ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Электрон ҳукумат. Давлат хизматлари. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2016 й. 262-сон "Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.08.2016 й.

N 262



ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТНИНГ ИДОРАЛАРАРО

МАЪЛУМОТЛАР УЗАТИШ ТАРМОҒИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


"Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ва электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг (кейинги ўринларда давлат органлари деб аталади) идоравий ва идоралараро ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари ҳамда электрон ҳукумат марказий маълумотлар базаларининг ўзаро ҳамкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларининг идоравий ва идоралараро ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари ҳамда электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш учун Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғини (кейинги ўринларда Идоралараро тармоқ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлган "Ўзбектелеком" АК Идоралараро тармоқнинг оператори этиб белгилансин:

замонавий ахборот коммуникация технологиялари асосида Идоралараро тармоқни ташкил этиш, унинг узлуксиз ишлашини ва янада ривожлантирилишини таъминлаш;

электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларига идоравий ва идоралараро ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари, шунингдек электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятини бериш;

Идоралараро тармоқ орқали ўзаро электрон ҳамкорликни амалга оширишда ахборот хавфсизлигини ва маълумотлар ҳимоя қилинишини таъминлаш.


3. Белгилаб қўйилсинки, 2017 йил 1 январдан бошлаб электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларининг идоравий ва идоралараро ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари ҳамда электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик Идоралараро тармоқ орқали амалга оширилади.


4. Қуйидагилар:

Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига биринчи навбатда уланадиган электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғини ташкил этиш ва ундан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Электрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига янги электрон давлат хизматлари жорий қилинишига кўра ушбу қарор билан тасдиқланган Рўйхатга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


6. Вазирликлар ва идоралар ҳар йили ўзларига бюджетдан ажратилиши назарда тутиладиган ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида Идоралараро тармоққа уланиш ва ундан самарали фойдаланишни таъминласинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 12 августдаги

262-сон қарорига

1-ИЛОВА



Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар

узатиш тармоғига биринчи навбатда уланадиган

электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат

органлари ва бошқа ташкилотлар

РЎЙХАТИ


I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси



II. ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ РЕСПУБЛИКА ОРГАНЛАРИ


Вазирликлар


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

3-1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги


7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги


8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

9. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги


11. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги


13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги


14. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

15. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


16. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

17. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги


Давлат қўмиталари

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси


5. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


Қўмиталар

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси



Агентликлар


1. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

2. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги

5. Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги


Марказлар

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази



III. БАНКЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


2. АТ "Халқ банки" АК



IV. КОМПАНИЯЛАР ВА ЖАМИЯТЛАР


1. "Ўзбекнефтгаз" МХК

3. "Ўзбекэнерго" АЖ



V. МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


2. Андижон вилояти ҳокимлиги


3. Бухоро вилояти ҳокимлиги


4. Жиззах вилояти ҳокимлиги


5. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги


6. Навоий вилояти ҳокимлиги


7. Наманган вилояти ҳокимлиги


8. Самарқанд вилояти ҳокимлиги


9. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


10. Сирдарё вилояти ҳокимлиги


11. Тошкент вилояти ҳокимлиги


12. Фарғона вилояти ҳокимлиги


13. Хоразм вилояти ҳокимлиги


14. Тошкент шаҳри ҳокимлиги






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 12 августдаги

262-сон қарорига

2-ИЛОВА



Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар

узатиш тармоғини ташкил этиш ва ундан самарали

фойдаланишни таъминлаш бўйича тадбирлар

РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш

механизми


Амалга

ошириш

муддати


Масъул бажарувчилар


I. ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТНИНГ ИДОРАЛАРАРО МАЪЛУМОТЛАР УЗАТИШ

ТАРМОҒИНИ (КЕЙИНГИ ЎРИНЛАРДА ИДОРАЛАРАРО ТАРМОҚ

ДЕБ АТАЛАДИ) ВА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

1.

Идоралараро тармоқни ишончли фаолият кўрсатиш ва ахборот хавфсизлиги талаблари бажарилишини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш.


Ташкил этиш ва ишга тушириш

2016 йил

август

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзбектелеком" АК


2.

Идоралараро тармоққа электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларни (кейинги ўринларда давлат органлари деб аталади) улаш ва фойдаланиш учун тарифлар ишлаб чиқиш.


Тармоққа уланиш ва фойдаланиш учун тарифларни тасдиқлаш

2016 йил

август

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзбектелеком" АК, Молия вазирлиги


3.

Электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини Идоралараро тармоққа улаш бўйича техник талабларни ишлаб чиқиш.


Техник талабларни тасдиқлаш

2016 йил

август

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзбектелеком" АК, "Электрон ҳукумат" маркази


4.

Электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларининг идоравий ва идоралараро ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини ҳамда электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базаларини Идоралараро тармоққа улаш.


Улаш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


2016 йил

август

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзбектелеком" АК, электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари


5.

Электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари томонидан идоралараро тармоқдан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш.


Ўрганишни ўтказиш ва самарадорликни ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш


доимий

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Электрон ҳукумат" маркази


6.

Талабномалар асосида электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига биринчи навбатда уланадиган электрон давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатини қайта кўриб чиқиш.


Зарур ҳолларда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


заруриятга

кўра

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Электрон ҳукумат" маркази, электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари


7.

Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғини яратиш, ривожлантириш, ундан фойдаланиш, унга уланиш ва хизмат кўрсатишни тартибга солувчи Низомни ишлаб чиқиш.


Ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш


2016 йил

декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Электрон ҳукумат" маркази, Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази


8.

Давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг доимий кенгайишини ҳамда халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда Идоралараро тармоқни 2020 йилгача истиқболли ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш.


Истиқболли ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


2016 йил

декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Электрон ҳукумат" маркази, "Ўзбектелеком" АК


II. ИДОРАЛАРАРО ТАРМОҚ ДОИРАСИДА АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ВА МАЪЛУМОТЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ ТАЪМИНЛАШ

9.

Идоралараро тармоқнинг ахборот хавфсизлигини мониторинг қилиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш


2. Тизимни жорий этиш


2016 йил

август

2016 йил

декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази, "Ўзбектелеком" АК


10.

Идоралараро тармоқ орқали электрон ҳамкорликни амалга оширишда ахборот хавфсизлигини ва маълумотлар ҳимоя қилинишини таъминлаш.


Тизимли мониторинг олиб бориш ва зарур чоралар кўриш


доимий

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзбектелеком" АК

11.

Идоралараро тармоқ доирасида маълумотларни ҳимоя қилиш учун лицензияланган дастурий таъминотдан фойдаланиш бўйича талабларга риоя этилишини таъминлаш.


Лицензияга эга дастурий таъминотни харид қилиш


заруриятга

кўра


Электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари


12.

Идоралараро тармоққа уланган электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ҳисоблаш тармоқларининг хавфсизлигини таъминлаш талабларига риоя қилиш ҳолатини ўрганиш.


Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳолатини ўрганиш


жадвал

бўйича (ҳар

йили камида

1 маротаба)


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзбектелеком" АК, электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари

13.

Идоралараро тармоқнинг физик хавфсизлигини таъминлаш ва физик хавфсизлик бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўйича тезкор чоралар кўриш.


Тизимли мониторинг олиб бориш ва зарур чоралар кўриш


доимий


"Ўзбектелеком" АК


         

III. ЭЛЕКТРОН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТУВЧИ ДАВЛАТ

ОРГАНЛАРИНИНГ МУТАХАССИСЛАРИНИ ЎҚИТИШНИ ВА

УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

         

14.

Идоралараро тармоқдан самарали фойдаланиш бўйича электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари мутахассисларини ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.


Ўқитиш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш


алоҳида

жадвал

бўйича


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, "Электрон ҳукумат" маркази, электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари

15.

Электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари мутахассислари учун чет эл мутахассислари иштирокида семинарлар, тренинг ва "давра суҳбатлари" ташкил этиш ва ўтказиш.


Семинарлар, тренинглар ва "давра суҳбатлари" ташкил этиш


алоҳида

жадвал

бўйича


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 22 август, 33-сон, 396-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 8-сон, 78-модда




























Время: 0.2135
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск