Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 02.08.2016 й. 01-264-сон "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.08.2016 й. 2242-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.08.2016 й.

N 2242-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИНИНГ

02.08.2016 й.

N 01-264


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси олий таълим

муассасаларининг бакалавриатига талабаларни

қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон "Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги ҳамда 2016 йил 16 июндаги 209-сон "Олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик жараёни оптималлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2011 йил 6 июлдаги 01-222/1-сон буйруғи (рўйхат рақами 2242, 2011 йил 8 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 28-сон, 293-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ 2017 йил 1 январдан кучга киради.



Директор                                                                   Ж. Исмаилов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси олий таълим

муассасаларининг бакалавриатига талабаларни

қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг (бундан буён матнда таълим муассасалари деб юритилади) бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказишга нисбатан татбиқ этилмайди.";


2. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Қабул комиссиялари 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам), Ўзбекистон давлат консерваторияси учун 15 июндан 10 июлгача абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризаларини қабул қилади ва ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида абитуриентларга белгиланган шаклда тилхат беради.".


3. 14-банддаги "21" рақами "16" рақами билан алмаштирилсин.


4. 15 ва 16-бандлардаги "22" рақамлари "17" рақамлари билан алмаштирилсин.


5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва "Навоий кон-металлургия комбинати" ДК билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 8 август, 31-сон, 385-модда







































Время: 0.1927
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск