Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бинолар ва иншоотлар ва уларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш /

2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.08.2016 й. 251-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 3 августдаги

251-сон қарорига

1-ИЛОВА



2016-2017 йиллар даврида жисмоний

ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас

мулк объектларини ялпи хатловдан

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом 2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан (кейинги ўринларда хатлов деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ер участкаси - ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимига ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисми;


хатлов - кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни топиш ва аниқлашга қаратилган, уларнинг миқдори, сифати ва ҳуқуқий ҳолати тўғрисида ахборот олиш учун амалга ошириладиган кадастр чора-тадбирлари мажмуаси;


кадастр йиғмажилди - объектнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган кадастр суратига олиш, техник хатловдан ўтказиш ва паспортлаштириш, махсус текшириш ва изланишлар, сифат ва қиймат жиҳатдан баҳолаш ҳужжатлари, материаллари ва маълумотлари жамламаси;


кўчмас мулк объектлари - жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ер участкалари, бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтзорлар;


дала ишлари - ишчи гуруҳ томонидан уларнинг доимий иш ўрни бўлган бинодан ташқарида бажариладиган дала ишлари;


ҳуқуқ эгаси - битим асосида ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича кўчмас мулкка бўлган ҳуқуққа эга жисмоний ва юридик шахс;


ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш - ерлардан ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларсиз фойдаланиш;


ўзбошимчалик билан қурилган иморат - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа иморат, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк;


3. Қуйидагилар хатловнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:

ер участкалари, бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтзорларнинг эгаларини, улардан фойдаланувчиларни, уларнинг ижарачилари ва мулкдорларини ҳамда улар эгаллаб турган ер участкаларининг майдонларини, бино ва иншоотларнинг ҳажмини, дарахтларнинг турлари ва сонини аниқлаш;

кўчмас мулк объектларининг электрон маълумотлар базасида тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш;

ўзбошимчалик билан эгалланган ва қурилган иморатларни аниқлаш;

ер эгалиги, ердан фойдаланиш ва ижара соҳасида ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиш;

мол-мулк солиғини ва ер солиғини ҳисоблаш учун солиққа тортиш объектларини тўлиқ ҳисобга олишни таъминлаш;

Маълумотларни йиғиш, ишлов бериш механизмини стандартлашни ҳисобга олиш ва кадастр ахборот тизимини яратиш;

давлат ҳокимияти органларини кўчмас мулк объектлари тўғрисида ишончли ва тўлиқ ахборот билан таъминлаш.


4. Хатловдан ўтказиш ишлари туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали (кейинги ўринларда Филиал деб аталади), архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси), давлат солиқ инспекцияси, ички ишлар бўлими ва тегишли шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул фуқаролар йиғини кенгаши вакилларидан иборат таркибда тузиладиган дала ишларини бажаруви ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) томонидан бажарилади. Ишчи гуруҳга Давлат корхонаси вакили раҳбарлик қилади.

Ишчи гуруҳ хатлов жараёнида мазкур Низомда белгиланган тартибда кўчмас мулк объектларини текшириш, ер участкасини суратга олиш, бино ва иншоотларнинг ташқи ва ички ўлчамларини ўлчаш, кўп йиллик дарахтларнинг турларини ва сонларини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.


5. Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ёки улар томонидан фойдаланилаётган, шу жумладан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар, ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар ва кадастр ҳужжатлари бўлмаган кўчмас мулк объектлари хатлов объекти ҳисобланади.



II БОБ. ХАТЛОВНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


6. Хатловни ўтказиш учун қуйидагилардан иборат бўлган тайёргарлик ишлари амалга оширилади:

Филиаллар идора архивида мавжуд бўлган маълумотларни, кадастр йиғмажилдларини, бино ва иншоотларни қуриш учун ер участкаларини бериш бўйича материалларни ва ҳужжатларни йиғадилар;

архив маълумотлари натижалари бўйича асосий қидириш маълумотларини (ушбу қарор қабул қилинган йил, ер участкасини бериш тўғрисида қарор қабул қилган органнинг номи, ер участкасининг жойлашган жойи (манзили) ҳамда ер участкасини олган жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёки юридик шахснинг тўлиқ номини кўрсатган ҳолда ер участкаларини бериш тўғрисида қарорлари бўлмаган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхатини тузадилар ва у тегишли давлат архивларига Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси қабул қилингандан кейин олинган ер участкалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорларини, Ўзбекистон Республикасининг "Ер тўғрисида"ги Қонуни амал қилган даврда (1990 йил 20 июнь - 1998 йил 1 июль) олинган ер участкалари бўйича ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари ва ундан олдинги йилларда олинган ер участкалари бўйича халқ депутатлари туман, шаҳар, қишлоқ (овул) Кенгашлари ижроия қўмитасининг қарорларини қидириш учун юборилади;

архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари) идоравий архивларида мавжуд бўлган бино ва иншоотларни қуриш учун берилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар, материаллар ва ҳужжатларни йиғадилар ва кейинчалик уларнинг ихтиёрида бўлган ҳужжатларни филиалларга тақдим этадилар;

туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари ўзларининг кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотлар базасини филиаллар базасидаги маълумотлар билан солиштирадилар. Солиштириш натижаси бўйича филиалларга уларнинг идоравий архивларида ва электрон базасида бўлмаган кўчмас мулк объектларининг рўйхатини ҳамда кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказиладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг - солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамини тақдим этадилар;

туманлар (шаҳарлар) давлат архивлари, рўйхатлар олинган кундан бошлаб уч кун мобайнида филиалларга қоғоз ва электрон шаклда архивда мавжуд бўлган жисмоний ва юридик шахсларга ер участкаларини бериш тўғрисида давлат ҳокимияти органларининг, ўзини ўзи бошқариш органларининг, халқ депутатлари туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ (овул) Кенгашлари ижроия қўмиталарининг (ҳужжатнинг номи, санаси ва рақами) қарорлари ёки улар томонидан қурилган бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги қарорлари тўғрисида ахборот тақдим этадилар. Қидириш маълумотлари қисман берилган ёки берилмаган тақдирда давлат архивлари филиаллар талабларининг тематик талабларни бажариш мақсадида белгиланган тартибда бажарилишини таъминлайдилар;

филиаллар Ишчи гуруҳ аъзоларидан маълумотлар олингандан сўнг беш кун мобайнида идоравий архивда мавжуд бўлган материалларнинг мазкур Низом талабларига жавоб беришини таҳлил қиладилар ва кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказиладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхатини ҳамда алоҳида кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилмайдиган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхатини тузадилар.

7. Тайёргарлик ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларининг махсус ҳисоб рақамларига тушадиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини қоплаш маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


8. Филиаллар хатлов ўтказиш ишлари бошланишидан аввал икки ҳафтадан кечиктирмай тегишли маҳалла фуқаролар йиғини кенгашига кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказиладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхатини тақдим этадилар.

Тегишли маҳаллаларнинг фуқаролар йиғини кенгашлари:

хатловдан ўтказиш бошланишидан олдин ўн кундан кечиктирмай жисмоний ва юридик шахсларни уларнинг кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилиши тўғрисида огоҳлантиради;

бир ҳафта мобайнида филиалларга тегишли маҳалла фуқаролар йиғини кенгашида мавжуд бўлган маълумотлар бўйича кўчмас мулк объектлари тегишли бўлган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотларни (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт маълумотларини) тақдим этадилар;

жисмоний шахсларнинг рўйхатини олгандан сўнг ўн кун мобайнида кўчмас мулк объектлари тегишли бўлган узоқ муддат мобайнида йўқ бўлган жисмоний шахсларнинг рўйхати филиалларга мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилади.

9. Олинган маълумотлар бўйича алоҳида рўйхатга киритилган хатловдан ўтказиладиган кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилади.

Ишчи гуруҳ хатлов ишлари бошланган кундан бошлаб икки кун мобайнида объектга чиқиб қуйидагиларни аниқлайди:

кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ эгасининг маълумоти бўйича ёки филиал ихтиёрида бўлган маълумотлар бўйича кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларни (ҳужжатларнинг мавжудлигини, унинг номини, берилган санасини ва рақамини), ер участкасига, бинога, иншоотга ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини (кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимларнинг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган сана ва рақами ҳамда ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами ва берилган санаси);

кўчмас мулк объектининг жойлашган жойи (шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул, маҳалла, кўча, уй, корпус, хонадон рақами);

ер участкасининг умумий майдони, ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар бўйича ҳамда ер участкасини суратга олиш ва майдонини ҳисоблаш натижалари бўйича ўзбошимчалик билан эгалланган ерларнинг майдони;

бино ва иншоотларнинг умумий майдони қайта қурилган ва қўшимча қурилган иморатларни ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни ҳисобга олган ҳолда, жойлардаги текширув маълумотлари бўйича;

дарахтларнинг турлари ва сони;

бино ва иншоотларнинг қурилган йили, шартнома бўйича қурилишнинг бошланиши ва тугалланиши, агар ушбу ҳужжат бўлмаса - жисмоний ва юридик шахсларнинг маълумотлари бўйича;

ер участкасининг, бино ва иншоотнинг фойдаланиш мақсади - амалдаги фойдаланилиши бўйича;

деҳқон хўжалигининг мақоми (юридик шахс ташкил этган ҳолда ва ташкил этмасдан) - деҳқон хўжалигини ташкил этиш ҳақида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бўйича;

қишлоқ жойларда яшаётган оиланинг хўжалик юритиш шакли (шахсий ёрдамчи хўжалик ёки юридик шахс ташкил этган ҳолда ёки ташкил этмасдан тузилган деҳқон хўжалиги), деҳқон хўжалигига айлантирилган бўлса, деҳқон хўжалигининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган реестр рақами ва санаси - жисмоний шахсда мавжуд бўлган ҳужжатлар бўйича;

аҳоли пунктларидан ташқарида деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалигини юритиш учун илгари берилган ер участкасининг мавжудлиги (ер участкасининг майдонини аниқлашда ушбу участкани бериш тўғрисидаги қарор асос қилиб олинади, шунингдек ер участкасини суратга олиш ва майдонини ўлчаш бўйича);

қўшни ер участкаларининг эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари билан низолар борлиги - жисмоний ва юридик шахсларнинг маълумотлари бўйича ва қўшни ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер ижарачилари ва мулкдорларидан сўров йўли билан;

бино ва иншоотларнинг ҳажми - уларни ташқи томонидан ўлчаш йўли билан;

ҳар бир қаватдаги алоҳида хоналарнинг ўлчами - ички ўлчов йўли билан;

бино ва иншоотларнинг конструктив қисмларининг ҳолати;

бинонинг муҳандислик коммуникациялари билан таъминланганлиги;

алоҳида хоналарнинг абриси тузилади (хоналарнинг ўлчов ҳажмларини кўрсатган ҳолдаги хомаки чизмаси).


10. Хатловни ўтказишда ер участкасининг 1:2000 масштаб бўйича белгиланган тартибда кадастр сурати олинади. Планда барча бино ва иншоотлар, ер турлари ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларнинг (мавжуд бўлса) чегараси акс эттирилади. Ер участкасини кадастр суратига олиш учун алоҳида тўлов ундирилмайди.


11. Хатловни ўтказиш бўйича дала ишлари тугаллангандан кейин мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш далолатномаси тузилади. Далолатнома Ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий эгаси бўлган шахс ёки тилхат бўйича унинг вакили бўлган шахс томонидан имзоланади ва филиалнинг раҳбари томонидан тасдиқланади. Далолатнома икки нусхада тузилади, унинг бир нусхаси жисмоний ва юридик шахсга топширилади, иккинчиси - филиал вакилида туман (шаҳар) бўйича хатлов материалларини умумлаштириш учун қолдирилади. Далолатномага ишнинг ижрочиси, ер участкасининг эгаси, фойдаланувчиси, ижарачиси ва мулкдори томонидан имзоланган ер участкасининг плани илова қилинади.

12. Кадастр йиғмажилдлари мавжуд бўлмаган кўчмас мулк объектлари бўйича хатлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорида белгиланган миқдорда тегишли жисмоний ва юридик шахслар маблағлари ҳисобига ўтказилади.

Тегишли маҳаллалар фуқаролар йиғини кенгашлари маълумотлари бўйича эгалари номаълум ёки узоқ муддат мобайнида йўқ бўлган кўчмас мулк объектлари бўйича хатлов ишлари мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган маблағлар ҳисобига бажарилади.

Кадастр йиғмажилди кўчмас мулк объектларининг кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларига мувофиқ белгиланган тартибда расмийлаштирилади.


13. Хатлов ўтказишда ер участкаларининг чегаралари ва майдонлари, бино ва иншоотларнинг қайта қуриш, ёнма-ён қуриш, қўшимча объектларни қуриш ва шу кабилар натижасида техник параметрлари ўзгарганлиги аниқланганда, улар мавжуд кўчмас мулк объектлари кадастр йиғмажилдига белгиланган тартибда ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш йўли билан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш далолатномаси тузилган ҳолда ҳисобга олинади. Далолатнома икки нусхада тузилади, унинг бир нусхаси жисмоний ва юридик шахсга топширилади, иккинчиси - филиал вакилида қолади.

14. Мавжуд материалларда мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган маълумотлар етишмаган тақдирда, мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган маблағлар ҳисобига кўчмас мулк объектларини жойида текшириш йўли билан етишмаган маълумотларни йиғиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


15. Хатлов натижаларидан норози бўлган жисмоний ва юридик шахс - кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ эгаси туман (шаҳар) ҳокимига ёки судга белгиланган тартибда мурожаат қилиши мумкин.



III БОБ. ХАТЛОВ НАТИЖАЛАРИНИ УМУМЛАШТИРИШ,

КЎРИБ ЧИҚИШ, КЕЛИШИШ ВА ТАСДИҚЛАШ


16. Филиаллар томонидан хатлов натижалари бўйича мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича Кўчмас мулк объектларининг хатлов маълумотлари бўйича йиғма жадвал тузилади.

17. Филиал томонидан тайёрланган хатлов натижалари Ишчи гуруҳ томонидан пухта таҳлил қилинади ва ер участкаларига ҳуқуқларни белгилаш, ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни бузиш ёки уларни мулк ҳуқуқи билан сақлаб қолиш, ер участкаларининг майдонларини қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар билан мувофиқлаштириш масалаларини ҳал қилиш бўйича таклифлар тайёрланади.

Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари ер участкаларига ҳуқуқларни белгилаш масалаларини кўриб чиқадилар.

Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари) томонидан ўзбошимчалик билан қурилиш тўғрисидаги маълумотларни, бино ва иншоотларни тегишли рухсатсиз, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини бузиб қайта ихтисослаштириш ва қайта қуриш ҳолатлари кўриб чиқилади ва таҳлил қилинади, кейинчалик ўзбошимчалик билан қурилган иморатларнинг зарурлиги ёки бузишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида асосланган таклифлар тақдим этилади.


18. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ер участкаларига ҳуқуқларини белгилаш масалалари бўйича таклифларни тайёрлашда, уларни кўриб чиқишда ва ҳал қилишда Ишчи гуруҳ, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажаришни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича комиссиялар (кейинги ўринларда Комиссиялар деб аталади) ва туман (шаҳар) ҳокимлари қуйидаги қоидаларга амал қилишлари зарур:

ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, қурилишдан бўш бўлган ер участкалари, ушбу ер участкаларини уларни олдинги эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ёки мулкдорларига қайтиб бериш ёхуд бошқа жисмоний ва юридик шахсларга бериш имкони бўлса, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 91-моддасига мувофиқ туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан ушбу ер участкаларида қилинган сарф-харажатлар қопланмаган ҳолда олиб қўйилади;

ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасида бино ва иншоотлар қурилган ҳолатларда ҳар бир жисмоний ва юридик шахс бўйича иморатни ўзбошимчалик билан қуриш ҳолатлари ўрганилади ҳамда бино ва иншоотлар бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини бузиб, уларга белгиланган тартибда берилган ер участкаларида, шунингдек шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини бузиб қурилган ҳолатларда, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасига мувофиқ уларни бузиш тўғрисида судларга даъво аризаси киритиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори қабул қилинади;

қишлоқ жойларда деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалик юритиш учун фойдаланилаётган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари, уларни олиб қўйиш мақсадга мувофиқ бўлмаса, Ўзбекистон Республикасининг "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Қонуни 8-моддасида белгиланган меъёрлар доирасида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан жисмоний шахсларга деҳқон хўжалигини юритиш учун берилиши мумкин, меъёридан ортиқча эгаллаб олинган ер участкалари эса - Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 46-моддасига мувофиқ вақтинчалик фойдаланишга ёки ижарага якка тартибда боғдорчилик, полизчилик ва чорвачилик юритиш учун берилиши мумкин;

ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, жисмоний ва юридик шахслар томонидан узлуксиз фойдаланилаётган ер участкалари, агар ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини бузмаса ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаса, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан жисмоний ва юридик шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар доирасида қуриладиган иморат учун берилиши мумкин;

ушбу мақсадлар учун белгиланган тартибда берилмаган ер участкаларида қурилган объектлар мулкдори бўлмаган, лекин ўн беш йил мобайнида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилиб жисмоний ва юридик шахслар томонидан фойдаланилаётган бино ва иншоотлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 187-моддасига мувофиқ Комиссия томонидан ушбу жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлиши кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ёки халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари (Қорақалпоғистон Республикасида - Жўқорғи Кенгес) қарорлари билан қишлоқ аҳоли пунктлари ёки уларнинг бир қисмлари шаҳар ва шаҳарчалар чегарасига киритилган ҳолатларда, жисмоний шахсларга деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалик юритиш учун илгари берилган ер участкалари аҳоли пунктларининг бош режаларига мувофиқ ўша ер участкалари жойлашган ҳудудларда қайта қурилиш амалга оширилгунга қадар илгари белгиланган тартибда берилган миқдорда жисмоний шахсларнинг фойдаланишида қолдирилади;

жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Ер тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинишига қадар (1990 йил 20 июнь) якка тартибда уй-жой қуриш, шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш, жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги юритиш учун бошқа ҳуқуқларда ва тартибда олинган ёки уларга ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатлар сақлаб қолинмаган бўлса, ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 19-моддасига мувофиқ мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан расмийлаштирилади;

жисмоний шахс томонидан бир неча уй-жой сотиб олинган ёки бошқа уй-жой мерос бўлиб қолган бўлса, унга ушбу уй-жойлар жойлашган ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ўтади ва жисмоний шахсга Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 22-моддасига мувофиқ ушбу уй-жойлар эгаллаган барча ер участкалари бириктириб берилади.

Хатловни ўтказиш жараёнида туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари билан расмийлаштирилмаган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларидан жисмоний ва юридик шахслар томонидан ерларни ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларсиз фойдаланиш оқибатларининг юзага келишини инобатга олган ҳолда фойдаланилиши мумкин.


19. Ер участкаларига ҳуқуқларни белгилаш ва ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш ёки уларни жисмоний ва юридик шахсларда мулк ҳуқуқи билан сақлаб қолиш масалаларини ҳал қилиш бўйича тайёрланган таклифлар Комиссияга кўриб чиқиш учун қуйидагиларни илова қилган ҳолда тақдим этилади:

ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ва олиб қўйиладиган ер участкалари мавжуд бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхати;

ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида қурилган бино ва иншоотлари бузиладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхати;

ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган амалда фойдаланилаётгани бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар доирасида ер участкалари бериладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхати;

якка тартибда уй-жой қуриш, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалик юритиш, жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги юритиш учун ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларсиз фойдаланилаётган ер участкалари амалда фойдаланилаётгани бўйича умрбод мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан бериладиган жисмоний шахсларнинг рўйхати;

ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида барпо этилган бино ва иншоотлари мулк ҳуқуқи билан уларга тегишли деб эътироф этиладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхати;

ер участкалари якка тартибда боғдорчилик, полизчилик ва чорвачиликни юритиш учун бериладиган жисмоний шахсларнинг рўйхати.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан белгиланган мақсадларда ва давлат ҳокимияти органлари томонидан берилган майдонлар доирасида фойдаланилаётган ер участкалари тайёрланган таклифларда акс эттирилмайди ва туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқланмайди.

Таклифлар Комиссияга алоҳида аҳоли пунктларида, қишлоқларда, овулларда ёки маҳаллаларда хатлов ишлари тугаллангач тақдим этилади.


20. Комиссия материалларни олган кундан бошлаб бир ҳафта мобайнида тақдим этилган таклифларни жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳар бир кўчмас мулк объекти бўйича кўриб чиқади, таклифларнинг асосланганлигини ўрганади, шубҳа туғилганда - қўшимча ахборот беришни таклиф қилади, зарур ҳолатларда таклифларга ўзгартиришлар киритади. Мазкур Низомнинг 19-бандида кўрсатилган жисмоний ва юридик шахсларнинг якуний рўйхати Комиссиянинг баённомаси билан расмийлаштирилади ва туман (шаҳар) ҳокимига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.


21. Туман (шаҳар) ҳокими тақдим этилган таклифларни кўриб чиқади ва улар ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан асосланган бўлса, беш кун мобайнида ўзининг қарори билан тасдиқлайди. Туман (шаҳар) ҳокимининг қарорида жисмоний ва юридик шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини тартибга солиш бўйича қарорларни амалда бажарилишини таъминлайдиган чора-тадбирлар ҳам назарда тутилади.


22. Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори кадастр йиғмажилдига тегишли ўзгартиришлар киритиш ва жисмоний ва юридик шахсларнинг ер участкаларига, бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки материалларни судга бериш учун асос ҳисобланади.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


23. Хатлов ўтказилган ҳар бир кўчмас мулк объекти бўйича белгиланган тартибда кадастр йиғмажилди тайёрланади, у хатлов натижалари тасдиқлангандан кейин туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкалари бериш ҳамда бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги қароридан кўчирмалар билан тўлдирилади. Кадастр йиғмажилди Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ягона маълумотлар базасига киритиш учун электрон-рақам шаклига айлантирилади. Хатлов натижалари бўйича кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди икки нусхада тайёрланади, унинг бир нусхаси ҳуқуқ эгасига, иккинчиси - хатлов ишларини бажарган филиал архивида сақланади.

24. Хатлов ишлари тугаллангач ва туман (шаҳар) ҳокими томонидан тегишли қарор қабул қилингач мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда кўчмас мулк объектларнинг хатловдан ўтказиш натижалари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш бўйича амалга оширилган чораларнинг йиғма жадвали тузилади ва ўн кун мобайнида қоғоз ва электрон кўринишда туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекцияларига тақдим этилади.


25. Хатлов натижалари туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқлангандан сўнг ўн кун мобайнида кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш тўғрисида ҳисобот тузилади, ҳисобот филиал раҳбари томонидан имзоланади ва корхонанинг архивида сақланади. Ҳисоботда қуйидагилар мавжуд бўлади:

тушунтириш хати;

Комиссияга кўриб чиқиш учун тақдим этилган таклифлар;

Комиссиянинг баённомаси;

туман (шаҳар) ҳокимининг хатлов натижаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори нусхаси;

кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш натижаларининг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш бўйича йиғма жадвал.


26. Хатлов натижасида ҳар бир кўчмас мулк объекти тўғрисида олинган маълумотлар кўчмас мулк объектларини автоматлаштирилган тарзда ҳисобга олиш учун ягона маълумотлар базасига киритилади.



IV БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


27. Ер участкаларига, бино иншоотларга ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказмаган жисмоний ва юридик шахслар ер участкалари жойлашган жойдаги филиалларга (тадбиркорлик субъектлари буюртмани "ягона дарча" марказларига беришади) ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун буюртма беришлари зарур. Кадастр йиғмажилди хатлов материалларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланади.

28. Филиаллар хатлов ишлари тугаллангандан кейин ягона маълумотлар базасини янгилаш ва кўчмас мулк объектларининг кўрсаткичларида юз берган ўзгаришларни ҳисобга олиш чораларини кўрадилар.

29. Хатлов бўйича бажариладиган ишларнинг сифати юзасидан назоратни Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари амалга оширадилар.


30. Хатловни ушбу Низом нормаларини бузган ҳолда амалга оширганлик учун тегишли филиалларнинг ходимлари, Ишчи гуруҳ ва Комиссия раҳбарлари ва аъзолари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

31. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ер участкаларига белгиланган ҳуқуқлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларига бўлган мулк ҳуқуқини тан олиш масалалари бўйича асосланмаган қарорлар қабул қилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


32. Хатлов масалалари бўйича низоларни кўриб чиқиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА



___________________________ маҳалласи бўйича

кўчмас мулк объектлари тегишли бўлган, узоқ

муддат йўқ бўлган жисмоний шахслар

РУЙХАТИ

Т/р

Жисмоний шахснинг

фамилияси, исми,

отасининг исми

Объектнинг

жойлашган жойи,

почта манзили


Объектнинг тавсифи

(белгиланган тартибда ёки

ўзбошимчалик билан

қурилганлиги)


Жисмоний

шахсларнинг йўқ

бўлган даври


Йўқ

бўлганининг

сабаби


1

2


3

4

5

6





















Маҳалла фуқаролар

йиғини Кенгаши раиси:




(маҳалла номи, имзо, Ф.И.О.)


            (М.Ў.)


201___ йил "____" _______________






Низомга

2-ИЛОВА

"Тасдиқлайман"

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри

давлат корхонаси филиали раҳбари

201__ йил "___" ____________


________________________________________ га тегишли

(Жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, юридик шахснинг номи)

кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИНИНГ НАМУНАВИЙ ШАКЛИ


201_ йил "___" _____________

Ушбу далолатнома


Ер тузиш ва кўчмас мулк давлат


(минтақанинг номи)


корхонасининг


филиали


(туман, шаҳар номи)


           

,

(лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)


архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)


,


(лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)


давлат солиқ инспекцияси


,


(лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)


маҳалла фуқаролар йиғини кенгаши


,


(лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)


ва ички ишлар бўлими



(лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми))

вакиллари томонидан кўчмас мулк объектидан фойдаланувчи жисмоний шахс ёки юридик шахснинг

вакили


иштирокида тузилди.


фамилияси, исми ва отасининг исми)


Кўчмас мулк объектини хатловдан ўтказиш жараёнида қуйидагилар аниқланди:

1. Кўчмас мулк объекти жойлашган жой (почта манзили) ____________

2. Ер участкасининг (рақам берилганда) ___________________________

бино ва иншоотнинг (рақам берилганда)

кадастр рақами _________________________________________________


3. Ҳуқуқ тури:

ер участкасига __________________________________________________

бино ва иншоотга _______________________________________________

кўп йиллик дарахтларга _________________________________________

4. Ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар:

ер участкасига __________________________________________________

бино ва иншоотга _______________________________________________

кўп йиллик дарахтларга __________________________________________


5. Фойдаланиш мақсади:

ер участкасидан ________________________________________________

бино ва иншоотдан _____________________________________________.


6. Ер участкасининг майдони: ҳужжат бўйича ____ га, амалда ____ га.


7. Деҳқон хўжалигининг мақоми: юридик шахсни ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда тузилган (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома рақами ва санаси) _________________________________.


8. Қишлоқ жойда яшовчи оиланинг хўжалик юритиш шакли: шахсий ёрдамчи хўжалик ёки деҳқон хўжалиги, агар деҳқон хўжалигига айлантирилган бўлса туман ҳокими қарорининг санаси ва тартиб рақами аниқланади ___________________________________________________________.


9. Деҳқон хўжалиги (шахсий ёрдамчи хўжалик) юритиш учун аҳоли пунктидан ташқарида ажратилган ер участкасининг майдони _______ га, туман ҳокими қарорининг ___________________ санаси ва тартиб рақами.


10. Қўшни ер эгаси ва ердан фойдаланувчилар ўртасида низолар мавжудлиги _______________________________.


11. Бино ва иншоотларни қуришга рухсат берувчи ҳужжатнинг мавжудлиги, рухсатноманинг берилган санаси ва тартиб рақами ________________.


12. Туман (шаҳар) ҳокимининг бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномани тасдиқлаш ҳақидаги қарори мавжудлиги, санаси ва тартиб рақами ____________________________________.


13. Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида маълумот:

реестрдаги ёзув N ___________ ______ йил "___" ________________

ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

серияси N _____, берилган санаси ____ йил "___" ________________.


14. Бино, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида маълумот:

реестрдаги ёзув N ______ , _______ йил "__" ______________________

бино, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

серияси N _____, берилган санаси ____ йил "___" ________________.


15. Хатлов жараёнида аниқланган бошқа маълумотлар _______________

Ушбу далолатномага 1 ва 2-иловаларга мувофиқ ер участкасининг плани ҳамда бино ва иншоотнинг тавсифи илова қилинади.

Вакиллар:

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри

давлат корхонаси филиалидан





(туман (шаҳар номи)

      


    

      


(имзо, фамилияси, исми, отасининг исми)

Архитектура ва қурилиш

бўлими (бошқарма)сидан





(имзо, фамилияси, исми, отасининг исми)

Давлат солиқ инспекциясидан





(имзо, фамилияси, исми, отасининг исми)

Маҳалла фуқаролар йиғини

кенгашидан





(имзо, фамилияси, исми, отасининг исми)

Ички ишлар бўлимидан





(имзо, фамилияси, исми, отасининг исми)

Жисмоний шахс ёки юридик

шахснинг вакили





(имзо, фамилияси, исми, отасининг исми)

        





Далолатномага

1-ИЛОВА



Ер участкасининг

ПЛАНИ

Масштаб ____________________



Чегарадош ердан фойдаланувчилар билан келишилган:

       

     


(номи, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

Ижрочи



(имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

              





Далолатномага

2-ИЛОВА



Бино ва иншоотнинг

ТАВСИФИ

Т/р

Бинолар, иншоотлар

ва кўп йиллик дарахт

турларининг номи


Қурилган

йили

Бинонинг ташқи

ўлчами, кв. м

Умумий майдони, кв. м


Девор

материали


умумий


фойдали,

яшаш


1

2


3

4

5

6

7































Жадвалнинг давоми

Эскириш

даражаси,

%

Муҳандислик коммуникацияларининг мавжудлиги


Кўп йиллик

дарахтлар

сони


электр

таъминоти


сув

таъминоти


канализация


иссиқ сув

таъминоти


иссиқлик

энергияси

таъминоти


8


9

10

11

12

13

14































          





Низомга

3-ИЛОВА



Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли

кўчмас мулк объектларининг хатлови бўйича

ЙИҒМА ЖАДВАЛ

Т/р

Жисмоний

шахснинг фамилияси,

исми, отасининг исми

ёки юридик шахснинг

номи


СТИР


Объектнинг

жойлашган

жойи


Ер участкалари тўғрисида маълумотлар


ер

участ-

каси-

нинг

кадастр

рақами


ер

участ-

каси-

нинг

мўл-

жал-

ланган

мақ-

сади


ҳуқуқ

тури


ер

участ-

касига

бўлган

ҳуқуқни

тасдиқ-

ловчи

ҳужжат-

лар


ер участ-

касига бўлган

ҳуқуқларнинг

давлат рўй-

хатидан

ўтказилиши


ер участкасини

умумий

майдони, га


реестр

рақа-

ми ва

санаси


гувоҳ-

нома-

нинг

серия-

си ва

рақами


ҳуж-

жат

бўйи-

ча


шу

жумладан

ўзбошим-

чалик билан

эгаллангани


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12






















Жадвалнинг давоми

Бино ва иншоотлар тўғрисида маълумотлар


Бино ва

иншоотдан

фойдаланиш

мақсади


қурил-

ган

йили


умумий

майдони,

кв. м


девор

мате-

риали


эскириш

даража-

си, %


ҳуқуқ

тури

(агар

белги-

ланган

бўлса)


қури-

лишнинг

ҳуқуқий

мақоми


ҳуқуқни

тасдиқловчи

ҳужжатнинг

номи санаси

ва рақами


бино, иншоот ва кўп

йиллик дарахтларга

бўлган ҳуқуқларнинг

давлат рўйхатидан

ўтказилиши


уму-

мий


фой-

дали,

(яшаш)


реестр

рақами ва

санаси


гувоҳнома

серияси ва

рақами


13


14

15

16

17

18

19

20

21

22

23



















          





Низомга

4-ИЛОВА



Кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш

натижалари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни

белгилаш бўйича амалга оширилган ишларнинг

ЙИҒМА ЖАДВАЛИ

Т/р

Жисмоний

шахснинг фамилияси,

исми, отасининг исми

ёки юридик шахснинг

номи


СТИР


Объект-

нинг

жойлаш-

ган жойи


Ер участкалари тўғрисида маълумотлар


ер

участ-

каси-

нинг

кадастр

рақами


ер

участ-

каси-

нинг

мўл-

жал-

ланган

мақсади


ҳуқуқ

тури


ер участкасининг умумий майдони, га


уму-

мий


шу жумладан


қай-

тарил-

ган


мав-

жуд

ҳуж-

жат

бўйича


амалда

фойда-

ланиш-

да


шахсий

фойда-

ланиш-

да


ўзбо-

шим-

чалик

билан

эгаллан-

ган


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13























Жадвалнинг давоми

Бино ва иншоотлар тўғрисида маълумотлар


бино ва

иншоотдан

фойда-

ланиш

мақсади


ҳуқуқ

тури


қурилган

йили


умумий майдони,

кв. м


ўзбошим-

чалик билан

қурилганлар


ҳуқуқни

тасдиқловчи

ҳужжатнинг номи

санаси ва рақами


бино, иншоот ва кўп

йиллик дарахтларга

бўлган ҳуқуқларнинг

давлат рўйхатидан

ўтказилиши


умумий


фойдали,

(яшаш)


реестр

рақами ва

санаси


гувоҳнома

серияси ва

рақами


14


15

16

17

18

19

20

21

22















"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 8 август, 31-сон, 379-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 8-сон, 75-модда








































Время: 0.2403
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск