Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бинолар ва иншоотлар ва уларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2016 й. 251-сон "2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.08.2016 й.

N 251



2016-2017 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ

ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН

КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ ЯЛПИ

ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Кадастр ҳисобига олишни такомиллаштириш, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларидан фойдаланганлик учун асосланган солиқ солинишини таъминлаш, шунингдек "Электрон ҳукумат" тизими доирасида "Кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатга олиш тизимларини модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг 2016-2017 йилларда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. 2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари билан биргаликда 2016-2017 йиллар мобайнида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказишни, шунинг билан бир вақтда уларни Маълумотларни йиғиш ва ишлов бериш механизмини стандартлашни ҳисобга олган ҳолда кадастр ахборот тизимида ҳисобга қўйишни;

ўтказилган хатлов натижалари бўйича туман (шаҳар) давлат солиқ хизмати органларига жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари тўғрисида ахборот беришни таъминласин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажаришни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича бир ҳафта муддатда 2-иловага мувофиқ комиссиялар ташкил этсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда аҳоли ўртасида оммавий ахборот воситалари орқали жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказишнинг мақсади ва аҳамияти тўғрисида кенг тушунтириш ишларини амалга оширишни таъминласин.


6. Ушбу қарорнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий масъулият Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раҳбарлари, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари зиммасига юклансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 3 августдаги

251-сон қарорига

2-ИЛОВА



Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли

бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан

ўтказиш ишларининг белгиланган муддатда ва

сифатли бажарилишини мувофиқлаштириш

ва назорат қилиш комиссиясининг

НАМАНАВИЙ ТАРКИБИ

лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси*

лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи


лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) бош архитектори


лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси бошлиғи


лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) давлат бош санитария врачи


лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) табиатни муҳофаза қилиш давлат инспектори


лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиғи.


Изоҳлар: 1. Комиссияларнинг шахсий таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарори билан тасдиқланади.

2. Комиссияларнинг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 8 август, 31-сон, 379-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 8-сон, 75-модда



























































Время: 0.2796
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск