ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 11.05.2015 й. 10-1412/19278-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

11.05.2015 й.

N 10-1412/19278


(КЎЧИРМА)




Ваколатли суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқаётганда ҳакамлик суди аниқлаган ҳолатларни текширишга ёки ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас


“Ширин Дунё” МЧЖ (бундан буён матнда - даъвогар) “FIDELITY INVESTMENT” МЧЖ (бундан буён матнда - жавобгар)  ўртасида 2012 йил 20 июнда тузилган ҳакамлик келишувига кўра, жавобгар “Консул” адвокатлик фирмаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар ўртасида 2012 йил 20 мартда тузилган кафиллик шартномасига асосан тўлаб берилмаган 86 147 737 сўм қарздорликни ундириб беришни сўраган.

Тошкент шаҳар, С. Азимов кўчаси 54-уй манзилидаги “Консул” адвокатлик фирмаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди (бундан буён матнда - ҳакамлик суди) томонидан жавобгарнинг даъвогардан 86 147 737,84 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўриб чиқилиши жараёнида томонлар ўзаро келишув битимига келишганлиги боис, судга ушбу келишув битимини тасдиқлаб беришни сўраган.

Тарафлар ўртасида тузилган келишув битимига кўра, даъвогар жами 86 147 737 сўм асосий қарз ҳамда 430 738 сўм ҳакамлик йиғими ундирилиши ҳисобига ўзига тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани 19-мавзе, 28-уйда жойлашган 410 кв.м иборат қандолат цехини беришга келишган.

Ҳакамлик судининг 2012 йил 27 июндаги ҳал қилув қарори билан ушбу келишув битими тасдиқланиб, ҳакамлик иши бўйича иш юритиш тугатилган.

Даъвогар “Ширин Дунё” МЧЖ Тошкент шаҳар хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан қўзғатилган 21/14-2836-сонли иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб бориш жараёнида фуқаро Б. Гулямов “Ширин Дунё” МЧЖ ва “Осиё ширинликлари” МЧЖнинг чет эллик таъсисчиларининг имзоларини қалбакилаштириб, МЧЖларнинг 1 313 499 600 сўмлик активларини ўзига ва қариндошларига расмийлаштирганлиги, тарафлар ўртасида 2012 йил 27 июндаги келишув битимига кўра “Ширин дунё” МЧЖга тегишли бўлган кондитер цехини қарздорлик ҳисобига беришга келишишда жамият иштирокчиларининг кўпчилигининг овози олинмаганлиги, ушбу цех биноси 2012 йил 17 февралдаги 63/11-сонли кредит шартномасига асосан гаровга қўйилганлигини,  ҳакамлик суди томонидан тасдиқланган келишув битими олдинги таъсисчиларнинг қонуний ҳуқуқларига таъсир кўрсатишини асос қилиб, ҳакамлик судининг 2012 йил 27 июндаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2014 йил 9 декабрдаги ажрими билан аризани қаноатлантириш рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2015 йил 19 февралдаги қарори билан суд ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида, ҳакамлик суди ҳал қилув қарори билан келишув битимини тасдиқлашда “Ширин Дунё” МЧЖ директори келишув битимини имзолашдан олдин кондитер цехининг қарздорлик ҳисобига берилиши юзасидан жамият таъсисчиларининг умумий йиғилиши қарори олинмаганлиги ҳолатига баҳо бермаганлиги, жавобгар таъсисчиларидан бири Б. Гулямов эканлиги, у “Ширин Дунё” МЧЖ таъсисчиси К. Гулямованинг турмуш ўртоғи эканлиги, келишув битими манфаатдор шахс К. Гулямова томонидан имзоланганлиги, тарафлар ўртасида тузилган келишув битими жамиятнинг бошқа таъсисчиларининг мулкий ҳуқуқларининг бузилишига таъсир қилганлигини, жиноят ишида Б. Гулямов томонидан  таъсис ҳужжатларидаги таъсисчиларнинг имзоларини қалбакилаштириши натижасида “Ширин Дунё” МЧЖнинг активларига эга бўлганлиги аниқланганлиги баён қилиниб, суд ҳужжатларини бекор қилиб, аризани қаноатлантириш сўралган.

Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган келишув битими жамиятнинг бошқа таъсисчиларининг мулкий ҳуқуқларининг бузилишига таъсир қилишини, жиноят ишида Б. Гулямов томонидан таъсис ҳужжатларидаги таъсисчиларнинг имзоларини қалбакилаштириши натижасида “Ширин Дунё” МЧЖнинг активларига эга бўлганлиги аниқланганлигини баён қилиб, суд ҳужжатларини бекор қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради.

Жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, тарафлар ўртасида тузилган келишув битими бошқа таъсисчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир кўрсатмаслигини, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун “Ҳакамлик суди тўғрисида”ги Қонуннинг 47-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд эмаслигини билдириб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради ва ёзма эътирозномасини тақдим этди.

Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини ҳамда прокурорнинг суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги фикрини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонунининг 47-моддасида ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш асослари белгиланган бўлиб, унга кўра:

ваколатли суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқаётганда ҳакамлик суди аниқлаган ҳолатларни текширишга ёки ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас.

Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори, агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраб ариза берган ҳакамлик муҳокамаси тарафи қуйидаги ҳолатларни исботловчи далилларни тақдим этса, ваколатли суд томонидан бекор қилиниши керак:

ҳакамлик битимининг қонунларда назарда тутилган асослар бўйича ҳақиқий эмаслигини;

ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг ҳакамлик битимида назарда тутилмаган ёки унинг шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича чиқарилганлигини ёхуд унда ҳакамлик битими доирасидан четга чиқувчи масалалар бўйича хулосалар мавжудлигини. Агар ҳакамлик судининг ҳакамлик битими билан қамраб олинадиган масалалар бўйича хулосаларини бундай битим билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосаларидан ажратиб олиш мумкин бўлса, ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг фақат ҳакамлик битими билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосалари бўлган қисми бекор қилиниши мумкин;

ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ушбу Қонун 10-моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари талаблари бузилган ҳолда чиқарилганлигини;

ҳакамлик суди таркиби ёки ҳакамлик муҳокамаси ушбу Қонуннинг 14, 15, 16 ва 25-моддалари қоидаларига мувофиқ эмаслигини;

ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тараф ҳакамлик судьяларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида ёки ҳакамлик судининг мажлиси бўладиган вақт ва жой ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлигини ҳамда шу сабабли у ҳакамлик судига ўз тушунтиришларини тақдим этолмаганлигини.

Агар ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо қонунларга мувофиқ ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлмаса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ваколатли суд томонидан бекор қилиниши керак.

Биринчи инстанция суди даъвогарнинг аризасида келтирилган важлар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган.

Чунки, Ўзбекистон Републикаси Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда - ХПК)нинг 155-4-моддасида ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори, агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида ариза берган ҳакамлик муҳокамаси тарафи қуйидагиларни исботловчи далилларни тақдим этса, хўжалик суди томонидан бекор қилиниши керак:

1) ҳакамлик битими қонунда назарда тутилган асосларга кўра ҳақиқий эмаслигини;

2) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик битимида назарда тутилмаган ёки унинг шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича чиқарилганлигини ёхуд унда ҳакамлик битими доирасидан четга чиқувчи масалалар бўйича хулосалар мавжудлигини. Агар ҳакамлик судининг ҳакамлик битими билан қамраб олинадиган масалалар бўйича хулосаларини бундай битим билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосаларидан ажратиб олиш мумкин бўлса, ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг фақат ҳакамлик битими билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосалари бўлган қисми бекор қилиниши мумкин;

3) ҳакамлик суди таркиби ёки ҳакамлик муҳокамаси “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14, 15, 16 ва 25-моддалари қоидаларига мувофиқ эмаслигини;

4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари талаблари бузилган ҳолда чиқарилганлигини;

5) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тараф ҳакамлик судьяларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида ёки ҳакамлик суди мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлигини ҳамда шу сабабли у ҳакамлик судига ўз тушунтиришларини тақдим эта олмаганлигини.

Агар ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо қонунга мувофиқ ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлмаса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори хўжалик суди томонидан бекор қилиниши керак.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 15 июндаги “Хўжалик судлари томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 238-сонли қарорининг 15-бандида ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ХПКнинг 155-4-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган асослар мавжуд бўлса бекор қилиниши, бунда исботлаш мажбурияти ҳал қилув қароридан норози бўлиб ариза берган тарафнинг зиммасига юклатилиши, шу билан бирга, агар ХПК 155-4-моддасида кўрсатилган асослар хўжалик суди томонидан аниқланса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниши ҳақида судларга тушунтириш берилган.

Бироқ, даъвогар ариза билан мурожаат этишда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун ХПК 155-4-моддасида белгиланган асослар мавжуд эканлигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим эта олмаган.

Шу сабабли апелляция инстанция суди биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган.

Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация инстанциясида ишни кўриш билан боғлиқ тўланган  107 635 сўм давлат божи ва 7000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, ортиқча тўланган 10 765 сўм давлат божини қайтаришни лозим топади.



















Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск