Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Молия вазирлигининг 62-сон, Марказий банк Бошқарувининг 288-В-4-сон "Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 15.08.2016 й. Қарори (АВ томонидан 18.08.2016 й. 1675-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.08.2016 й.

N 1675-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.08.2016 й.

N 62


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

15.08.2016 й.

N 288-В-4


ҚАРОРИ



Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг

давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта

ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари

томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон қарори)"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 13 мартдаги 30, 288-В-сон қарори (рўйхат рақами 1675, 2007 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 16-сон, 168-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

   





Қарорга

ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг

давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган

пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат

банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-банднинг учинчи хатбошисидаги "1 апрелига қадар пахта хом-ашёси қийматининг 25 фоизигача" деган сўзлар "1 майига қадар пахта хом ашёси қийматининг 30 фоизигача" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 4-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзпахтасаноат" уюшмаси" деган сўзлар "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 5-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Ўзпахтасаноат" уюшмаси" деган сўзлар "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 6-банднинг учинчи хатбошиси "уруғлик материал" деган сўзлардан кейин "ҳамда СИУ хизматлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


5. 13-бандда:

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Шу билан бирга, пахта ва ғалла ҳосилини етиштирувчи қишлоқ хўжалик корхоналарининг 13301-сонли ва 14301-сонли ҳисобварақларидан тўловлар, топшириқ шартномаси асосида мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мақсадлар учун мемориал ордерга асосан амалга оширилади.";


6. 14-банднинг "г" кичик бандидаги "Ўзпахтасаноат" уюшмаси" деган сўзлар "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 22 август, 33-сон, 399-модда













































Время: 0.1307
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск