Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.08.2016 й. 286-сон "Пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.08.2016 й.

N 286



ПАХТА ТОЛАСИНИ СОТИШ

ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАР МЕХАНИЗМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Пахта хом ашёсини қабул қилиш ва қайта ишлаш, пахта толасини экспорт қилиш бўйича ягона комплекс - "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси ташкил этилганлигини, шунингдек пахта толаси ва пахта маҳсулотлари учун ҳисоб-китобларнинг жаҳон амалиётида умумий қабул қилинган шакллари жорий этилганлигини ҳисобга олган ҳолда пахта толасини сотиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзпахтаэкспорт" АЖ пахта толасини экспортга эркин айирбошланадиган валютада ва пахта толасини қайта ишлайдиган республика корхоналарига миллий валютада сотишни ҳар йили тасдиқланадиган пахта толасини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш балансининг параметрларига мувофиқ тўғридан-тўғри контрактлар бўйича ҳамда Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси орқали амалга оширади;

пахта толасини сақлаш ва экспортга, шунингдек республика корхоналарига етказиб бериш фақат пахта терминаллари орқали амалга оширилади;

хорижий харидорлар ҳамда республика корхоналари томонидан пахта толасини сифати ва оғирлиги бўйича якуний қабул қилиб олиш пахта терминалларида амалга оширилади.


2. Қуйидагилар:

"Ўзпахтаэкспорт" АЖ томонидан пахта толасини сотиш ва "Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Пахта толасини Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (ЎзРТХБ) орқали биржа савдоларида республика корхоналарига ва экспортга сотиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Пахта толасини сертификатлаш ва тарозида тортиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси пахта толасини сотишда ва ҳисоб-китобларда ушбу қарорда белгиланган тамойилларга, механизмга ва талабларга қатъий риоя қилсинлар.

Белгилансинки, ушбу қарор кучга киргунгача пахта толасини экспортга ва республика корхоналарига сотиш бўйича тузилган контрактлар (шартномалар) улар тузилган вақтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ бажарилиши керак.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:

ушбу қарор қоидалари ва талабларининг манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан қатъий бажарилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатсин;

пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китобларнинг белгиланган тартиби бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларни қонунда белгиланган, жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликка тортсин.


4. "Ўзпахтасаноат" АЖ, "Ўзпахтаэкспорт" АЖ ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ пахта тозалаш саноати корхоналарида, пахта терминалларида, шунингдек пахта толасини темир йўл орқали ташишда ёнғин хавфсизлиги ҳолати юзасидан қатъий назоратни таъминласинлар.


5. "Ўзпахтаэкспорт" АЖ пахта терминалларининг янгиланган рўйхати 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

амалдаги қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



*) 4-илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 13 сентябрь, 36-сон, 413-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 8-сон, 82-модда











































Время: 0.1335
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск