ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2016 й. 247-сон "Республика болалар таянч-ҳаракат тизими касалликлари реабилитацияси марказининг даволаш-диагностика корпусини қуриш ва жиҳозлаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.07.2016 й.

N 247



"РЕСПУБЛИКА БОЛАЛАР ТАЯНЧ-ҲАРАКАТ

ТИЗИМИ КАСАЛЛИКЛАРИ РЕАБИЛИТАЦИЯСИ

МАРКАЗИНИНГ ДАВОЛАШ-ДИАГНОСТИКА

КОРПУСИНИ ҚУРИШ ВА ЖИҲОЗЛАШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, республика даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, таянч-ҳаракатланиш тизими касалликларига чалинган болаларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "SYNECTA a.s." (Словакия) компаниясининг "Республика болалар таянч-ҳаракат тизими касалликлари реабилитацияси марказининг даволаш-диагностика корпусини қуриш ва жиҳозлаш" лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

лойиҳа доирасида Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар посёлкаси, Бобур кўчаси, 4-уй манзилида жойлашган Республика болалар таянч-ҳаракат тизими касалликлари реабилитацияси марказининг 200 ўринли даволаш-диагностика корпусини ва муҳандислик коммуникацияларини қуриш, жиҳозлаш (кейинги ўринларда объект деб аталади) режалаштирилган;

лойиҳа 2017 йил 1 январгача бажарилади ва "SYNECTA a.s." (Словакия) компанияси томонидан бериладиган беғараз ёрдам маблағлари ҳисобига амалга оширилади, келгусида объект Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига берилади;

ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ объектни қуриш қиймати 55,0 млрд сўмни, уни жиҳозлаш қиймати эса - 7 млн АҚШ долларини ташкил қилади;

"SYNECTA a.s." (Словакия) компанияси номидан Ўзбекистон Республикасида норезидентнинг доимий муассасаси функцияси Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган "SYNECTA Central Asia" МЧЖга юкланади;

лойиҳа буюртмачиси этиб "SYNECTA a.s." (Словакия) компанияси белгиланган;

лойиҳанинг бош пудратчиси этиб "SYNECTA Central Asia" МЧЖ белгиланган;

бош лойиҳачи ва лойиҳа бўйича муаллифлик назорати функциясини бажарувчи этиб "Golden Project" ХК белгиланган.


3. Қуйидагилар лойиҳани амалга ошириш доирасида 2017 йил 1 январгача бўлган муддатга:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатлар бўйича, шу жумладан "вақтинчалик олиб кириш" режимида олиб кириладиган асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари);

бош пудратчи томонидан буюртмачига, субпудратчилар ва етказиб берувчилар (Ўзбекистон Республикаси резидентлари) томонидан бош пудратчига сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар), шунингдек Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажариладиган ишлар (хизматлар) қўшилган қиймат солиғидан;

"SYNECTA Central Asia" МЧЖ бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмлари бўйича давлат мақсадли фондларига мажбурий ажратмалардан;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган, ҳам тўлов манбаидан, ҳам доимий муассаса орқали солиққа тортиладиган даромадлар бўйича "SYNECTA a.s." (Словакия) компанияси, шунингдек субпудратчилар ва етказиб берувчилар (Ўзбекистон Республикаси норезидентлари) юридик шахсларнинг фойда солиғидан;

олиб кириладиган асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар, бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматларни ваколатли давлат органларида сертификатлаштириш бўйича хизматлар тўловидан;

хорижий транспорт ва экспедиторлик компаниялари автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиши ва транзити учун йиғимлар тўлашдан озод этилсин.


4. Лойиҳани амалга ошириш доирасида "SYNECTA a.s." (Словакия) компаниясининг доимий муассасасига қуйидагилар юзасидан рухсат берилсин:

олиб кириладиган асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар, бажариладиган ишлар, шу жумладан қурилиш-монтаж ишлари, кўрсатиладиган хизматлар учун "SYNECTA a.s." (Словакия) компанияси, етказиб берувчилар (Ўзбекистон Республикаси норезидентлари) фойдасига тўловни хорижий валютада амалга ошириш;

субпудратчилар ва етказиб берувчилар (Ўзбекистон Республикаси резидентлари) томонидан ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш учун тўловни, шу жумладан бош пудрат шартномаси бўйича тўловни Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида амалга ошириш.

5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, "Ўзстандарт" агентлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга тегишли рухсатномаларнинг ўз вақтида, белгиланган тартибда берилишини, шунингдек олиб кириладиган асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар сертификатланишини таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги лойиҳани амалга ошириш доирасида бош лойиҳа ташкилоти томонидан берилган асосланган ҳисоб-китоблар бўйича объект қурилиши учун металл прокати, цемент ва қурилиш ойнасининг тартибга солинадиган нархлар бўйича ажратилишини таъминласин.


7. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ва "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти лойиҳани амалга ошириш доирасида келтириладиган асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материалларни юклаш, тушириш ва тахлаш ишларини, кўрсатиб ўтилган юкларни республиканинг аэропортларида ва темир йўл станцияларида сақлашнинг бутун даври мобайнида юкларга ишлов бериш ва уларни сақлаш учун тўлов ундирмасдан таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга ошириш даврида жалб этиладиган хорижий мутахассислар учун кириш визаларининг консуллик ва бошқа тўловлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомаларига биноан, лойиҳа амалга ошириладиган даврда жалб этиладиган хорижий мутахассисларга яшаш жойи бўйича кўп марталик визаларнинг берилишини ва муддати узайтирилишини, шунингдек вақтинчалик прописка қилинишини ва унинг муддати узайтирилишини давлат божлари ундирмасдан таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга ошириш даврида жалб этиладиган хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар беришни (муддати узайтирилишини), шунингдек уларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги меҳнат фаолияти ҳуқуқига тасдиқномалар беришни (муддати узайтирилишини) таъминласин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 8 август, 31-сон, 376-модда






























Время: 0.2086
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск