ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектлари / Кичик тадбиркорлик субъектлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2016 й. 275-сон "Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.08.2016 й.

N 275



ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИНИ

ТАСНИФЛАШНИНГ ХАЛҚАРО ТИЗИМИГА

ЎТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат бошқаруви органларининг идоралараро ўзаро ҳамкорлигига жаҳонда умумий эътироф этилган иқтисодий фаолият турларини таснифлашни жорий этиш, кичик тадбиркорлик субъектларини таснифлашда ундан фойдаланиш, шунингдек статистика, солиқ ва молиявий ҳисобот тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Европа Иттифоқининг иқтисодий фаолият турларини статистик таснифлаши (КДЕС/NACE) негизида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичига (кейинги ўринларда ИФУТ деб аталади) ўтганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасининг давлат бошқаруви органларининг идоралараро ўзаро ҳамкорлигида, статистика, солиқ ва молиявий ҳисобот шаклларида ИФУТдан мажбурий тартибда фойдаланиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги юридик шахслар тўғрисидаги ахборотларни сақловчи ва улар билан ишловчи давлат органларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида ИФУТдан фойдаланиш учун уни "Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотномалари ва классификаторлари регистрига киритсин.


4. Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг ИФУТ асосида такомиллаштирилган таснифлагичи 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


5. Давлат бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:

ташкилотлар турларини аниқлашда Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар таснифлагичига қатъий риоя этсинлар;

ахборот тизимлари ва ресурсларида, шунингдек ўзаро идоралараро электрон ҳамкорликда ИФУТдан фойдаланилишини таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


10. Ушбу қарор 2017 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 24 августдаги

275-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 103-модда) билан тасдиқланган Электр энергияси истеъмолчилари ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомга 3а-иловадаги "ХХТУТ" қисқартмаси "ИФУТ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 ноябрдаги 226-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 81-модда) билан тасдиқланган Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қуриш, уларни реконструкция қилиш, мукаммал ва ўртача таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар сифатини назорат қилиш ва уларни қабул қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловадаги "ХХТУТ" қисқартмаси "ИФУТ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 июлдаги 146-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 7-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Касаначиликни ривожлантиришнинг ҳудудий ва тармоқ дастурларини шакллантириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш ҳамда касаначилик иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловадаги "ХХТУТ" қисқартмаси "ИФУТ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига 2 ва 3-иловалардаги 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ИФУТ (Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи)га мувофиқ иш берувчи амалга оширадиган фаолият тури (турлари)

             

қтисодий фаолиятнинг коди ва номи)".

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни тақдим этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2009 йил 12 октябрдаги 272-сон қарорига 2-иловадаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 9-10-сон, 66-модда) "ХХТУТ" қисқартмаси "ИФУТ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 7-сон, 38-модда):


а) Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 6-иловадаги "ХХТУТ" қисқартмаси "ИФУТ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


б) Олиб кирилаётган технологик асбоб-ускуналарни ва уларга эҳтиёт қисмларни, шунингдек компонентлар, хом ашё ва материалларни маҳаллийлаштириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда технологик жараёнда фойдаланиладиган тоифага тегишли деб ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловадаги "ХХТУТ" қисқартмаси "ИФУТ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловадаги "ХХТУТ" қисқартмаси "ИФУТ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 июндаги 169-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Иқтисодиёт тармоқларида газдан фойдаланиш қоидаларига 2-илованинг XI бўлимидаги "ХХТУТ" қисқартмаси "ИФУТ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 9-сон, 100-модда) билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1, 2, 4, 5, 6, 7 ва 8-иловалардаги "ХХТУТ" қисқартмаси "ИФУТ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 декабрдаги 341-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 122-модда) билан тасдиқланган Вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловадаги "ХХТУТ" қисқартмаси "ИФУТ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 82-модда) билан тасдиқланган Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига 3-иловадаги "ХХТУТ" қисқартмаси "ИФУТ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базаларини шакллантириш ва "Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 17 декабрдаги 365-сон қарорига 1-илова 10-банди 2-кичик бандининг олтинчи хатбошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 12-сон, 108-модда) "ХХТУТ" қисқартмаси чиқариб ташлансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 24 августдаги

275-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясини тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 11 октябрдаги 439-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 19-сон, 182-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2012 йил 28 февралдаги 56-сон қарорига 1-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 14-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида" 2012 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-327-сон Қонуни)" 2012 йил 19 июлдаги 225-сон қарорига илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 57-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясига ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2013 йил 14 июндаги 172-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармони)" 2014 йил 3 июлдаги 178-сон қарори.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 29 август, 34-сон, 405-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 8-сон, 81-модда

































Время: 0.1404
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск