Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.1997 й. 548-сон "Республикада савдо тушуми инкассация қилишини ва назорат-касса машиналаридан фойдаланишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.12.1997 й.

N 548



РЕСПУБЛИКАДА САВДО ТУШУМИ

ИНКАССАЦИЯ ҚИЛИШИНИ ВА НАЗОРАТ-КАССА

МАШИНАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТУБДАН

ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Аҳолидан нақд пул маблағларини қабул қилишни ва ҳисобга олишни янада яхшилаш, солиқлар ва бошқа тўловлар тўлиқ йиғилишини ҳамда уларнинг бюджетга тушушини таъминлаш, шунингдек, пул муомаласини мустаҳкамлаш ва банкларнинг пул тушумини инкассация фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, нақд пул тушумига эга бўлган барча хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумини банкларга топширадилар. Бунда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан ортиқ миқдорда кунлик ўртача нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумини банк кассаларига ҳар куни инкассация хизмати орқали ёки мустақил равишда топширадилар. Кўрсатилган ҳажмдан кам бўлган кунлик ўртача нақд пул тушумига эга бўлган ёки онлайн назорат-касса машиналаридан (ёхуд виртуал кассадан) фойдаланишга ўтган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумини банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилайдиган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тушумдан ажратиладиган нақд пул маблағларини харажат қилишнинг белгиланган чекланган меъёрларига, касса қолдиғи лимитларига риоя қилиниши, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, кунлик тушумга эга бўлган ташкилотлар ва корхоналар бўйича товарлар ҳамда кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китоблар устидан назоратни кучайтирсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида низом талабларининг тегишли ташкилотлар томонидан оғишмай бажарилиши устидан доимий назоратни таъминласинлар;

корхоналарда ўрнатилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш учун тавсия этиладиган назорат-касса машиналари Давлат реестрига кирмаган назорат-касса машиналарининг фойдаланиш муддати 1998 йил 31 декабрда тугаши муносабати билан уларни ушбу реестрга киритилган назорат-касса машиналари билан тўлиқ алмаштиришнинг аниқ тадбирларини ва жадвалларини ишлаб чиқсинлар. 1999 йил 1 январдан бошлаб назорат-касса машиналарини ўз вақтида алмаштиришни таъминламаган корхоналар фаолиятини белгиланган тартибда тўхтатиб қўйсинлар.

7. "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси ва "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда йўловчи ташувчи енгил автомобилларни, уларнинг кимга қарашлилигидан қатъи назар, ҳисоблагичлар-таксометрлар билан таъминлаш ва уларни қўллаш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа вазирликлар ва идоралар ўзларининг меъёрий ҳужжатларини бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов








































Время: 0.1900
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск