ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар /

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 26.07.2016 й. 2016-09-сон "Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 02.08.2016 й. 2000-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.08.2016 й.

N 2000-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ   РАҚОБАТ   ҚЎМИТАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР

БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ВА РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

26.07.2016 й.

N 2016-09


БУЙРУҒИ



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



"Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий

қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат

рўйхатидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш

тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ва "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 16 июлдаги 2009-40-сонли "Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2000, 2009 йил 30 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 36-сон, 394-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бош директор                                                              Б. Атаханов






Буйруққа

ИЛОВА



"Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий

қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат

рўйхатидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш

тўғрисида"ги буйруққа киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:".


2. Қоидаларда:


а) 1-банднинг йигирма учинчи хатбошисидаги "номинал қийматининг ўзгариши" деган сўзлар "номинал қийматининг камайтирилиши" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 12-банддан "акциялар номинал қийматини ошириш ёки" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


в) 13 ва 93-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 14-бандда:

биринчи хатбошидан "қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Эмитент устав капиталини ўз капитали ҳисобидан кўпайтиришда қўшимча акциялар барча акциядорлар ўртасида тақсимланади. Бунда ҳар бир акциядорга қайси типдаги акциялар тегишли бўлса, айни ўша типдаги акциялар унга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланади.";


д) қуйидаги мазмундаги 14-1-банд билан тўлдирилсин:

"14-1. Солиққа оид ёки давлат олдидаги бошқа қарздорлик ҳисобига эмитент устав капиталидаги давлат улушини шакллантириш ёки ошириш тўғрисидаги қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан эмитентнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг камида учдан икки қисми эгалари бўлган акциядорларнинг (давлатдан ташқари) розилиги мавжуд бўлган тақдирда, акциядорларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.";


е) 43-банднинг "ж" кичик бандидаги "тасдиқланганлигини" деган сўз "қабул қилинганлигини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 74-банднинг "в" кичик банди учинчи хатбошисидаги "акциялар номинал қийматини ошириш йўли билан акцияларни йириклаштириш ёки устав капитал кўпайтирилганда" деган сўзлар "акцияларни йириклаштиришда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


з) 6-иловадан "Кузатув кенгашининг раиси ___________ (имзо) _____________ (Ф.И.Ш.)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 8 август, 31-сон, 381-модда
































Время: 0.1934
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск