ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.08.2016 й. ПҚ-2580-сон "Автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси соҳасида кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.08.2016 й.

N ПҚ-2580



АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ,

ҚУРИШ ВА ЭКСПЛУАТАЦИЯСИ СОҲАСИДА

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Автомобиль йўллари қурилиши соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва шунинг асосида Ўзбекистон миллий автомагистралини, умумреспублика ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларини истиқболда ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш талаблари ҳамда вазифаларини ҳисобга олган ҳолда республиканинг лойиҳа, қурилиш ва эксплутация қилиш ташкилотларининг юқори малакали муҳандис кадрларга нисбатан ортиб бораётган талаб-эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда "Ўзавтойўл" акциядорлик компаниясининг Тошкент автомобиль-йўллар институтини Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институти этиб қайта ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институтининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

автомобиль йўллари, кўприклар, тоннеллар ва йўл ўтказгичларни лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш ва эксплуатацияси ҳамда ер усти транспорт тизимлари соҳасида халқаро стандартларга мувофиқ сифатли бакалавр ва магистрлар тайёрлашни таъминлаш;

автомобиль йўллари ҳамда бошқа муҳандислик йўл иншоотларини лойиҳалаш ва қуриш, қурилишда янги материаллар ва технологияларни татбиқ этиш, конструкциялар мустаҳкамлигини ва энергия самарадорлигини ошириш, материаллар ҳажмини камайтириш билан боғлиқ бўлган, шунингдек, ер усти транспорт тизимлари логистикаси, уларни ташкил этиш ҳамда улардан фойдаланиш борасидаги йўналишлар бўйича илғор жаҳон тажрибаси ва технологияларини чуқур ўрганиш;

маҳаллий материаллардан кенг фойдаланиш, йўл қурилиши ҳамда йўл-қурилиш техникаси ва транспорт тизимларидан фойдаланишнинг замонавий технологияларини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда, автомобиль йўллари, тоннеллар, кўприклар ва йўл ўтказгичлар пухта ишлашини таъминлашга йўналтирилган амалий илмий тадқиқотлар ва ишланмалар олиб боришга, тематик ишларни бажаришга талабалар ва профессор-ўқитувчиларни кенг жалб қилиш;

қўшма таълим дастурлари, илмий лойиҳаларни амалга ошириш, замонавий таълим дастурларини татбиқ этиш ва илмий-таълим жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилиш мақсадида чет эллардаги етакчи турдош (ихтисослашган) олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.


3. Қуйидагилар:

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институтининг тузилмаси 1 ва 1а-иловаларга* мувофиқ;

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институтида кадрлар тайёрлаш бўйича асосий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисига, зарур ҳолларда, институтнинг ташкилий тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган сони доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

бир ой муддатда тугатилаётган Тошкент автомобиль-йўллар институтининг раҳбарлари ва профессор-ўқитувчиларини аттестациядан ўтказиб, сўнгра институтнинг тасдиқланган тузилмасига мувофиқ, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институтининг факультет ва кафедраларини юқори малакали кадрлар билан бутласин;

2016 йил 30 августга қадар муддатда Тошкент автомобиль-йўллар институтининг тугатилаётган ва қайта ташкил этилаётган таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлар бўйича бакалавриат ва магистратура талабаларининг республика турдош (ихтисослашган) олий ўқув юртларининг тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликларига ўтказилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар, идоралар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институти бакалавриати ва магистратурасига ҳар йилги қабул квоталарини шакллантиришни турдош (ихтисослашган) лойиҳа ва йўл-қурилиш ташкилотлари, эксплутация қилиш корхоналари ва буюртмачилар хизматларининг олий маълумотли мутахассисларга бўлган истиқболдаги талаб-эҳтиёжлари асосида амалга оширсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институти ўқув аудиториялари ва ўқув-илмий лабораториялари замонавий техник воситалар, махсус синов машиналари, стендлар, асбоб-ускуналар ва ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозланишини, шунингдек ўқув бинолари ва талабаларнинг яшаш жойлари муҳандислик инфратузилмаси билан комплекс ҳолда реконструкция қилинишини;

етакчи таълим ва илмий марказлар, ташкилотлар ва корхоналарнинг, шу жумладан хорижий мамлакатларнинг энг тажрибали, юқори малакали мутахассисларини ўқув жараёнига шартнома асосида жалб этишни таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 5 сентябрь, 35-сон, 409-модда









































Время: 0.2197
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск