Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Умумий масалалар /

Ички ишлар вазирининг 24.08.2016 й. 125-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.08.2016 й. 2654-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.08.2016 й.

N 2654-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

24.08.2016 й.

N 125


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига

ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 16 июндаги 209-сон "Олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик жараёни оптималлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 февралдаги 19-сон буйруғи (рўйхат рақами 2654, 2015 йил 9 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 6-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ 2017 йил 1 январдан кучга киради.



Вазир                                                                        А. Ахмедбаев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига

ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 38-банддаги "июнь ойида" деган сўзлар "25 июнга қадар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 48-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Якка тартибдаги якуний суҳбат натижасида максимал балл (5 балл) олган тақдирда ҳам психофизиологик ўрганиш натижалари, ёзма иш (диктант) натижалари, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижаларини қўшиб ҳисоблаганда, ўртача арифметик ҳисобда камида 3 балл тўплаш имкониятига эга бўлмаган номзодлар, ўз хоҳишларига кўра, якка тартибдаги якуний суҳбатга кирмаслиги мумкин.".


3. 49-банддаги "30" рақами "25" рақами билан алмаштирилсин.


4. 54-банддаги "15" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин.


5. 5-илованинг иловаси мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


6. 8-илова мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


7. 9-илованинг 5-бандидан иккинчи жумла чиқариб ташлансин.






Ўзгартиришлар ва қўшимчага

1-ИЛОВА



"Индивидуал-психологик

ўрганиш методикасига

ИЛОВА



Номзоднинг индивидуал-психологик

ўрганиш натижалари бўйича

ҚАЙДНОМАСИ

Номзод


.


(Ф.И.О.)


Топшириш жойи:


.

Топшириш санаси: 20__ йил ___ ____________.

Натижалар:

1-

вазифа


2-

вазифа


3-

вазифа


4-

вазифа


5-вазифа


6-вазифа

Хулоса


1


2


3


4


0 - 4

0 - 4

0 - 4

0 - 5

0 - 3

0 - 5

0 - 6

0 - 4

0 - 4

Тавсия

этилмайди


5 - 10

5 - 10

5 - 10

6 - 10

4 - 14

6 - 14

7 - 14

5 - 14

5 - 14

Тавсия

этилади


Хулоса:


     

.

ИИВ-ИИББ-ИИБ

ишчи гуруҳи раиси:





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

ИИВ-ИИББ-ИИБ

ишчи гуруҳи аъзолари:





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

        

         




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

         

         




(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

      

         



".


(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)


             





Ўзгартиришлар ва қўшимчага

2-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлигининг олий

ҳарбий таълим муассасаларига

ўқишга қабул қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга

8-ИЛОВА



Психофизиологик ўрганиш

МЕТОДИКАСИ


1-боб. Умумий қоидалар


1. Психофизиологик ўрганиш номзоднинг психофизиологик ҳислатлари ва индивидуал хусусиятларини аниқлаш мақсадида автоматлаштирилган психофизиологик комплекслар (бундан буён матнда махсус комплекс деб юритилади) ёрдамида ўтказилади.


2. Номзодларни психофизиологик ўрганиш махсус комплекс ёрдамида ўтказилишининг асосий тамойили - номзоднинг психофизиологик хусусияти бўйича хулоса қилишда инсон омилидан ҳоли бўлиш ва субъективликдан сақланиш ҳисобланади.


3. Номзодларга психофизиологик ўрганиш ўтказишдан олдин мазкур Методикада назарда тутилган психофизиологик ўрганиш ўтказиш тартиби, махсус комплекснинг техник хусусиятлари ва хавфсизлик нуқтаи назаридан ўзини қандай тутиши лозимлиги тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.



2-боб. Психофизиологик ўрганишни ўтказиш ва унинг хулосаси


4. Психофизиологик ўрганиш ҳар бир номзод учун алоҳида ўтказилади.


5. Психофизиологик ўрганиш махсус жиҳозланган хонада ўтказилади.


6. Ушбу хона:

етарли даражада табиий ва сунъий ёритилган бўлиши;

шовқиндан ҳимояланган бўлиши;

номзодга ажратилган жой қулай бўлиши лозим.


7. Психофизиологик ўрганиш ўтказиладиган хонага фақат бир нафар номзод қўйилади.


8. Кичик комиссия раиси номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини шахсан текшириб, уни жойига ўтқизади.


9. Психофизиологик ўрганишда номзоднинг қўлларига махсус комплекснинг электродлари уланади ва мазкур электродлар орқали 10 дақиқагача бўлган вақт давомида кичик қувватли электр импульслар узатилади.


10. Психофизиологик ўрганиш давомида номзод билан мулоқотга киришишга йўл қўйилмайди.


11. Психофизиологик ўрганиш номзоднинг ҳиссий (соматик), психоэмоционал ҳолати яхши бўлгандагина ўтказилиши лозим.


12. Психофизиологик ўрганиш бошланишидан олдин ўзини ёмон ҳис қилаётган ёки соғлиғидан шикоят қилаётган номзодлар мазкур тадбирга қўйилмайди. Бундай ҳолатда далолатнома тузилади ва номзодга кейинги гуруҳлар таркибида психофизиологик ўрганишдан ўтиш учун қайта рухсат берилади.


13. Психофизиологик ўрганиш вақтида уни ўтказаётган шахс номзодни узлуксиз равишда кузатиб туради.


14. Номзоднинг психофизиологик ўрганиш натижаси махсус коплекснинг автоматик равишда чиқариб берадиган хулосаси ҳисобланади.



3-боб. Якуний қоида


15. Психофизиологик ўрганиш натижаси (хулосаси) уни ўтказган шахс томонидан имзоланади ва олий ҳарбий таълим муассасасининг қабул комиссияси раисига топширилади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 5 сентябрь, 35-сон, 412-модда


































Время: 0.2193
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск