ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Минтақалар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2016 й. 258-сон "Қашқадарё вилоятининг Нишон туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.08.2016 й.

N 258




ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ

НИШОН ТУМАНИНИ КОМПЛЕКС

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Қашқадарё вилоятининг Нишон туманини саноат салоҳиятини янада ошириш асосида хом-ашё маҳсулотларини қайта ишлаш имкониятлари ҳамда мавжуд ресурслардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалик соҳасини моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлашни кенгайтириш, ишлаб чиқариш инфратузилмаси ва муҳандислик-коммуникация тизимларини жадал ривожлантириш, сервис ва хизмат кўрсатиш соҳасини янада яхшилаш, аҳоли даромадлари ва бандлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2016-2018 йилларда Қашқадарё вилоятининг Нишон туманини комплекс ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда - Дастур деб аталади) тасдиқлансин. Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари, шунингдек қурилиш материалларини ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш, янгидан барпо этиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича инвестиция лойиҳаларини манзилли рўйхати 1-иловага* мувофиқ;

хизматлар кўрсатиш соҳаси ва сервис инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни барқарор ривожлантириш лойиҳалари манзилли рўйхати 3-иловага* мувофиқ;

қишлоқ хўжалиги соҳасининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар 3а-иловага* мувофиқ;

ирригация-мелиорация тизимини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирлар 3б-иловага* мувофиқ;

яйлов ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар 3в-иловага* мувофиқ;

бўш турган ва фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар 4-иловага* мувофиқ;

суюлтирилган газ таъминотини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар 5-иловага* мувофиқ;

электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар 5а-иловага* мувофиқ;

телекоммуникация ва алоқа хизматини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар 5б-иловага* мувофиқ;

тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сув таъминотини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар 5в-иловага* мувофиқ;

халқ таълими муассасаларининг моддий техника базасини ривожлантириш чора-тадбирлари 6-иловага* мувофиқ;

соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар 6а-иловага* мувофиқ;

ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар 6б-иловага* мувофиқ;

касб-ҳунар коллежларини моддий техника базасини ривожлантириш чора-тадбирлари 6в-иловага* мувофиқ;

автомобиль йўллари ва йўл бўйи инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлари 7-иловага* мувофиқ.


2. Вазирлик ва идоралар, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Нишон тумани ҳокимлиги, лойиҳа ташаббускорлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда Дастурга киритилган лойиҳаларни амалга оширишда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш, замонавий технологиялар (асбоб-ускуналар) билан тўлиқ таъминлаш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш муддатларини ҳисобга олган ҳолда, тармоқ жадвалларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Дастур параметрларини бажарилишини таъминлаш юзасидан вазирлик ва идора, тижорат банклари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика ишчи гуруҳи таркиби 8-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Республика ишчи гуруҳи (Ибрагимов) ҳар чоракда Дастур бажарилиши юзасидан олиб борилаётган ишларни Қашқадарё вилояти ҳокимлигида муҳокама қилиб борсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда ҳар йили шакллантириладиган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига молиялаштириш манбалари ва ҳажмларини аниқлаштирган ҳолда мазкур қарор асосида амалга оширилиши назарда тутилган инвестиция лойиҳаларининг киритилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда асосланган ҳисоб-китоблар бўйича Дастурни бажарилиши учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Нишон туман ҳокимлиги билан биргаликда туманда қишлоқ хўжалиги соҳасини моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ирригация-мелиорация тадбирларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласин.


7. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги "Ўзкоммунхизмат" агентлиги билан биргаликда Нишон тумани аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича Дастурда белгиланган тадбирларни ўз муддатларида амалга ошириш чораларини кўрсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси, "Ўзавтойўл" ДАК, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Нишон туман ҳокимлиги туман ҳудудидан ўтувчи халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласин.


9. "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АК, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Нишон тумани ҳокимлиги билан биргаликда аҳолини электр энергияси, табиий ва суюлтирилган (балонли) газ билан, шунингдек Дастур доирасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари асосида ишлаб чиқариш корхоналарини ўз вақтида электр ва газ тармоқларига уланиш ҳамда узлуксиз электр ва газ билан таъминлаш чораларини кўрсин.


10. "Давархитектқурилиш" қўмитаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси билан биргаликда Дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда лойиҳа ташаббускорларига ер участкаларини танлаш ва ажратиш ҳужжатларини қонунчиликда белгиланган муддатларда тайёрлаш ва расмийлаштириш учун Нишон туман ҳокимлигига киритиш, шунингдек Давлат хизматлари марказлари орқали объектларда қурилиш-монтаж ишларини олиб боришга рухсатномалар белгиланган тартибда берилишини таъминласин.

11. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Нишон тумани ҳокимлиги "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда жорий йилнинг 1 сентябрига қадар Нишон шаҳрининг архитектура қиёфасини ўзгартириш, замонавий объектлар ва хиёбонлар ташкил этилиши назарда тутилган марказий Ўзбекистон кўчасининг батафсил режалаштириш лойиҳасини тайёрласин ва келишиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Бунда, Дастурда белгиланган йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш босқичларига ва янги саноат корхоналари ҳамда бошқа ишлаб чиқариш қувватларини ўзаро боғлиқликда жойлаштирилишига алоҳида эътибор қаратилсин.


12. Тижорат банкларига Дастурга киритилган инвестициявий лойиҳаларни молиялаштириш учун белгиланган тартибда кредитлар, шу жумладан республикада ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар ва уларга бутловчи буюмларни сотиб олиш учун чет эл валютасида кредитлар ажратиш тавсия этилсин.


13. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ғ.И. Ибрагимов, Б.И. Закиров ва Қашқадарё вилояти ҳокими З.Ш. Рузиев зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



*) 1 - 8-иловалар берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 15 август, 32-сон, 391-модда























































Время: 0.2079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск