ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мактабгача таълим муассасалари /

Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 23.08.2016 й. 2821-сон билан рўйхатга олинган 25.07.2016 й. Халқ таълими вазирлигининг 8-мҳ-сон, Молия вазирлигининг 55-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 23 августда 2821-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлиги

ва Молия вазирлигининг

2016 йил 25 июлдаги

8-мҳ ва 55-сон қарорига

ИЛОВА



Мактабгача таълим ташкилотлари

ва мактаб-интернатлардаги болалар

таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатларда болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатларга нисбатан татбиқ этилади, турли касалликлар билан касалланган болалар учун мактаб-интернатлар, кам таъминланган оилалардаги болалар учун мактаб-интернатлар ҳамда етим болалар ва ота-оналар қаровисиз қолган болалар учун мактаб-интернатлар бундан мустасно.

2. Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминоти учун тўланадиган тушумлар назарда тутилган бошқа бюджет маблағлари билан бирга мақсадли тартибда тарбияланувчиларни озиқ-овқат билан таъминлашни ҳамда ташкилотнинг моддий-техника базасини яхшилашга, авваламбор, санитария-гигиена воситалари ва юмшоқ инвентарлар харид қилишга мақсадли тартибда йўналтирилади.

Бунда ташкилотнинг моддий-техника базасини яхшилашга йўналтириладиган маблағлар миқдори жами йил давомида ота-оналар тўловидан тушган маблағларнинг 5 фоизидан ошмаслиги лозим.


2-БОБ. БОЛАЛАР ТАЪМИНОТИ УЧУН

ТЎЛОВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ


3. Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатларда болалар таъминоти учун тўловлар қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда тўланади.

4. Мактабгача таълим ташкилотига битта оиладан икки ва ундан ортиқ болалар қатнаса, уларнинг ҳар бирига ушбу тоифадаги оилалар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тўлов миқдорлари қўлланилади. Бунда битта оиладан икки ва ундан ортиқ болалар турли мактабгача таълим ташкилотига қатнаса, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бундан буён матнда ота-оналар деб юритилади) бир фарзанди борадиган мактабгача таълим ташкилотига иккинчи фарзанди борадиган мактабгача таълим ташкилотидан унинг қатнаши тўғрисида маълумотномани тақдим этиши лозим.

5. Мактабгача таълим ташкилотларида мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган жисмоний ёки психик ривожланишидаги нуқсонлари бўлган болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови ундирилмайди.

6. Болалар таъминоти учун тўловлар ота-оналар ва мактабгача таълим ташкилотлари ёки мактаб-интернатлар ўртасида тузилган шартномага асосан амалга оширилади.

7. Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминоти учун тўловлар ҳар ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан тўланади. Ойнинг 15-санасидан кейин келган болалар таъминоти учун тўловлар эса, бола келган кундан бошлаб 3 кун ичида тўланади. Бунда тўловлар боланинг шу ойда мактабгача таълим ташкилотига қатнайдиган (мактаб-интернатида бўладиган) кунларга мутаносиб равишда тўланади.

8. Ота-оналар томонидан шартнома шартлари бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги, шу жумладан тўлов шартномада белгиланган миқдорда ҳамда мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган муддат ўтгач икки ҳафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда, ота-оналар билан тузилган шартноманинг амал қилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилади ва бу боланинг мактабгача таълим ташкилоти ёки мактаб-интернатида бўлишини тўхтатиш учун асос бўлади. Бунда тўлов амалга оширилмаганлиги боланинг мактаб-интернатда таълим олишини тўхтатишга асос бўлмайди.

9. Мактабгача таълим ташкилотидаги бола таъминоти учун ота-оналар томонидан амалга оширилмаган тўлов 60 кун ичида тўлаб берилганда, болани тегишли мактабгача таълим ташкилотига тиклаш мажбурий тартибда амалга оширилади. Мазкур муддат ўтиб кетган тақдирда, мактабгача таълим ташкилотига болани тиклаш янги қабул қилинган болалар учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Мактаб-интернатидаги бола таъминоти учун ота-оналар томонидан амалга оширилмаган тўлов у амалга оширилган кундан бошлаб бола мактаб-интернатида бўлиши тикланади.


10. Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатларида болаларни сақлаш учун тўловлар тижорат банклари орқали нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда (банк пластик карточкалари орқали, пул ўтказиш орқали), шунингдек ва электрон тўлов йўли билан тўланади.

11. Болалар таъминоти учун тўловлар мактабгача таълим ташкилоти ёки мактаб-интернатининг тегишли ҳудудий ғазначилик бўлинмаларидаги шахсий ғазна ҳисобварақларида ундан кейинчалик фойдаланиш учун ҳисобга олинади.


3-БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА

БОЛАЛАР ТАЪМИНОТИ УЧУН ТЎЛОВ ҲИСОБ-КИТОБИ

12. Мактабгача таълим ташкилотида бола таъминоти учун тўловнинг бир кунлик қиймати бир ойлик тўлов миқдорини шу ой мобайнидаги иш кунлари сонига бўлиш орқали аниқланади.

13. Боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли, шунингдек ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра бола мактабгача таълим ташкилотига кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган даври учун тўланган тўловлар кейинги тўловларни амалга оширишда ҳисобга олинади. Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади. Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлари учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.

Боланинг ёки унинг оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли боланинг мактабгача таълим ташкилотига келмаганлиги тегишли даволаш-профилактика муассасаси ёки участка шифокори томонидан бериладиган маълумотнома билан тасдиқланиши шарт.

Ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра бола мактабгача таълим ташкилотига келмаслигига ота-оналардан бирининг сабаби кўрсатилган ҳолда мактабгача таълим ташкилоти раҳбарияти номига олдиндан ёзган аризаси (билдиришномаси) асос бўлиб ҳисобланади. Бунда боланинг бир йилда кўпи билан 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатгача мактабгача таълим ташкилотига келмаслигига рухсат берилади.

Боланинг уйда қолган бошқа барча ҳолларида мактабгача таълим ташкилотида бола таъминоти учун тўловлар умумий асосларда тўланади.

14. Ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг мактабгача таълим ташкилотига қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда мактабгача таълим ташкилотига қатнаган кунлар учун тўланади.

Боланинг мактабгача таълим ташкилотига қатнаши вақтинча ёки бутунлай тўхтатилиши тўғрисида ота-онанинг ёзма аризаси бўлмаган ҳолларда тўлов тўлиқ ой учун ҳисобланади ва умумий асосларда ундирилади.

Боланинг мактабгача таълим ташкилотларида тўлов тўланган даврдан ортиқ муддатда бўлишига ушбу ой учун тўловнинг қолган қисми тўлангандан сўнг, йўл қўйилади.


4-БОБ. МАКТАБ-ИНТЕРНАТЛАРДА БОЛАЛАР

ТАЪМИНОТИ УЧУН ТЎЛОВ ҲИСОБ-КИТОБИ


15. Мактаб-интернатдаги бола таъминоти учун тўловнинг бир кунлик қиймати бир ойлик тўлов миқдорини шу ой мобайнидаги иш кунлари сонига бўлиш орқали аниқланади.


16. Боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли бола мактаб-интернатга кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган давр учун тўланган тўловлар кейинги ой учун тўловни амалга оширишда ҳисобга олинади. Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги ой учун тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади. Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, жорий ой учун тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлар учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.

Боланинг ёки унинг оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли боланинг мактаб-интернатга келмаганлиги тегишли даволаш-профилактика муассасаси ёки участка шифокори томонидан бериладиган маълумотнома билан тасдиқланиши шарт.

Боланинг уйда қолган бошқа барча ҳолларида мактаб-интернатда бола таъминоти учун тўловлар умумий асосларда тўланади.


17. Ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг мактаб-интернатда бўлиши вақтинчалик ёки бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда мактаб-интернатда бўлган кунлар учун тўланади.

Боланинг мактаб-интернатда бўлиши вақтинча ёки бутунлай тўхтатилиши тўғрисида ота-онанинг ёзма аризаси бўлмаган ҳолларда тўлов тўлиқ ой учун ҳисобланади ва умумий асосларда ундирилади.

Боланинг мактаб-интернатда тўлов тўланган даврдан ортиқ муддатда бўлишига ушбу ой учун тўловнинг қолган қисми тўлангандан сўнг, йўл қўйилади.


18. Ёзги таътиллар даврида мактаб-интернатларда болалар таъминоти учун тўлов ундирилмайди.



5-БОБ. КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРНИНГ

ВА БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАН АЁЛЛАРНИНГ ҲАМДА

ВАТАН ҲИМОЯСИ ВА ЭЛ-ЮРТИМИЗ ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА

ЯРАЛАНГАНЛИГИ, КОНТУЗИЯ ЁКИ МАЙИБ БЎЛГАНЛИГИ

ОҚИБАТИДА ҲАЛОК БЎЛГАН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ВА

ХОДИМЛАРНИНГ ФАРЗАНДЛАРИНИ ТЎЛОВЛАРДАН

ОЗОД ҚИЛИШ

19. Мактабгача таълим ташкилотларидаги (мактаб-интернатлардаги) болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади. Бунда, биринчи навбатда ота-оналаридан бири ёки иккаласи I ёхуд II гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оила фарзандларига, шунингдек, ўртача ойлик жами даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган оила фарзандларига имтиёз берилади.

Боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари, шунингдек ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг фарзандлари мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган квотадан қатъи назар ота-оналар тўловидан озод қилинади.

20. Тўловдан озод қилинадиган болалар рўйхати қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар асосида шакллантирилади:

а) кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали берилган оила кам таъминланган деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома;

б) боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари учун (қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлардан бири тақдим этилиши мумкин):

боқувчисини йўқотган аёл боқувчисининг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси;

боқувчисининг бедарак йўқолган деб топиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори;

ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотнома;

давлат хизматлари маркази орқали берилган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида ўлим қайд этилганлиги ҳақида маълумотнома;

в) ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи ёки ходимнинг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси.

Бунда, мазкур банднинг "а" кичик бандида назарда тутилган маълумотнома мактабгача таълим ташкилоти томонидан масъул давлат органлари ва ташкилотларидан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.

21. Тўловдан озод қилинадиган болалар рўйхати ҳар ўқув йилининг 25 сентябрь кунига қадар тегишли мактабгача таълим ташкилоти (мактаб-интернати) раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.

22. Рўйхатига кирмай қолган, шунингдек йил давомида аниқланган кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳисобидан захира шакллантирилади.


23. Тўловдан озод қилинган болаларнинг мактабгача таълим ташкилотига (мактаб-интернатга) қатнаши (бўлиши) тўхтатилиши натижасида бўшаб қолган ўринлар захирадан тўлдириб борилади. Бунда бўшаб қолган ўринлар мазкур Низомнинг 19-бандининг биринчи хатбошисига асосан имтиёзга эга бўлган болаларни биринчи навбатда танлаб олиш тамойилига риоя қилган ҳолда тўлдириб борилади.

24. Тўловдан озод қилинадиган болалар рўйхати у тасдиқлангандан кейин ўқув йил давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин.


6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


25. Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатларда болалар таъминоти учун тўловларнинг кирим қилиниши ва уларнинг мақсадли сарфланиши бўйича бюджет ҳисоби ва ҳисоботи мазкур ташкилотларнинг бухгалтерияси томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

26. Болалар таъминоти учун тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, ўз муддатида тўланиши, ҳисоби ва ҳисоботининг юритилиши, тушган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.

27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


28. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА


Мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти

учун ота-оналар тўлови ундирилмайдиган болаларнинг

ривожланишидаги жисмоний ёки психик нуқсонлар

РЎЙХАТИ


1. Нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқлик, болалар афазияси).


2. Эшитишдаги оғир нуқсонлар (II - IV даражали нейросенсор эшитиш пастлиги ва карлик).


3. Кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлик (амовроз); туғма нуқсонлар (микрофтальм, микрокорнеа, анофтальм, тўр парданинг ривожланишидаги туғма нуқсонлар; кўриш нервининг атрофияси, кўриш нерви диск ва макуласининг оғир даражадаги гипоплазияси, альбинизм, аниридия, кўриш ўткирлиги 0,4 гача); катаракта (марказий зонада тўлиқ ёки қисман хиралашиш, кўриш ўткирлиги 0,4 гача), афакия (кўз гавхари йўқлиги, кўриш ўткирлиги 0,4 гача), кўз гавхари силжиши (жой ўзгариши); глаукома (туғма, иккиламчи); тўр парданинг кўчиши).


4. Таянч-ҳаракат аппарати бузилиши (III ва IV даражали сколиоз; кўкрак қафасининг III ва IV даражали гирдобсимон ёки килсимон деформацияси; артрогрипоз; болалар церебрал фалажи ва бошқа неврологик патологиялар оқибатида ортопедик деформациялари; остеомиелит асоратлари; тўғма маймоқлиқ (жарроҳлик муолажасидан кейинги ҳолат); ортопедик систем касалликлари (ахондроплазия, дисхондроплазия, хондродистрофия); тўғма сон суяк чиқиши (оператив даволашдан кейиги ҳолат).


5. Психик ривожланишдаги нуқсонлар (психик ривожланишда кечикиш, психик-нутқий ривожланишда кечикиш, болалар аутизми).


6. Ақлий ривожланишдаги нуқсонлар (енгил ва ўрта даражадаги ақлий заифлик).


7. Мураккаб нуқсонлар (ривожланишда икки ва ундан ортиқ нуқсонлар мавжудлиги).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 29 август, 34-сон, 406-модда










































Время: 0.1969
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск