ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2016 й. 280-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этишга доир кейинги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.08.2016 й.

N 280



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ОЛИМПИЯ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

РЕСПУБЛИКА СПОРТ ТИББИЁТИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ

МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ДОИР

КЕЙИНГИ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисида" 2013 йил 3 июлдаги ПҚ-1994-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази (кейинги ўринларда Спорт тиббиёти маркази деб аталади) фаолиятини самарали ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитасининг Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Олмазор кўчаси, 6-уй манзилидаги бинонинг Спорт тиббиёти маркази эгаллаб турган қисмини ижара тўловининг ноль ставкаси бўйича, коммунал хизматлар ва фойдаланиш харажатлари қиймати эгаллаб турилган майдонга мутаносиб ва/ёки истеъмол қилинган хизматлар миқдорида Спорт тиббиёти маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитасига қопланган ҳолда 2016 йил 1 сентябрдан бошлаб Марказга ижарага бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

Спорт тиббиёти марказидан олинган қоплаш суммалари Миллий олимпия қўмитасининг даромади ҳисобланмайди ва уларга солиқ солинмайди;

бинонинг бир қисмини ижара тўловининг ноль ставкаси бўйича Спорт тиббиёти марказига ижарага бериш хизматлари Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси учун тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралмайди ва тегишли равишда Қўмитада солиқ тўлаш бўйича мажбуриятлар пайдо бўлмайди.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.И. Икрамов ва М.М. Каримов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 25 августдаги

280-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 226-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 56-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази тўғрисидаги низомнинг 9-бандида:

тўққизинчи хатбошидаги "биркитилган контингентдаги шахсларга" сўзлари чиқариб ташлансин;

ўн биринчи хатбошидаги "хизматлар" сўзи "тўлов асосида хизматлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 1 майдаги 109-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 5-сон, 34-модда) рус тилидаги матни 1-бандининг иккинчи хатбошидаги "на платной основе" сўзлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 5 сентябрь, 35-сон, 410-модда







































Время: 0.2030
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск