Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.07.2016 й. 242-сон "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" акциядорлик жамиятининг махсус ахборот портали ҳамда давлат ва корпоратив харидларни амалга ошириш жараёнларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.07.2016 й.

N 242



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИ" АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИНИНГ МАХСУС АХБОРОТ ПОРТАЛИ

ҲАМДА ДАВЛАТ ВА КОРПОРАТИВ ХАРИДЛАРНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Давлат ва корпоратив харидларнинг шаффофлиги ва рақобатдошлигини ошириш, уларни амалга ошириш жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва харидлар жараёнида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

давлат ва корпоратив харидлар бўйича шартномаларнинг уларни амалга ошириш тўғрисидаги эълонни "Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси" акциядорлик жамиятининг махсус ахборот порталида олдиндан жойлаштирмасдан тузилишига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

давлат ва корпоратив харидлар бўйича шартномаларни ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритилган етказиб берувчилар билан тузиш тақиқланади;

давлат ва корпоратив харидларни ташкил этишга масъул бўлган раҳбарлар ва мансабдор шахслар давлат ва корпоратив харидлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилиши учун шахсан жавоб берадилар.


2. "Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси" акциядорлик жамияти манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қуйидагиларни таъминласин:

биржа савдолари, давлат ва корпоратив харидларининг натижалари бўйича келиб чиққан нархлар даражаси ҳақидаги ахборотни шакллантириш ва эркин тарзда "Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси" акциядорлик жамияти махсус ахборот порталининг барча фойдаланувчиларига тақдим этишни таъминлайдиган дастурий модулни ишлаб чиқиш ва 2017 йил 1 январдан бошлаб жорий этиш;

2017 йил мобайнида давлат ва корпоратив харидлар эҳтиёжлари, электрон тижорат учун товарлар (ишлар, хизматлар)нинг Миллий классификаторини жорий этиш;

2017-2018 йиллар даврида шартномавий мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг ва назоратни ташкил қилган ҳолда, шунингдек харидлар қатнашчиларига масофавий бошқарув бўйича уларнинг ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги шахсий ҳисобварақларидаги маблағлари билан хизматлар кўрсатган ҳолда давлат ва корпоратив харидлар бўйича шартномалар доирасида тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни ва маҳсулот етказиб беришни ҳисоб-китоб-клиринг палатаси орқали ташкил этиш механизмини босқичма-босқич жорий этиш.


3. "Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси" акциядорлик жамиятининг махсус ахборот порталида давлат ва корпоратив харидлар бўйича ахборотни жойлаштириш ва ошкор қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. "Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси" акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув маркази билан биргаликда "Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси" акциядорлик жамиятининг махсус ахборот порталида онлайн-таълим модули имкониятларидан фойдаланган ҳолда давлат ва корпоратив харидлар жараёни қатнашчилари мунтазам равишда малака оширишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 1 август, 30-сон, 365-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 7-сон, 73-модда






















Время: 0.1952
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск