ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Харид қилишдаги ҳисоб-китоблар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2003 й. 450-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ишлаб чиқарилган ва сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 3 июндаги 240-сон қарорига қисман ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
18.10.2003 й.
N 450
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ИШЛАБ
ЧИҚАРИЛГАН ВА СОТИЛАДИГАН ПАХТА
ТОЛАСИ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ
МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ТЎҒРИСИДА" 2003 ЙИЛ 3 ИЮНДАГИ 240-СОН
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Пахта толаси нархларини қайта ҳисоблаб чиқишнинг амалдаги тартибини Ливерпул пахта уюшмасининг қиймат фарқлари кўрсатмасига асосланган халқаро амалиётга мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2003 йил ҳосилидан бошлаб Ливерпул пахта уюшмасининг қиймат фарқлари кўрсатмасига биноан тола узунлиги 1,3/32 дюйм (код 35) бўлган 5-тип пахта толаси базавий нархидан толанинг бошқа типларига ўтишда иловага мувофиқ чегирма ва накидкаларни жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, Ливерпул пахта уюшмасининг қиймат фарқлари кўрсатмалари рақамлари ҳамда Cotton Outlook томонидан эълон қилинадиган котировка кўрсаткичлари +5 фоиздан ортиқ миқдорга ўзгарган тақдирда пахта толасининг типлар бўйича нархларини қайта ҳисоблаб чиқиш коэффициентлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг Молия вазирлиги ва "Ўзпахтасаноат" уюшмаси билан келишилган таклифлари асосида Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплекси ва Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси раҳбарлари томонидан қайта кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
Пахта толасини экспортга сотишнинг ва пахта
толаси учун ташқи савдо компанияларининг
"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари
билан ҳисоб-китоб қилишининг
Вақтинчалик тартибига
1-ИЛОВА
(Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 18 октябрдаги
450-сон қарори таҳририда)
Пахта толасининг типлар бўйича нархларини
қайта ҳисоблаш коэффициентлари
Тола типи |
3 |
4 |
5 (базавий) |
6 |
||||
Узунлиги (дюйм)
|
1,7/32 |
1,3/16 |
1,5/32 |
1,1/8 |
1,3/32 |
1,1/16 |
1,1/32 |
1 |
Код
|
39 |
38 |
37 |
36 |
35 |
34 |
33 |
32 |
Коэффициент |
1,111 |
1,0137 |
1,00 |
0,987 |
0,975 |
Пахта толасининг навлар ("Биринчи" нав, "Ўрта" класс) бўйича нархларини қайта ҳисоблаш коэффициентлари |
|||||
1-нав олий |
1,050 |
2-нав олий |
1,020 |
||
яхши |
1,040 |
яхши |
0,990 |
||
ўрта |
1,000 |
ўрта |
0,955 |
||
оддий |
0,965 |
оддий |
0,920 |
||
ифлос |
0,925 |
ифлос |
0,880 |
||
3-нав олий |
0,965 |
4-нав олий |
0,850 |
||
яхши |
0,930 |
яхши |
0,800 |
||
ўрта |
0,885 |
ўрта |
0,750 |
||
оддий |
0,840 |
оддий |
0,700 |
||
ифлос |
ифлос |
||||
5-нав ўрта |
0,550 |
||||
оддий |
0,500 |
||||
ифлос |
0,450 |
||||