Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

"Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси" акциядорлик жамиятининг махсус ахборот порталида давлат ва корпоратив харидлар бўйича ахборотни жойлаштириш ва ошкор қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.07.2016 й. 242-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 27 июлдаги

242-сон қарорига

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси"

акциядорлик жамиятининг махсус ахборот порталида

давлат ва корпоратив харидлар бўйича ахборотни

жойлаштириш ва ошкор қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси" акциядорлик жамиятининг (кейинги ўринларда ЎзРТХБ деб аталади) махсус ахборот порталида давлат ва корпоратив харидлар бўйича ахборотни жойлаштириш ва ошкор қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомнинг амал қилиши бюджет ташкилотларига, бюджет маблағларини олувчиларга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағларини олувчиларга, табиий монополиялар субъектларига, давлат унитар корхоналарига ҳамда устав фондида 50 фоиздан ортиқ давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, шунингдек ваколатли бошқа органлар ва ЎзРТХБнинг махсус ахборот порталидан фойдаланувчиларга нисбатан татбиқ этилади.


3. Ушбу Низом мақсадларида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


агент - биржада аккредитация тартиб-таомилларидан ўтган ҳамда буюртмачилар ва етказиб берувчиларга топшириқ шартномаси асосида уларнинг электрон аукцион савдоларда қатнашишини таъминлашга доир профессионал хизматлар кўрсатадиган юридик шахс;


давлат харидлари - бюджет тизими ва бошқа марказлаштирилган манбаларнинг бюджет маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) харидлари;


буюртмачи - товарлар (ишлар, хизматлар) давлат ва корпоратив харидларини амалга оширувчи юридик шахс;


порталнинг ёпиқ қисми - мижознинг махфий ахбороти сақланадиган, ушбу Низомга мувофиқ муайян тоифадаги фойдаланувчилар фойдалана оладиган порталнинг қисми;


харидни амалга ошириш якунлари тўғрисидаги ахборот - давлат ёки корпоратив харидлар бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш бўйича тузилган шартнома ҳақидаги ахборот;


мижоз - қонун ҳужжатларига мувофиқ порталда ахборот жойлаштирадиган шахс;


корпоратив харидлар - табиий монополиялар субъектлари, давлат унитар корхоналари ва устав фондида 50 фоиздан ортиқ давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари томонидан амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) харидлари;


харидни амалга ошириш тўғрисидаги эълон - буюртмачининг давлат ёки корпоратив харидларни амалга ошириш муддатлари ва талаблари тўғрисидаги порталда жойлаштириладиган ахбороти;


порталнинг очиқ қисми - ушбу Низомда белгиланган тартибда мижозлар томонидан жойлаштирилган ахборотдан фойдалана олишни таъминловчи порталнинг умумий фойдаланишга мўлжалланган қисми;


шахсий идоравий кабинет - давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ваколатли органларнинг ЎзРТХБ махсус ахборот порталидаги индивидуал саҳифаси, унинг ёрдамида улар томонидан тегишли индивидуал логинлар ва паролларни қўллаган ҳолда зарур ахборотдан эркин фойдалана олиши таъминланади;


шахсий кабинет - буюртмачилар ва етказиб берувчиларнинг (уларнинг агентларининг) ЎзРТХБ махсус ахборот порталидаги индивидуал саҳифаси, унинг ёрдамида улар томонидан тегишли индивидуал логинлар ва паролларни қўллаган ҳолда зарур ахборотдан фойдалана олиши таъминланади;


режа-жадвал - буюртмалар, товарлар (ишлар, хизматлар)ни жойлаштириш ҳажмлари ва муддатларини (ҳар йиллик ёки ҳар чораклик) назарда тутадиган ҳужжат;


фойдаланувчилар - ушбу Низомга мувофиқ порталда жойлаштирилган ахборотдан фойдалана олиши таъминланган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ваколатли органлар, юридик ва жисмоний шахслар;


етказиб берувчи - давлат ёки корпоратив харидлар бўйича шартнома асосида товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб беришни амалга оширувчи хўжалик субъекти, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркор;


Ҳукумат комиссияси - давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси ва/ёки Давлат улуши устувор бўлган табиий монополиялар субъектлари, корхоналар ва ташкилотларнинг электрон харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси;


ахборотни ошкор қилиш - мижозлар томонидан давлат ва корпоратив харидларига доир маълумотларни ЎзРТХБ махсус ахборот порталида эълон қилиш;


бўлиб ўтмаган битимлар реестри - лотлар рўйхати, улар бўйича ушбу Низомга мувофиқ бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган савдолар натижалари;


ЎзРТХБнинг махсус ахборот портали (кейинги ўринларда портал деб аталади) - давлат ва корпоратив харидларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги эълонларни, уларнинг якунлари тўғрисидаги ахборотни, шунингдек бошқа зарур ахборотни жойлаштириш ва кўришни таъминлайдиган ЎзРТХБнинг расмий веб-сайти;


ахборотни жойлаштириш ва ошкор қилиш жараёни қатнашчилари - ЎзРТХБ, мижозлар, уларнинг агентлари, Ҳукумат комиссияларининг ишчи органлари ва бошқа ваколатли органлар.


4. Қуйидагилар порталнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:

а) товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидлари бўйича ахборот базасини яратиш, сақлаб туриш ва мунтазам янгилаб бориш;

б) қуйидагилар учун шарт-шароитлар яратиш:

товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидлари бўйича ахборотни жойлаштириш;

давлат ва корпоратив харидлар жараёнлари юзасидан зарур даражадаги давлат ва жамоатчилик назорати, ушбу соҳанинг қонун ҳужжатларига риоя қилиш;

давлат ва корпоратив буюртмани жойлаштиришда очиқлик, ошкоралик ва рақобатдошлик тамойилларини, шунингдек буюртмачилар ёки етказиб берувчиларнинг (уларнинг агентларининг) тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш;

в) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ваколатли органлар, буюртмачилар ва етказиб берувчилар, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликни товар бозорлари конъюнктураси тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.



II. ПОРТАЛДА АХБОРОТНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ВА ОШКОР

ҚИЛИШ ЖАРАЁНИ ҚАТНАШЧИЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


5. ЎзРТХБ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

мижозлар томонидан порталда жойлаштириладиган файлларга нисбатан технологик талабларни, шунингдек ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларни белгилаш;

мижозларнинг ишончли бўлмаган ахборот ва сохта маълумотларни тарқатиш, шунингдек рақобатни чеклайдиган ёки ноҳалол рақобат олиб боришга қаратилган ахборотни жойлаштириш бўйича ҳаракатларига чек қўйиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ваколатли органларга улар томонидан порталдан олинган ахборотнинг махфийлигига риоя қилиш бўйича талабларни бажармаслик ҳоллари аниқланганда эркин фойдалана олиш ҳуқуқларини чеклаш;

харидни амалга ошириш тўғрисидаги эълонни чоп этмаган тақдирда буюртмачига харидни амалга ошириш якунлари тўғрисидаги ахборотни эълон қилишни рад этиш.

ЎзРТХБ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


6. ЎзРТХБ қуйидагиларни таъминлаши шарт:

ахборотни порталда жойлаштиришни таъминловчи аппарат ва дастурий-техник воситаларни жорий этиш ва ҳамроҳлик қилиш ҳамда ушбу Низомда белгиланган тартибда ундан эркин фойдалана олишни таъминлаш;

давлат ва корпоратив харидларни амалга ошириш тартибини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, Ҳукумат комиссияларининг қарорларини, шунингдек давлат ёки корпоратив харидлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган буюртмачилар ва етказиб берувчилар ва/ёки уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан кўрилган чоралар ҳақидаги ахборотни порталда эълон қилиш;

давлат ва корпоратив харидлар бўйича тузилган шартномалар ва бўлиб ўтмаган битимлар реестрини, шунингдек кафолатловчи ва ноҳалол етказиб берувчилар реестрини шакллантириш, юритиш ва эълон қилиш;

порталнинг узлуксиз ишлаши;

порталда жойлаштирилган ахборотнинг сақланиши ва яхлитлиги;

ахборотни жойлаштириш жараёни қатнашчиларининг тижорат ва хизмат сирларини ташкил қилувчи маълумотларнинг махфийлиги;

ушбу Низомда белгиланган тартибда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ваколатли органларнинг ахборотдан фойдалана олишларини.

ЎзРТХБ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.


7. Мижозлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

улар томонидан порталда жойлаштирилган маълумотлар, логин ва парол, ушбу Низомда белгиланган тартибда ахборотни жойлаштириш ва ошкор этиш имкониятларидан фойдаланиш;

агентлар билан давлат ва корпоратив харидларида иштирок этиш, уларга логин ва паролни тақдим этиш орқали порталда ахборотни жойлаштириш учун топшириқ шартномасини тузиш.

Мижозлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


8. Мижозлар қуйидагиларга мажбур:

порталда зарур ахборотни белгиланган тартибда жойлаштириш;

порталда жойлаштирилган ахборотнинг ишончлилигини таъминлаш ва сохта маълумотлар тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриш;

ЎзРТХБ томонидан тақдим этилган, шунингдек агент томонидан тузилган топшириқ шартномаларига мувофиқ кўрсатиладиган хизматларга ҳақ тўлаш;

порталда ахборот жойлаштириш имкониятларидан фақат ушбу Низомда назарда тутилган мақсадларда фойдаланиш;

рақобатни чеклашга олиб келувчи ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар амалга оширилишига йўл қўймаслик.

Мижозлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.


9. Агентлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

мижозлардан ушбу Низомда белгиланган тартибда порталда ахборотни жойлаштириш, ўзгартириш ёки ўчириш учун фойдалана олиш ҳуқуқини олиш;

кўрсатган хизматлари учун мижозлардан тўловлар ундириш.

Агентлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.


10. Агентлар қуйидагиларга мажбур:

топшириқ шартномасида назарда тутилган ахборотни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда жойлаштириш ва ошкор қилиш бўйича мажбуриятларни бажариш;

мижознинг аниқ кўрсатмаларига мувофиқ ахборотни жойлаштириш;

мижозга порталда ахборотни жойлаштириш билан боғлиқ масалалар бўйича маслаҳат бериш;

ахборотнинг махфийлигига риоя қилиш.

Агентлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.


11. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ваколатли органлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

порталда жойлаштирилган ахборотдан ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ва ҳажмларда фойдаланиш ҳуқуқини олиш;

порталдан олган ахборотдан фақат қонун ҳужжатларига мувофиқ уларга юкланган вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланиш.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ваколатли органлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.


12. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ваколатли органлар қонун ҳужжатларига мувофиқ порталдан олинган ахборотнинг махфийлигига риоя қилишга мажбур.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ваколатли органлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.


13. Барча мижозлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш учун очиқ ахборотдан фойдаланишда ёки учинчи шахсларга беришда мажбурий тарзда порталга ҳавола қилган ҳолда унинг ишончлилигини таъминлашга мажбур.



III. ПОРТАЛДА АХБОРОТНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


14. Буюртмачилар (уларнинг агентлари) мажбурий тартибда порталда қуйидаги ахборотни жойлаштирадилар:

давлат ва корпоратив харидларнинг режа-жадвали;

давлат ёки корпоратив харидларни амалга ошириш ҳақидаги эълон;

порталдан ташқарида амалга оширилган давлат ва корпоратив харидлар якунлари ҳақидаги ахборот.


15. Порталдан ташқарида амалга оширилган давлат ва корпоратив харидлар якунлари ҳақидаги ахборот таркибида буюртмачилар мажбурий тартибда қуйидагиларни кўрсатадилар:

порталдан ташқарида давлат ва корпоратив харидларини ташкил қилиш усули;

порталда эълонни жойлаштиришда берилган давлат ва корпоратив харидлар ҳақидаги эълоннинг идентификация рақами;

шартнома тузилган сана;

буюртмачи ва етказиб берувчининг реквизитлари;

давлат ва корпоратив харидлар предмети;

давлат ва корпоратив харидлар предметининг миқдори (ҳажми);

хар бир бирлик товар (ишлар, хизматлар) учун нарх;

шартнома қиймати;

тўлов шартлари;

етказиб бериш шартлари;

танлов (тендер) савдолари ташкилотчисининг номи;

танлов (тендер) савдоларида иштирок этган талабгорларнинг сони, уларнинг солиқ тўловчининг индивидуал рақами, номи ва почта манзиллари;

танлов (тендер) савдоларини ташкил қилишдаги бошланғич нарх.


16. Порталдан ташқарида амалга оширилган давлат ва корпоратив харидлар якунлари ҳақидаги ахборот буюртмачи (унинг агенти) томонидан шахсий кабинет орқали шартнома тузилган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай жойлаштирилади.


17. Порталда жойлаштириладиган ахборотга автоматик тарзда идентификация рақами берилади.


18. Ахборот шахсий кабинет орқали аппарат ва дастурий-техник воситалардан фойдаланган ҳолда жойлаштирилади.


19. ЎзРТХБ порталда қуйидагиларни жойлаштиради:

давлат ва корпоратив харидлар жараёнларини, биржа ва кўргазма-ярмарка савдоси ва электрон тижоратни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

давлат ва корпоратив харидлар тўғрисида тузилган шартномалар реестри;

давлат ва корпоратив харидлар бўйича бўлиб ўтмаган битимлар реестри;

порталда содир этилган электрон кўргазма-ярмарка ва бошқа электрон битимлар реестри;

порталда содир этилган биржа ва кўргазма-ярмарка савдоси натижалари ва давлат ва корпоратив харидлар натижалари ҳақидаги ҳар чораклик статистик ахборот;

ЎзРТХБда аккредитация қилинган агентлар реестри;

кафолатловчи етказиб берувчилар реестри;

ноҳалол етказиб берувчилар реестри.


20. Ҳукумат комиссияларининг ишчи органлари порталда уч иш куни мобайнида қабул қилинган қарорлар ва Ҳукумат комиссияларининг топшириқлари тўғрисидаги ахборотни, шунингдек товарлар (ишлар, хизматлар) давлат ва корпоратив харидлари билан боғлиқ бошқа ахборотни жойлаштиради.


21. Давлат ва корпоратив харидлар масалалари бўйича баҳслар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия, давлат ва хўжалик бошқарувчи органлари, шунингдек бошқа ваколатли органлар уч иш куни мобайнида порталнинг очиқ қисмида давлат ёки корпоратив харидлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган буюртмачилар, етказиб берувчилар ва/ёки уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан кўрилган чоралар ҳақидаги ахборотни жойлаштирадилар.


22. ЎзРТХБ маълумотлар базасида ахборотни (шу жумладан ўзгартиришлар ва қўшимчалар, шунингдек ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган олдин жойлаштирилган ахборотни) у порталда жойлаштирилган пайтдан эътиборан беш йил мобайнида сақланишини таъминлайди.

Ахборотни ундан фойдалана олишни блоклаш орқали ўчириб ташлаш уни ўчириб ташлашни асословчи ҳужжатни мажбурий тарзда жойлаштирган ҳолда буюртмачи томонидан амалга оширилади. Ўчирилган ахборот, шунингдек унинг ўчирилишини асословчи ҳужжат порталнинг маълумотлар базасида улар жойлаштирилган пайтдан эътиборан беш йил мобайнида сақланади.


23. Жойлаштирилган ахборотга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритганлик, шунингдек уни ўчирганлик учун ушбу ўзгартиришлар, қўшимчалар ва ўчириш ҳақидаги қарорни имзолаган шахс жавобгар бўлади.



IV. ПОРТАЛДА ЖОЙЛАШТИРИЛГАН АХБОРОТДАН

ФОЙДАЛАНА ОЛИШНИ ТАЪМИНЛАШ


24. ЎзРТХБ фойдаланувчилар учун порталнинг очиқ қисмида қуйидаги ахборотдан фойдалана олиш ҳуқуқини таъминлайди:

кафолатловчи етказиб берувчилар реестри;

ноҳалол етказиб берувчилар реестри;

давлат ва корпоратив харидлар режа-жадваллари;

давлат ва корпоратив харидларни амалга ошириш ҳақидаги эълонлар;

давлат ва корпоратив харидлари ҳақидаги шартномалар реестрлари (қатнашчиларнинг реквизитлари кўрсатилмаган ҳолда);

юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдоларида сотиш натижалари бўйича шаклланган ўртача нархлар ҳақидаги ахборот;

давлат ва корпоратив харидлар натижалари бўйича нархлар даражаси ҳақидаги ахборот;

Ҳукумат комиссияларининг қарорлари.


25. ЎзРТХБ фойдаланувчиларга рўйхатдан ўтказишсиз ва тўлов ундирмасдан порталнинг очиқ қисмидан эркин фойдалана олиш ҳуқуқини таъминлайди.


26. Порталнинг ёпиқ қисмида жойлаштирилган ахборотдан фойдалана олиш ҳуқуқи давлат ва хўжалик бошқарувчи органларига, ваколатли бошқа органларга улар томонидан очилган шахсий идоравий кабинетлар орқали таъминланади.

Порталнинг ёпиқ қисмида жойлаштирилган ахборотдан фойдалана олиш ҳуқуқи таъминланадиган давлат ва хўжалик бошқарувчи органлари, бошқа ваколатли органлари рўйхати, шунингдек уларга тақдим этиладиган ахборот ҳажми Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ваколатли органлар раҳбарлари ўзларининг фармойиш ҳужжатлари билан Ҳукумат комиссиясининг тегишли қарори билан фойдалана олиш ҳуқуқи таъминланадиган хизмат мақсадларида ахборотни олишга масъул бўлган мансабдор шахсларни тайинлайдилар ва улар тўғрисида ЎзРТХБни хабардор қиладилар.

ЎзРТХБ тегишли сўровнома олинган пайтдан эътиборан икки иш куни мобайнида мансабдор шахсларга ахборотдан фойдалана олиш ҳуқуқини таъминлайди.

Давлат ва хўжалик бошқарувчи органларининг, бошқа ваколатли органларнинг таркибий (ҳудудий) бўлинмаларининг порталнинг ёпиқ қисмида жойлаштирилган ахборотдан фойдалана олишлари ушбу органлар марказий аппаратларининг фойдалана олиш ҳуқуқи билан таъминланган ходимлари томонидан ушбу Низомга мувофиқ уларнинг шахсий кабинетлари орқали таъминланади.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


27. Ушбу Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 1 август, 30-сон, 365-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 7-сон, 73-модда







































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск