Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 03.08.2016 й. 01-266-сон "Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.08.2016 й. 2490-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.08.2016 й.

N 2490-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИНИНГ

03.08.2016 й.

N 01-266


БУЙРУҒИ



Тошкент давлат юридик университети

магистратурасига қабул қилишда тест синовларини

ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 июлдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2013 йил 24 июлдаги 01-268-сон буйруғи (рўйхат рақами 2490, 2013 йил 26 июль) билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                                  Ж. Исмаилов






Буйруққа

ИЛОВА



Тошкент давлат юридик университети

магистратурасига қабул қилишда тест синовларини

ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 4-банддаги "3 - 10-саналари" деган сўзлар "3 - 15-саналари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 10-банднинг учинчи хатбошисидаги ҳамда 1-илованинг 2-шакли номидаги "(TOEFL ёки IELTS)" деган сўзлар "(CEFR, IELTS ёки TOEFL)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 56-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"56. Абитуриентлар иккита ("Демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш назарияси ва амалиёти асослари", "Мутахассислик фанлари") ёки учта ("Демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш назарияси ва амалиёти асослари", "Мутахассислик фанлари" ва "Чет тили") фан мажмуалари бўйича тест синовини топширади.

"Демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш назарияси ва амалиёти асослари", "Чет тили" фанлари тест саволлари намунавий ўқув дастурлари асосида, "Мутахассислик фанлари" тест саволлари ТДЮУ томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган ўқув дастурларига мувофиқ Давлат тест маркази томонидан шакллантирилади.".


4. 57, 58 ва 65-бандлардаги "Мутахассислик фани" деган сўзлар "Мутахассислик фанлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. Мазкур ўзгартиришлар Тошкент давлат юридик университети билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 8 август, 31-сон, 386-модда
















































Время: 0.1941
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск