ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 11.03.2013 й. 10-1212/17236-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

11.03.2013 й.

N 10-1212/17236


(КЎЧИРМА)




Ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт


"PREZZO SINTEZ" МЧЖ (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Бону-Сервис-Транс" хусусий корхонасидан (бундан буён матнда хусусий корхона деб юритилади) 19000000 сўм асосий қарз, 8785369 сўм пеня, экскаваторни олиб кетиш учун сарфланган 5957000 сўм харажатларни ундириб беришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, хусусий корхона ҳисобидан МЧЖ фойдасига 19000000 сўм асосий қарз, 1710000 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида МЧЖ шартнома муддати тугамасдан экскаваторни олиб кетганлиги, "Хурли омад" хусусий фирмаси ҳисобидан 10000000 сўм ўтказиб берилган пул маблағи ҳисобга олинмаганлиги, суд томонидан фақат МЧЖнинг важлари инобатга олинганлиги, хусусий корхонанинг келтирган далилларига баҳо берилмаганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, МЧЖ ва хусусий корхона ўртасида 2011 йил 8 августда 8-сонли ижара шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра, МЧЖ "New Holland Е265В EL" русумли экскаваторни хусусий корхонага ҳақ эвазига вақтинчалик фойдаланиш учун ижарага бериш, хусусий корхона эса ижарага олинган экскаватордан фойдаланганлик учун ҳар ойда 19000000 сўм ижара ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олган.

Хусусий корхона МЧЖдан экскаваторни топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида қабул қилиб олган бўлса-да, ижара ҳақини белгиланган муддатда тўлаб бермаган.

МЧЖнинг ижара ҳақини тўлаб бериш ҳақида хусусий корхонага юборган 2012 йил 12 апрелдаги PS-14/11-сонли эътирозномаси хусусий корхона томонидан оқибатсиз қолдирилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши шарт.

Ушбу Кодекснинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Фуқаролик кодексининг 544-моддасида ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шартлиги, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланиши қайд этилган.

Хусусий корхонанинг экскаватордан фойдаланганлиги 2011 йил 21 сентябрдаги ҳисобварақ билан тасдиқланган. Шу сабабли, биринчи инстанция суди даъвонинг 19000000 сўм ижара ҳақи ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган.

Шартноманинг 5.1-бандига кўра, ижара ҳақини тўлаш муддати кечиктирилган тақдирда ижарачи ижарага берувчига ижара ҳақи кечиктирилган ҳар бир кун учун ойлик ижара ҳақининг 0,1 фоизи миқдорида, аммо умумий қарздорликнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.

МЧЖ томонидан ижара ҳақи тўлови хусусий корхона томонидан кечиктирилган кунлар учун шартноманинг 5.1-бандига асосан 8785369 сўм пеня ҳисобланган.

Бироқ, МЧЖ томонидан пеня миқдори нотўғри ҳисоб-китоб қилинган. Шу сабабли, суд томонидан пеня миқдори 6840000 сўмга қайта ҳисоб-китоб қилиниб, Фуқаролик кодексининг 326-моддасига асосан пеня миқдорини 1710000 сўмга қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келинган.

Шартноманинг 4.1-бандига кўра, ижара муддати 2011 йил 31 декабргача белгиланган бўлиб, шартнома 3.2-бандининг 5-кичик бандига мувофиқ, экскаватор фақатгина шартнома муддати тугаши ёки муддатидан олдин бекор бўлиши муносабати билан МЧЖга топширилиши белгиланган, бироқ МЧЖ шартномани муддатидан олдин бекор қилиш юзасидан хусусий корхонага мурожаат қилмасдан, ижара ҳақи вақтида тўланмаганлигини важ қилиб, экскаваторни олиб кетган.

Шу сабабли, суд даъвогарнинг экскаваторни омборхонага олиб келишда сарф қилган харажати учун 5957000 сўм ундириш талабини рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган.

Шунингдек, биринчи инстанция суди хусусий корхонанинг "Хурли омад" хусусий корхонаси билан хусусий корхона ўртасида 2011 йил 28 мартда тузилган 7-сонли пудрат шартномасига асосан "Хурли омад" хусусий корхонаси томонидан МЧЖ ҳисобига ижара ҳақи учун 2011 йил 17 августдаги тўлов топшириқномасига асосан 10000000 сўм пул маблағи ўтказиб берилганлиги ҳақидаги важини инобатга олмасдан тўғри хулосага келган.

Чунки, МЧЖ, хусусий корхона ва "Хурли омад" хусусий корхонаси ўртасида 10000000 сўм ижара ҳақини тўлаб бериш ҳақида уч томонлама шартнома тузилмаган.

Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2015 й., 8-сон
















Время: 0.0129
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск