ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.02.1993 й. ПФ-559-сон "Баланд тоғдаги астрономия обсерваториялари ва уларга хизмат кўрсатувчи комплекслар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

11.02.1993 й.

N ПФ-559



БАЛАНД ТОҒДАГИ АСТРОНОМИЯ

ОБСЕРВАТОРИЯЛАРИ ВА УЛАРГА ХИЗМАТ

КЎРСАТУВЧИ КОМПЛЕКСЛАР ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ ва астрономия соҳасидаги илмий тадқиқотларни янада ривожлантириш, халқаро алоқаларни кенгайтириш, шунингдек баланд тоғдаги астрономия обсерваторияларидан самарали фойдаланиш мақсадида:


1. Қашқадарё вилояти ҳудудида жойлашган баланд тоғдаги астрономия обсерваториялари ва уларга хизмат кўрсатувчи комплекслар иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий тасарруфига олинсин.


2. Ҳуқуқий тасарруфга олинган астрономия иншоотларига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси зиммасига юклансин. Уларнинг ишини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Мирзо Улуғбек номли Астрономия институти таркибида баланд тоғдаги астрономия обсерваторияларининг Китоб комплекси ташкил этилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Мирзо Улуғбек номли Астрономия институти ўн кун муддат ичида ушбу Фармонда кўрсатилган баланд тоғда жойлашган астрономия обсерваторияларини ва уларга хизмат кўрсатувчи комплексларни 1993 йилнинг 1 январигача бўлган ҳолатда барча бинолари, иншоотлари, штатлари, телескоплари, асбоб-ускуналари, техникаси, моддий-техникавий ва бошқа мулклари билан биргаликда қабул қилиб олсин.


4. Қуйидагилар баланд тоғдаги астрономия обсерваториялари Китоб комплекси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари қилиб белгилансин:

астрономия фанини янада ривожлантириш, унинг моддий базасини такомиллаштириш, қулай астрономик ва иқлим шароитларидан самарали фойдаланиш;

юлдузлар физикаси ва эволюциясини, жаҳон миқёсидаги ва минтақавий геодинамик жараёнларни тадқиқ этиш, зилзилалар тўғрисидаги тахминларни олдиндан аниқлаш, фундаментал фанларни ривожлантириш манфаатларини кўзлаб бошқа сайёраларни ўрганиш;

астрономия фани ва технологияси ютуқларини халқ хўжалиги, фан ва таълимнинг турли тармоқларига жорий этиш;

халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, тижорат фаолиятини ривожлантириш;

астрономия соҳасида кадрлар тайёрлаш.


5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Ўзбекистон космик тадқиқотлар давлат агентлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддат ичида халқаро алоқаларни сақлаб қолиш ва кенгайтиришни ҳисобга олиб астрономия соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни янада ривожлантиришнинг илмий-техникавий дастурини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳуқуқий тасарруфга олинган баланд тоғдаги астрономия обсерваторияларининг Китоб комплексини маблағ билан таъминласин, бунинг учун молиявий таъминотнинг мавжуд меъёрларига амал қилиб ҳамда ана шу обсерваториялар ва уларга хизмат кўрсатувчи комплекслар сони ва харажатлар сметаси 70 фоиз қисқартирилишини назарда тутиб, қўшимча маблағ ажратсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддат ичида баланд тоғдаги астрономия обсерваториялари Китоб комплекси ишини ташкил этишга оид қарор қабул қилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

1993 йил 11 февралдаги

ПФ-559-сон Фармонига

ИЛОВА



Қашқадарё вилоятидаги баланд тоғда жойлашган

астрономия обсерваториялари ва уларга

хизмат кўрсатувчи комплекслар

РЎЙХАТИ

       

N

Номи


Жойлашган манзили


1.

Москва давлат университетининг Штеренберг номли Давлат астрономия институтининг Майданак обсерваторияси


Майданак тоғи, "Западная" чўққиси Майдони 30,2 га


2.

Санкт-Петербург университетининг Астрономия институти обсерваторияси


ўша ерда

3.

Украина Фанлар академиясининг Бош астрономия обсерваториясига қарашли обсерватория


ўша ерда

4.

Литва Фанлар академияси Физика ва назарий физика институтининг обсерваторияси


ўша ерда

5.

Эстония Фанлар академияси Астрофизика институтининг обсерваторияси


ўша ерда

6.

Москва давлат университетининг Штеренберг номли Давлат астрономия институтининг ишлаб чиқариш-лаборатория комплекси


Китоб тумани, Китоб давлат хўжалиги Майдони 3,37 га


7.

Санкт-Петербург университетининг кузатув лабораторияси


Китоб тумани, Шарқ юлдуз давлат хўжалиги Майдони 2,9 га


8.

Литва Фанлар академияси Физика ва назарий физика институтининг қуйи астрофизика базаси


Китоб тумани, Китоб давлат хўжалиги Майдони 1,02 га


9.

Эстония Фанлар академиясининг кузатув лабораторияси


Китоб тумани, Шарқ юлдуз давлат хўжалиги Майдони 1,0 га


            




























Время: 0.2274
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск