Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /

Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитиш, унинг малакасини ошириш, шунингдек божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестатини бериш, қайта расмийлаштириш (унинг амал қилиш муддатини узайтириш), тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 21.07.2016 й. 2814-сон билан рўйхатга олинган Давлат божхона қўмитасининг 23.06.2016 й. 01-02/20-52-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 21 июлда 2814-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитасининг

2016 йил 23 июндаги

01-02/20-52-сонли қарорига

ИЛОВА



Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни

ўқитиш, унинг малакасини ошириш, шунингдек божхона

расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестатини

бериш, қайта расмийлаштириш (унинг амал қилиш муддатини

узайтириш), тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор

қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Божхона кодексига мувофиқ божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитиш, унинг малакасини ошириш, шунингдек божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестатини бериш, қайта расмийлаштириш (унинг амал қилиш муддатини узайтириш), тўхтатиб туриш, тугатиш, бекор қилиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


талабгор - божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларни тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсини ўташ учун Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Олий ҳарбий божхона институтига (бундан буён матнда ОҲБИ деб юритилади) мурожаат қилган Ўзбекистон Республикаси жисмоний шахси;


малака комиссияси - талабгорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда малака имтиҳонларини ўтказиш, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларнинг малака аттестатини (дубликатини) бериш, амал қилиш муддатини узайтириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (бундан буён матнда ДБҚ деб юритилади) ва ОҲБИ ходимларидан иборат бўлган, ДБҚ буйруғи билан тасдиқланадиган ДБҚ комиссияси;


божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати (бундан буён матнда аттестат деб юритилади) - аттестат амал қиладиган даврда унинг эгаси божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис сифатида иш олиб бориш ҳуқуқига эгалигини тасдиқловчи ҳужжат;


божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис (бундан буён матнда мутахассис деб юритилади) - ДБҚ томонидан берилган аттестатга эга бўлган, божхона брокери ёхуд бошқа юридик шахс билан меҳнат шартномаси тузган ва ушбу юридик шахс номидан божхона расмийлаштируви бўйича иш бажарадиган Ўзбекистон Республикаси жисмоний шахси.


2. Мутахассис Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар доирасида божхона брокери ёхуд штатида турган бошқа юридик шахснинг номидан божхона расмийлаштируви бўйича фаолиятни амалга оширади.


3. Мутахассис ва божхона брокери ёки бошқа юридик шахс ўртасидаги муносабатлар меҳнат шартномаси билан тартибга солинади.



2-БОБ. ТАЛАБГОР ВА МУТАХАССИСГА

ҚЎЙИЛАДИГАН МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ


4. Аттестат олиш учун талабгор:

11-синфни якунлаганлиги ҳақида аттестатга ёки ўрта махсус ёхуд олий таълим муассасаларининг дипломига эга бўлиши;

ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси ҳисобланадиган ёки божхона брокери сифатида фаолият юритадиган ташкилотларда камида олти ойлик иш стажига эга бўлиши;

мутахассисларни тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсини ўташи ҳамда малака имтиҳонини топшириши шарт.


5. Мутахассис қуйидаги соҳаларда декларант номидан божхона расмийлаштируви бўйича операцияларни амалга ошириши ва божхона иши соҳасида бошқа вазифаларни бажариши учун зарур бўлган билимларга эга бўлиши керак:

божхона ҳуқуқи ва божхона иши - божхона режимлари, товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиби ва шартлари, божхона тўловлари турлари, божхона тўловларини тўлаш тартиби, божхона расмийлаштирувини амалга ошириш, шу жумладан товарларни божхона мақсадларида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича декларациялаш ва таснифлаш тартиби, товарларнинг божхона қийматини ва келиб чиқиши мамлакатини аниқлаш қоидалари, божхона органлари томонидан божхона ва валюта назоратини ўтказиш тартиби, божхона статистикаси, коррупция жиноятлари учун жавобгарлик чоралари, шунингдек божхона иши соҳасида ҳуқуқбузарликлар, божхона хизматини ташкил қилиш, мутахассисларнинг мақоми, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

ташқи иқтисодий фаолият ва унинг давлат томонидан тартибга солиниши - ташқи иқтисодий битимларни тузиш ва бажариш тартиби, нархнинг ҳосил бўлиши, ташқи савдода ташиш ва суғурталашнинг халқаро шартлари, тақиқлар ва чекловлар, шу жумладан лицензиялаш, сертификатлаш ва ҳ. к.;

мутахассис фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ДБҚ автоматлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланиш қоидалари.



3-БОБ. ЎҚИТИШ ВА МАЛАКА ОШИРИШ


6. Талабгорни ўқитиш учун, божхона брокери ёхуд бошқа юридик шахс, ўқишга юборилаётган талабгорни кўрсатган ҳолда ОҲБИга мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ ариза беради.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

талабгорнинг кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган шахсий варақаси;

4 х 6 ўлчамдаги фотосурат - 2 дона;

талабгорнинг дипломи (аттестати), паспорти ва меҳнат дафтарчаси (ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги ёзув билан), мутахассисни ўқитиш учун ва малака аттестатини бериш учун божхона йиғимлари тўланганлиги тўғрисида тўлов топшириқномаси нусхалари.


7. Мутахассиснинг малакасини ошириш учун, божхона брокери ёхуд бошқа юридик шахс, малака оширишга юборилаётган мутахассисни кўрсатган ҳолда, ОҲБИга, мутахассисни ўқитиш учун божхона йиғимлари тўланганлиги тўғрисида тўлов топшириқномаси нусхасини илова қилган ҳолда эркин шаклда ариза беради.


8. ОҲБИ аризаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ўттиз кун ичида талабгорларни ўқитиш ёки мутахассисларнинг малакасини ошириш учун камида 25, лекин кўпи билан 35 кишидан иборат бўлган гуруҳларни шакллантиради ва ўқишни ташкил этади.

Мутахассисларни тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсини ва мутахассислар малакасини ошириш курсларини ташкил қилиш ДБҚ фармойишлари билан расмийлаштирилади.

ОҲБИ мутахассисларни тайёрлаш ва мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича махсус ўқув курслари бошланишидан ўн кун олдин ДБҚнинг расмий веб-сайтида ўқув курсларининг бошланиши тўғрисида эълон қилади, бу божхона брокерлари ёхуд бошқа юридик шахслар, шунингдек талабгорлар (мутахассислар) учун ўқув курсларининг бошланиши тўғрисида расмий электрон хабарнома ҳисобланади.


9. Мутахассисларни тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсларининг муддати бир ойни ташкил этади.

ОҲБИ мутахассисларни тайёрлаш бўйича махсус ўқув курслари натижалари бўйича уч иш куни ичида малака имтиҳонини ташкил этади.


10. Мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари муддати беш кунни ташкил этади.

Мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари натижалари бўйича мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда сертификат берилади.

Сертификат ОҲБИ бошлиғи томонидан имзоланади ва ОҲБИ муҳри билан тасдиқланади.

Сертификат шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганда мутахассисга ёки ишончнома мавжуд бўлса бошқа шахсга берилади.



4-БОБ. МАЛАКА КОМИССИЯСИ


11. Малака комиссияси комиссия раиси, унинг ўринбосари, аъзолар ва бир ёки бир нечта комиссия котибларидан иборат бўлиб, ДБҚ буйруғи билан тасдиқланади.


12. Малака комиссияси раиси ДБҚ раиси ўринбосарлари ичидан тайинланади, унинг ўринбосари этиб ОҲБИ бошлиғи ёки унинг ўринбосари тайинланади.


13. Малака комиссияси раиси ва унинг ўринбосари имтиҳон комиссияси томонидан унга юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши, шунингдек апелляция натижалари бўйича қабул қилинган қарор учун шахсан жавобгар бўладилар.


14. Малака комиссияси аъзолари ДБҚнинг профилли бўлинмалари ва ОҲБИ ўқитувчилари ичидан тайинланади.


15. Малака комиссияси аъзоси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

малака комиссияси қароридан норози бўлган ҳолларда баённомага алоҳида фикр киритилишини талаб этиш ёки уни ёзма равишда малака комиссияси раиси номига ёзиладиган аризада баён этиш;

малака комиссияси ишини ташкил этишни ва малака имтиҳонини ўтказиш шартларини такомиллаштириш тўғрисида таклифлар киритиш.


16. Малака комиссияси аъзоси қуйидаги мажбуриятларга эга:

малака имтиҳонини ўтказишда иштирок этиш;

мазкур Низомга мувофиқ унга юклатилган вазифаларни бажариш;

малака имтиҳонини ўтказиш тартибини белгиловчи қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш;

қарорларни қабул қилишда холисона ва одилона ёндашиш;

талабгорларнинг шахсий маълумотларининг сир тутилишига риоя этиш.


17. Малака комиссияси котиби ОҲБИнинг ўқитувчилари ичидан тайинланади.


18. Малака комиссияси котиби қуйидаги ҳуқуқларга эга:

малака имтиҳонини ўтказишда иштирок этиш;

юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар, материаллар ва ахборотни ташкилотлардан ва талабгорлардан сўраш.


19. Малака комиссияси котиби қуйидаги мажбуриятларга эга:

талабгорлар томонидан тақдим этилган аризалар ва ҳужжатларни кўриб чиқиш;

берилган аризаларнинг умумий сонидан келиб чиққан ҳолда имтиҳон гуруҳларини шакллантириш;

ўқиш учун гуруҳнинг шакллантирилганлиги тўғрисида фармойиш лойиҳасини тайёрлаш;

ўқув курсининг ўтказилишини ташкил этиш;

талабгорлар ва имтиҳон комиссияси аъзоларини малака имтиҳони ўтказилиши тўғрисида хабардор этиш;

имтиҳон ведомостлари ва имтиҳон варақаларини тайёрлаш;

имтиҳон бошланишидан аввал талабгорларни малака имтиҳонини қабул қилиш қоидалари, имтиҳон натижалари бўйича апелляцияга бериш ва кўриб чиқиш қоидалари билан таништириш;

малака имтиҳонини ўтказиш бўйича малака комиссияси мажлислари баённомаларини расмийлаштириш;

малака имтиҳонидан ўтган талабгорларга аттестатларни расмийлаштириш ва уларга бериш;

аттестатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида фармойиш лойиҳасини тайёрлаш;

аттестат олган талабгорлар ҳақидаги маълумотларни "Декларантлар ҳисоби" автоматлаштирилган ахборот тизимига (бундан буён матнда ААТ деб юритилади) киритиш;

ААТга аттестатнинг амал қилиш муддатини узайтириш (қайта рўйхатга олиш) ва тугатиш тўғрисида маълумот киритиш;

мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ўз вақтида ўташини назорат қилиш;

мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш;

мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ўтаган мутахассисларга сертификатларни расмийлаштириш ва бериш;

аттестатлар дубликатларини расмийлаштириш ва бериш;

аттестатларни бериш ва амал қилишини тугатишга тааллуқли бўлган ҳужжатлар ва материалларни сақлаш ва архивга топшириш;

аттестатларни бериш, амал қилиш муддатини узайтириш (қайта рўйхатга олиш) ва тугатишда мазкур Низом билан белгиланган тартиб ва муддатларга риоя этилишини таъминлаш.



5-БОБ. МАЛАКА ИМТИҲОНИНИ ЎТКАЗИШ

ВА АТТЕСТАТНИ БЕРИШ


20. Малака имтиҳони малака комиссияси назорати остида, шу мақсадда жиҳозланган алоҳида хонада, компьютерда тест ўтказиш орқали ўтказилади.

Малака имтиҳони очиқ ўтказилади ва ўз навбатини кутиб ўтирган талабгорлар реал вақт режимида алоҳида жиҳозланган хонада монитор орқали малака имтиҳонини ўтказиш жараёнини кузатишлари мумкин.


21. Малака имтиҳони тест саволлари талабгорнинг (мутахассиснинг) малака талабларига мувофиқлиги борасида билимларини текшириш заруриятини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади ва ДБҚ томонидан тасдиқланади.

Малака имтиҳони тест саволлари ДБҚнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.


22. Тестларни ечишда талабгорга қонун ҳужжатлари матнлари, инструктив материаллар, конспектлар, алоқа воситалари ва бошқа техник воситалардан фойдаланиш, шунингдек бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш тақиқланади.

Мазкур қоидаларни бузганлик учун талабгор аудиториядан чиқариб юборилади ва қониқарсиз баҳо қўйилади (жавобга тайёрлаб қўйилган материалнинг ҳажмидан қатъи назар), бу ҳақда далолатнома тузилади ва малака комиссияси аъзолари томонидан имзоланади.


23. Мазкур Низомнинг 22-бандида келтирилган қоидалар малака имтиҳони бошланиши олдидан талабгорларга (мутахассисларга) етказилади.


24. Малака имтиҳонининг умумий баҳоси тест жавобларидан ҳосил бўлади.


25. Малака имтиҳонини ўтказишда малака комиссияси аъзолари, талабгор (мутахассис) жавобларини рейтинг тизими бўйича баҳолаб, қуйидаги мезонларга асосланадилар:

86 баллдан - 100 баллгача "аъло" қўйилади;

71 баллдан - 85 баллгача "яхши";

56 баллдан - 70 баллгача "қониқарли";

0 баллдан - 55 баллгача "қониқарсиз".


26. Малака имтиҳони натижалари малака имтиҳони ўтказилган куни, имтиҳон ведомостини тўлдириш ва малака имтиҳонини ўтказиш баённомасини тузиш йўли билан расмийлаштирилади.


27. Имтиҳон ведомости малака имтиҳони ўтказилгандан сўнг малака комиссияси раиси ёхуд унинг ўринбосари ва аъзолари томонидан имзоланади.


28. Малака имтиҳонини ўтказиш баённомаси қуйидаги шахсларнинг сони тўғрисида маълумотларни ўз ичига олади:

малака имтиҳонига киритилганлар;

малака имтиҳонига келмаганлар;

имтиҳонни муваффақиятли топширганлар;

қониқарсиз баҳо олганлар, фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган ҳолда;

малака комиссияси таркиби.


29. Малака имтиҳонини ўтказиш баённомаси малака комиссияси котиби томонидан расмийлаштирилиб, комиссия раиси ёхуд унинг ўринбосари томонидан имзоланади ва ДБҚ муҳри билан тасдиқланади.


30. Малака имтиҳонининг барча материаллари, шу жумладан малака имтиҳони тест саволлари, имтиҳон ведомостлари ва малака имтиҳонини ўтказиш баённомалари имтиҳон ўтказилган кундан эътиборан беш йил давомида ОҲБИда сақланади.


31. Малака имтиҳонини топшириш натижалари бўйича қониқарсиз баҳо олган талабгор малака имтиҳонини топширган кундан эътиборан уч ой ичида бир марта қайта малака имтиҳонини топшириш ҳуқуқига эга.

Малака имтиҳонини қайта топшириш учун, божхона брокери ёхуд штатида талабгор бўлган бошқа юридик шахс ёзма ёки электрон шаклда ОҲБИга малака имтиҳонини қайта топшириш тўғрисида эркин шаклдаги ариза билан мурожаат этиши мумкин.


32. Малака имтиҳонини қайта топширгандан сўнг қониқарсиз баҳо олган талабгор аттестат олиш учун қайтадан умумий асосларда мутахассисларни тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсини тўлиқ ўташи лозим.


33. Талабгорга малака имтиҳонини муваффақиятли топширгандан сўнг ўн кун ичида беш йил муддатга мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда аттестат берилади.

Аттестатни бериш ДБҚ фармойиши билан расмийлаштирилади.

Аттестат малака комиссияси раиси ёхуд унинг ўринбосари томонидан имзоланади ва ДБҚ муҳри билан тасдиқланади.

Аттестат шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганда мутахассисга ёки ишончнома мавжуд бўлса бошқа шахсга берилади.



6-БОБ. АТТЕСТАТНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ

МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ, ДУБЛИКАТИНИ

БЕРИШ ВА ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ


34. Божхона брокери ёхуд штатида мутахассис бўлган бошқа юридик шахс аттестатнинг амал қилиш муддатини узайтириш (қайта рўйхатга олиш) учун аттестатнинг амал қилиш муддати тугашидан ўттиз кун олдин ОҲБИга ташкилотнинг СТИРини кўрсатган ҳолда эркин шаклдаги ариза тақдим этиши лозим.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

аттестатнинг асл нусхаси;

божхона йиғими тўланганлиги тўғрисида тўлов топшириқномасининг нусхаси;

малака оширилганлиги тўғрисидаги сертификатнинг нусхаси.


35. Аттестатнинг амал қилиш муддати тугашига ўттиз кундан кам қолганда тақдим қилинган ариза ва (ёки) мазкур Низомнинг 34-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этмаслик аттестатининг амал қилиш муддатини узайтиришни (қайта рўйхатдан ўтказишни) рад этиш учун асос бўлади.


36. Башарти мутахассис малака имтиҳонини муваффақиятли топширса, аттестатнинг амал қилиш муддатини узайтириш уч кун ичида амалга оширилади.


37. Аттестатнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун малака имтиҳонида қониқарсиз баҳо олган мутахассис малака имтиҳонини топширган кундан эътиборан уч ой ичида бир марта қайта имтиҳон топширишга ҳақли.

Малака имтиҳонини қайта топширгандан сўнг қониқарсиз баҳо олган мутахассис аттестат олиш учун қайтадан умумий асосларда мутахассисларни тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсини тўлиқ ўташи лозим.


38. Аттестат йўқолганда ОҲБИ ариза ва йўқотиш фактини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида йўқотилган аттестатнинг дубликатини беради.


39. Йўқолган аттестат эгаси ОҲБИга аввал берилган аттестатнинг йўқолишига олиб келган сабаблар ва ҳолатларни кўрсатган ҳолда аттестат дубликатини бериш тўғрисида эркин шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

йўқолган аттестатнинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида хабар берадиган оммавий ахборот воситаларидаги эълон нусхаси (аризачи маблағлари ҳисобига);

топилмалар хизмати маълумотномаси.


40. ОҲБИ мазкур Низомнинг 39-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан беш кун ичида аттестат дубликатини бериш тўғрисида қарор қабул қилади ва аттестатни йўқотган шахсга аввал берилган аттестатнинг рақами остида ва унинг амал қилиш муддати билан "ДУБЛИКАТ" ёзуви ёзилган янги аттестат беради.


41. Агар аттестат дубликати олингандан сўнг илгари йўқолган аттестатнинг асл нусхаси топилса, аттестат дубликатини олган шахс шу ҳолат юзага келган кундан эътиборан беш кундан кечикмасдан аттестатнинг асл нусхасини уни йўқ қилиш учун ОҲБИга топшириши шарт.


42. Аттестат дубликатини олиш учун ОҲБИга тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига мурожаат этган мутахассис жавобгар бўлади.


43. Аттестатда кўрсатилган маълумотлар ўзгарган тақдирда мутахассис эркин шаклдаги ариза билан ОҲБИга аттестатни қайта расмийлаштириш учун мурожаат этиши лозим.

Аризага илгари берилган аттестатнинг асл нусхаси ва маълумотларнинг ўзгарганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт, никоҳни қайд қилиш гувоҳномаси, фуқаролик суди қарори нусхалари ва бошқалар) илова қилинади.

ОҲБИ маълумотларни ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилади ва маълумотлар ўзгарганлиги фактини тасдиқловчи керакли ҳужжатлар берилган кундан эътиборан беш кун ичида шахсга аввал берилган аттестатнинг рақами остида ва унинг амал қилиш муддати билан янги аттестат беради.



7-БОБ. АТТЕСТАТНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ ВА ТИКЛАШ


44. Аттестатнинг амал қилиши божхона органи томонидан қуйидаги муддатларга тўхтатиб турилади:

икки ойга, агар мутахассис:

бир йил ичида уч марта Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 227-22-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликка тортилган бўлса;

олти ойгача, агар мутахассис:

бир йил ичида олти марта Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 227-22-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликка тортилган бўлса;

мутахассисга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182, 184 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлик учун жиноят иши қўзғатилган бўлса.


45. Қуйидаги ҳолларда ҳам аттестатнинг амал қилиши вақтинча тўхтатиб турилган ҳисобланади:

мутахассис сифатида фойдаланиш учун у билан тузилган меҳнат шартномасининг бекор қилиниши;

мутахассис билан меҳнат шартномасини тузган юридик шахснинг тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши.


46. Аттестатнинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатлар бартараф этилганда, аттестатнинг амал қилишини тўхтатиб турган божхона органи кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқнома олган кундан эътиборан уч кунлик муддат ичида аттестатнинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.

Мазкур Низомнинг 44-банди олтинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатлар бўйича аттестатнинг амал қилиши тўхтатиб турилганда, аттестатнинг амал қилишини тиклаш суднинг оқлов ҳукми чиқарилганда амалга оширилади.


47. Аттестатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш (тиклаш) тўғрисида қарор қабул қилган божхона органи дарҳол бу ҳақда ҳудудий божхона органларини хабардор этади.


48. Аттестатнинг амал қилиши ДБҚ ёки ҳудудий божхона бошқармаси фармойиши билан тўхтатиб турилади (тикланади), мазкур Низомнинг 45-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича вақтинча тўхтатиб турилиши бундан мустасно.



8-БОБ. АТТЕСТАТНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТУГАТИШ


49. Қуйидаги ҳолларда аттестатининг амал қилиши тугатилади:

мутахассис ўзининг аттестатининг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;

мутахассис аттестатини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатлар божхона органи томонидан белгиланган муддат давомида бартараф этилмаганда;

мутахассис Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 227-8 - 227-10, 227-17  227-20 ва 227-25-моддалари бўйича божхона ҳуқуқбузарликларини содир этгани муносабати билан бир йил ичида икки мартадан кўп марта жавобгарликка тортилганда;

мутахассис Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182, 184 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун жавобгарликка тортилганда;

аттестатнинг амал қилиш муддати тугаганда;

аттестатнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун божхона йиғимлари тўланмаганда, шунингдек аттестатни бериш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки ой давомида аттестат талаб қилиб олинмаганда.


50. Агар мутахассис оқланган бўлса аттестат ДБҚ томонидан божхона йиғимлари ундирилмасдан тикланиши лозим.

Аттестат муддатининг узайтирилиши оқланган кундан бошлаб ҳисобланади.


51. Мазкур Низомнинг 49-банди учинчи - бешинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳаракатлар амалга оширилганда ҳудудий божхона органи ДБҚга, асосларни илова қилган ҳолда, аттестатининг амал қилишини тугатиш тўғрисида тегишли тақдимнома йўллайди.


52. Аттестатининг амал қилиши, шунингдек суд қарори билан ҳам тугатилиши ёки тикланиши мумкин.


53. Аттестатнинг амал қилиши бу ҳақда қарор қабул қилинган санадан тугатилади.

Аттестатнинг амал қилишини тугатиш ДБҚ фармойиши билан расмийлаштирилади.


54. Мутахассис аттестатини бериш тўғрисидаги такрорий ариза, мазкур Низомнинг 49-банди иккинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, унинг муддати тугатилган кундан эътиборан, бунга олиб келган сабаблар бартараф этилиши шарти билан, олти ой ўтгандан сўнг, ёхуд суд томонидан белгиланган муддат якунлангандан сўнг кўриб чиқилиши мумкин.


55. Амал қилиши тугатилган аттестат юридик кучга эга бўлмайди ва ишлатилиши мумкин эмас.



9-БОБ. АТТЕСТАТНИ БЕКОР ҚИЛИШ


56. Аттестат ДБҚ томонидан бекор қилиниши мумкин, башарти у аризачига уни бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилишда жиддий аҳамиятга молик бўлган, тўлиқ бўлмаган ёки ёлғон маълумотлар асосида берилган бўлса.

Аттестат, шунингдек суд қарорига биноан ҳам бекор қилиниши мумкин.


57. Аттестатни бекор қилиш учун асос бўлган фактларни аниқлаган божхона органи тегишли қарор қабул қилиш учун уларни ДБҚга тақдим қилиши шарт.


58. Бекор қилинган аттестат уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида мажбурий равишда ДБҚга қайтарилиши шарт.


59. Аттестатни бекор қилиш ДБҚ фармойиши билан расмийлаштирилади ва аттестат берилган кундан амалда бўлади.


60. Такроран аттестатни бериш тўғрисидаги ариза, аттестатни бекор қилишга олиб келган сабаблар бартараф этилиши шарти билан, уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгандан сўнг, ёхуд суд томонидан белгиланган муддат якунлангандан сўнг белгиланган тартибда кўриб чиқилиши мумкин.



10-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


61. Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари (божхона брокерлари эмас) штатида бўлган мутахассислар, уч иш куни ичида ДБҚни, иш жойининг ўзгарганлиги ёки меҳнат шартномасининг бекор қилинганлиги, шунингдек юридик шахснинг амалда жойлашган жойининг (почта манзилининг) ва телефонлари рақамларининг ўзгарганлиги тўғрисида хабар қилиши лозим.


62. Аттестатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш (тиклаш), тугатиш ва бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг икки кун ичида божхона органи ДБҚнинг расмий веб-сайтига жойлаштириш учун бу ҳақда ДБҚга маълумот тақдим этади.

ДБҚ тақдим этилган маълумотларни бир кун ичида ДБҚнинг расмий веб-сайтида жойлаштиради, бу мутахассислар, божхона брокерлари, ёхуд бошқа юридик шахслар учун аттестатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш (тиклаш), тугатиш ва бекор қилиш тўғрисида расмий электрон хабарнома ҳисобланади.


63. Мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўқитиш ва мутахассислар малакасини ошириш, аттестатни бериш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш (қайта рўйхатдан ўтказиш), шунингдек тиклаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 204-сонли "Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида"ги қарори билан белгиланган миқдорларда божхона йиғимлари ундирилади.

Мутахассисни ўқитиш учун божхона йиғими қайтарилмайди, башарти талабгор олдиндан хабардор қилмай, узрли сабабларсиз ўқишга келмаган бўлса.


64. Малака имтиҳонини топшира олмаган ҳолларда аттестатни бериш учун божхона йиғими қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтарилади.


65. Божхона органининг аттестатни бекор қилиш, унинг амал қилишини тугатиш ёки тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан қонун ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилиниши мумкин.


66. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси

Олий ҳарбий божхона институти


АРИЗА


     


(ташкилот номи ва СТИРи)

Сиздан бизнинг ходим(лар)имизни божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис сифатида ўзбек (рус) тили гуруҳида ўқитишингизни сўрайди.


     


(юридик шахснинг электрон манзили)


     


(талабгорнинг электрон манзили)

Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)

    





Низомга

2-ИЛОВА

       





Низомга

3-ИЛОВА

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 25 июль, 29-сон, 356-модда






























Время: 0.0268
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск