Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар /

Адлия вазирининг 27.07.2016 й. 193-мҳ-сон "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.07.2016 й. 2679-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.07.2016 й.

N 2679-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

27.07.2016 й.

N 193-мҳ


БУЙРУҒИ



Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини

келишиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 4 июндаги 177-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2679, 2015 йил 4 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 22-сон, 297-модда) билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (О. Ҳакимов) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармаси (З. Махмудов) ҳамда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Ш. Саидов) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Усманов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                   М. Икрамов






Буйруққа

ИЛОВА



Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини

келишиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон "Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, адлия органларида рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотлари (бундан буён матнда ННТ деб юритилади), шу жумладан уларнинг алоҳида бўлинмалари (ваколатхоналари ва филиаллари), шунингдек бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари (бундан буён матнда халқаро ва чет эл ННТларнинг ваколатхоналари ва филиаллари деб юритилади), диний ташкилотлар томонидан тадбирлар ўтказилишини, халқаро ва чет эл ННТларнинг ваколатхоналари ва филиаллари томонидан босма, аудиовизуал ҳамда бошқа материаллар тайёрланиши ва тарқатилишини адлия органлари билан келишиш тартибини белгилайди.".


2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Мазкур Низом сиёсий партиялар томонидан ўтказиладиган тадбирлар, диний ташкилотларнинг ибодат, диний расм-русумлар ва маросим тарзидаги тадбирларига нисбатан татбиқ этилмайди.".


3. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Қуйидаги тадбирларни адлия органлари билан келишиш талаб этилмайди:

ННТнинг уставига (низомига) мувофиқ унинг раҳбар органлари йиғилишлари, ННТнинг, шу жумладан халқаро ва чет эл ННТнинг ваколатхона ва филиаллари томонидан уларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган бош ташкилоти ходимлари иштирокида ташкилот фаолияти билан боғлиқ ўтказиладиган тадбирлари, башарти уларда учинчи шахсларнинг (Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган оммавий ахборот воситалари вакилларидан ташқари) иштирок этиши назарда тутилмаганда;

ННТнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилиши учун лицензия (рухсатнома) олиш талаб қилинадиган фаолият тури бўйича тегишли лицензияга (рухсатномага) эга бўлган ҳолда ушбу фаолият турини амалга ошириш юзасидан ўтказиладиган тадбирлари;

ННТнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, давлат дастурлари ва миллий режаларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг девони, Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатларида ўтказилиши назарда тутилган тадбирлари;

ННТнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ажратилган давлат гранти доирасида ўтказиладиган тадбирлари;

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тасдиқланган ёки улар билан келишилган режаларга мувофиқ ўтказиладиган оммавий жисмоний-тарбия ва спорт тадбирлари;

ННТнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига мувофиқ ўтказиладиган оммавий тадбирлари (ваколатли орган томонидан берилган рухсатнома нусхаси тақдим этилади);

бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларда ННТ вакилининг иштирок этиши.

Келишиш талаб этилмайдиган тадбирлар ҳақида адлия органига тадбир ўтказилишидан камида беш кун олдин ёзма равишда хабар берилади, бундан бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларда ННТ вакилининг иштирок этиш ҳоллари мустасно.".


4. 4, 5 ва 11-бандлардаги "халқаро ва хорижий" деган сўзлар "халқаро ва чет эл" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тегишли адлия органида рўйхатдан ўтган икки ёки ундан ортиқ ННТ томонидан ҳамкорликда тадбир ўтказиш режалаштирилган бўлса, ушбу тадбирни ўтказишни келишиш юзасидан ташкилотчи ННТларнинг бири томонидан мурожаат қилиниши етарли ҳисобланади.".


6. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Тадбир ёки тадбирлар режасини (рўйхатини) келишиш учун ННТ тадбир ўтказилиши мўлжалланган санадан камида йигирма кун олдин, хорижий давлат ҳудудида ташкиллаштириладиган тадбирлар бўйича тадбир ўтказилишидан, худди шунингдек хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида ўтказиладиган тадбирда иштирок этиши режалаштирилган бўлса, уларнинг ташрифидан камида бир ой олдин тегишли адлия органига ёзма равишда мурожаат этиши лозим.".


7. 8-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тадбирда иштирок этиши режалаштирилган шахслар сони ва мақсадли гуруҳлар (вояга етмаганлар, талабалар, аёллар ва ҳ. к);".


8. 9-банддаги "учинчи ва олтинчи хатбошиларида" деган сўзлар "олтинчи хатбошисида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Тадбирда хорижий давлат фуқароси (фуқаролари) иштирок этиши режалаштирилаётган бўлса, мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча тарзда хорижий давлат фуқаросининг фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги, туғилган жойи ва санаси, фотосурати, иш жойлари кўрсатилган маълумотнома ҳамда унинг келиб-кетиш дастури тақдим этилиши керак, бундан белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган хорижий давлат фуқаролари мустасно.".


10. 13-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Хорижий давлат ҳудудида ташкиллаштириладиган, худди шунингдек хорижий фуқаролар иштирок этиши назарда тутиладиган тадбирларни келишиш ҳақидаги ҳужжатлар адлия органи томонидан йигирма беш кун ичида кўриб чиқилади.".


11. 15-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур Низомнинг 14-15-бандларида кўрсатилган ҳолатлар адлия органлари томонидан ҳужжатларни кўриб чиқишнинг умумий муддатига таъсир қилмайди.".


12. 18-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мазкур Низомда назарда тутилган ҳамда адлия органлари томонидан Низомнинг 15-бандига асосан сўралган қўшимча ҳужжатлар (маълумотлар) тўлиқ тақдим этилмаган бўлса;".


13. 22-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Адлия органи ННТга ўтказиладиган тадбирда ўз вакилининг иштирок этиши ҳақидаги маълумотни ёзма равишда бериши мумкин.".


14. 23-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Адлия органи зарур ҳолларда ННТдан тадбир ўтказилгандан сўнг тегишли маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 1 август, 30-сон, 369-модда







































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск