Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 24.08.2016 й. 01-288-сон "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.08.2016 й. 2477-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.08.2016 й.

N 2477-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИНИНГ

24.08.2016 й.

N 01-288


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий

таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни

ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ҳамда 2016 йил 16 июндаги 209-сон "Олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик жараёни оптималлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2013 йил 2 июлдаги 01-237-сон "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2477, 2013 йил 12 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 28-сон, 367-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ 2017 йил 1 январдан кучга киради.



Директор                                                          Ж. Исмаилов






Буйруққа

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий

таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни

ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқда:


а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовларини

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида";


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.".


2. Низомда:


а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовларини

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом";


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сонли "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига асосан олий ҳарбий таълим муассасаларида (бундан буён матнда таълим муассасалари деб юритилади) тест синовларини ўтказиш тартибини белгилайди.";


в) 5-банддаги "10" рақами "5" рақами билан алмаштирилсин;


г) 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги "1 июлга" деган сўзлар "25 июнга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 9-бандда:

иккинчи хатбошидаги "20" рақами "15" рақами билан алмаштирилсин;

учинчи ва бешинчи хатбошлардаги "30" рақами "25" рақами билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "3 июль" деган сўзлар "28 июнь" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "4 июлга" деган сўзлар "29 июнга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги "7" рақами "2" рақами билан алмаштирилсин;

ўнинчи ва ўн иккинчи хатбошилардаги "8" рақами "3" рақами билан алмаштирилсин;

ўн учинчи хатбошидаги "9" рақами "4" рақами билан алмаштирилсин;


е) 12-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "1 июлга" деган сўзлар "25 июнга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "7" рақами "2" рақами билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "9" рақами "4" рақами билан алмаштирилсин.


ж) 16-бандда:

иккинчи хатбошидаги "8" рақами "3" рақами билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "9" ва "10" рақамлари тегишлича "4" ва "5" рақамлари билан алмаштирилсин;


з) 18-банднинг ўн биринчи хатбошисидаги "10" рақами "5" рақами билан алмаштирилсин;


и) 49-банддаги "1 июлга" деган сўзлар "25 июнга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


к) 1 - 22-иловалар белгисидаги "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга" деган сўзлар "Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 5 сентябрь, 35-сон, 411-модда




































Время: 0.1959
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск