язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар/ АВ 04.06.2015 й. 2679-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг Буйруғи билан тасдиқланган Низомнинг олдиги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

АВ 04.06.2015 й. 2679-сон билан рўйхатга

олинган адлия вазирининг Буйруғи

билан тасдиқланган Низомнинг

олдиги таҳрири




АВ 27.07.2016 й. 2679-1-сон билан рўйхатга олинган

адлия вазирининг Буйруғидан олдинги таҳрири



Муқаддиманинг олдинги таҳрири


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон "Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, нодавлат нотижорат ташкилотлари (бундан буён матнда ННТ деб юритилади), шу жумладан, уларнинг алоҳида бўлинмалари (ваколатхоналари ва филиаллари), шунингдек халқаро ва хорижий ННТнинг ваколатхоналари ва филиаллари, диний ташкилотлар томонидан тадбирлар ўтказилишини, халқаро ва хорижий ННТларнинг ваколатхоналари ва филиаллари томонидан босма, аудиовизуал ҳамда бошқа материаллар тайёрланиши ва тарқатилишини адлия органлари билан келишиш тартибини белгилайди.



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Мазкур Низом диний ташкилотлар томонидан ўтказиладиган ибодат, диний расм-русумлар ва маросим тарзидаги тадбирларга нисбатан татбиқ этилмайди.



3-банднинг олдинги таҳрири


3. Қуйидаги тадбирларни адлия органлари билан келишиш талаб этилмайди:

ННТнинг уставига (низомига) мувофиқ унинг раҳбар органлари йиғилишлари, башарти уларда учинчи шахсларнинг (Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган оммавий ахборот воситалари вакилларидан ташқари) иштирок этиши назарда тутилмаганда;

ННТнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, давлат дастурлари ва миллий режаларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг девони, Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатларида ўтказилиши назарда тутилган тадбирлари;

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тасдиқланган ёки улар билан келишилган режаларга мувофиқ ўтказиладиган оммавий жисмоний-тарбия ва спорт тадбирлари;

ННТнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига мувофиқ ўтказиладиган оммавий тадбирлари (ваколатли орган томонидан берилган рухсатнома нусхаси тақдим этилади);

бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларда ННТ вакилининг иштирок этиши.

Келишиш талаб этилмайдиган тадбирлар ҳақида адлия органига тадбир ўтказилишидан камида беш кун олдин ёзма равишда хабар берилади.



7-банднинг олдинги таҳрири


7. Тадбир ёки тадбирлар режасини (рўйхатини) келишиш учун ННТ тадбир ўтказилиши мўлжалланган санадан камида йигирма кун олдин, хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига, шу жумладан, ННТга ташрифини ташкил этишда эса ташрифдан камида бир ой олдин тегишли адлия органига ёзма равишда мурожаат этиши лозим.



8-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


тадбирда иштирок этиши режалаштирилган шахслар ҳақида маълумот;



10-банднинг олдинги таҳрири


10. Тадбирда хорижий давлат фуқароси (фуқаролари) иштирок этиши режалаштирилаётган бўлса, мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча тарзда хорижий давлат фуқаросининг фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги, туғилган жойи ва санаси ҳамда иш жойи кўрсатилган маълумотнома, паспортининг нусхаси ҳамда унинг келиб-кетиш дастури тақдим этилиши керак.



18-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


мазкур Низомда назарда тутилган ҳужжатлар (маълумотлар) тўлиқ тақдим этилмаган бўлса;