буюртма қўриқхонаси деб аталади) қўриқланадиган зонасини у билан чегарадош, шу жумладан унинг ер участкалари оралиғидаги ҳудудлар ташкил қилади.


2. Қўриқланадиган зоналар мажмуа буюртма қўриқхонасининг табиий объектлари ва мажмуаларини туташ ҳудудлардаги хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият таъсиридан сақлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилади.


3. Мажмуа буюртма қўриқхонасининг қўриқланадиган зонаси майдони 219 800 гектарни ташкил қилади.

Мажмуа буюртма қўриқхонанинг қўриқланадиган зонаси ўлчамлари ва унинг чегаралари, давлат экологик экспертизасининг хулосаси асосида, мажмуа буюртма қўриқхонасининг табиий объектлари ва мажмуаларини муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўзгартирилиши мумкин.


4. Қўриқланадиган зонада жойлашган юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкалари олиб қўйилиши мумкин эмас. Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар ер майдонларидан фойдаланишда қўриқланадиган зоналар режимига амал қилишлари лозим. Истисно ҳолатларда, юридик ёки жисмоний шахс ушбу зонанинг режимини мунтазам бузаётганда, улар маъмурий жавобгарликка тортилиб ва ушбу шахсларга нисбатан бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилгандан сўнг, уларнинг ер участкаси белгиланган тартибда олиб қўйилиши мумкин.


5. Мажмуа буюртма қўриқхонасининг қўриқланадиган зонасида қуйидагилар амалга оширилади:

мажмуа буюртма қўриқхонасининг муҳофаза қилинаётган табиий объектлари ва мажмуаларига ҳар қандай салбий таъсирнинг олдини олиш ва уни камайтириш;

мажмуа буюртма қўриқхонасининг алоҳида участкалари ўртасидаги алоқани таъминлаш ҳисобига фақат ушбу мажмуа буюртма қўриқхонаси ҳудудида қўриқлаш, кўпайтириш ва тиклаш ишлари етарлича самара бермайдиган ҳайвонларнинг яшаш ва миграция қилиш шароитларини яхшилаш;

мажмуа буюртма қўриқхонасида муҳофаза қилинаётган ўсимликлар ва ҳайвонлар турлари учун биотехник тадбирлар ўтказиш.


6. Қўриқланадиган зоналарни белгилаш бўйича сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг маблағлари ҳисобига қопланади.


II БОБ. ҚЎРИҚЛАНАДИГАН ЗОНАНИНГ РЕЖИМИ


7. Қўриқланадиган зона ҳудудида қуйидаги фаолият турлари мажмуа буюртма қўриқхонаси билан келишган ҳолда амалга оширилади:

йўллардан ҳаракатланиш;

қўриқланадиган зонада жойлашган коммуникацияларда таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

экологик туризм, сайёҳларга хизмат кўрсатиш учун бино ва иншоотларни қуриш;

геологик қидирув ишларини олиб бориш;

чекланган миқдорда пичан ўриш;

мол боқиш;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан ўзи ўсаётган ёки яшаётган муҳитдан олиб қўймасдан фойдаланиш.

Биотехник тадбирлар мажмуа буюртма қўрикхонасини бошқариш режасига (кейинги ўринларда бошқариш режаси деб аталади) мувофиқ амалга оширилади.


8. Мажмуа буюртма қўриқхонасининг табиий объектлари ва мажмуаларига салбий таъсирни камайтириш ва олдини олиш мақсадида қўриқланадиган зонада қуйидаги турдаги хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият олиб бориш чекланади:

фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш;

газ қувурлари ва бошқа коммуникациялар, хом ашёни қайта ишлаш ва бошқа саноат объектлари қуриш;

янги йўллар ётқизиш.

Давлат экологик экспертизасининг хулосаси асосида фаолиятни чеклаш доимий ёки вақтинчалик (бир йил, бир мавсум, бир давр) асосида белгиланади.


9. Қўриқланадиган зонада қуйидагилар тақиқланади:

ҳайвонларни овлаш ва тутиш, ўсимликларни йиғиш, бошқариш режасида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

заҳарли кимёвий моддаларни қўллаш.


10. Ушбу зонада чекланган ва тақиқланган хўжалик фаолияти ва бошқа турдаги фаолият рўйхати мажмуа буюртма қўриқхонасининг қўриқланадиган зонасига кириш жойида ўрнатилади.


11. Қўриқланадиган зонанинг ўлчамлари, чегаралари ва режими тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан чекланган хўжалик фаолияти ва бошқа турдаги фаолият рўйхати мажмуа буюртма қўриқхонасининг паспортига киритилади.


12. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган тадбирлар бошқариш режаси бўйича ўтказилади. Зарурат бўлганда бошқариш режалари лойиҳалари ердан фойдаланувчилар, ер эгалари ва ер участкалари ижарачилари билан келишилади.

Қўриқланадиган зона ҳудудида биотехник тадбирларни ишлаб чиқиш ва ўтказиш ишлари мажмуа буюртма қўриқхонаси ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.


13. Сайёҳлар тураргоҳларини, чодирларни ўрнатиш, автоулов тураргоҳларини жойлаштириш, гулханларни ёқиш ва шу кабилар фақат махсус ажратилган участкаларда амалга оширилади.


14. Қўриқланадиган зонанинг режими мажмуа буюртма қўриқхонаси қўриқлаш ходимлари, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари ҳамда ўрмон фонди ерларида ўрмон қўриқчилари томонидан таъминланади.

15. Қўриқланадиган зонанинг режими таъминланиши устидан назорат экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари ва мажмуа буюртма қўриқхонасининг қўриқлаш ходимлари ҳамда ўрмон фонди ерларида ўрмон қўриқчилари томонидан амалга оширилади.

16. Қўриқланадиган зонанинг режимини бузганликда айбдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Қўриқланадиган зона режимини бузганлик сабабли етказилган зарар айбдор шахс томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ва тартибда қопланиши лозим.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 1 август, 30-сон, 361-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 7-сон, 70-модда


































Время: 0.2109
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск