ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 14.05.2013 й. 15-1304/2649-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

14.05.2013 й.

N 15-1304/2649


(КЎЧИРМА)




Қонун ҳужжатларининг талабларини бузган ҳолда олинган далиллар (солиқ тўловчи тўғрисидаги ҳужжатлар ёки бошқа ахборот) солиқ тўловчини солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликка тортиш учун асос бўла олмайди


Риштон туман давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда ДСИ деб юритилади) хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, "Ҳасанбой Карим зоовет сервис" хусусий корхонасига (бундан буён матнда корхона деб юритилади) нисбатан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (бундан буён матнда СК деб юритилади) 119-моддасига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача (2170650 сўмдан 3617750 сўм) миқдорда молиявий жарима қўллашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз қилинган талабни қаноатлантириш рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида қуйи инстанция судлари томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, текшириш натижаси юзасидан далолатнома расмийлаштирилганлиги, унда корхона раҳбари томонидан хизмат кўрсатишдан тушган 208700 сўм пул маблағларига қатьий ҳисобда турувчи квитанция берилмасдан, ушбу пуллар банк муассасасига топширилганлиги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги, ушбу ҳолат корхона раҳбари томонидан тан олинганлиги важ қилиб келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиб, арз қилинган талабни қаноатлантириш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини ҳамда корхона раҳбарининг иш бўйича берган фикрномасини ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, шикоятни эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сонли қарори талаблари асосида ДСИнинг 2012 йил 5 октябрдаги 239-хс-сонли буйруғига кўра ДСИ ходимлари томонидан корхонада якуний ҳужжатли текшириш ўтказилган.

Текшириш натижаси бўйича 2012 йил 30 октябрда расмийлаштирилган далолатномада корхонанинг 2008 йилдаги фаолияти бўйича 28500 сўм, 2009 йил учун эса 32500 сўм, жами 61000 сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар қўшимча ҳисобланиши лозимлиги қайд этилган.

ДСИ томонидан 2012 йил 20 ноябрда текшириш натижасида аниқланган ҳуқуқбузарлик учун соли??а оид қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, корхона 2008 йилдаги фаолияти давомида 208 700 сўм маблағларни НКМ квитанцияси ёки унга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлардан фойдаланмасдан банк муассасасига топшириб юборганлиги факти бўйича СК 119-моддасининг биринчи қисмига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баробари миқдорида, яъни 2170650 сўм молиявий жарима суммасини ихтиёрий равишда 30 кунлик муддат ичида тўлаб бериши қайд этилган.

Бироқ, ДСИ ходимлари томонидан 2012 йил 30 октябрда расмийлаштирилган текшириш далолатномасида ДСИнинг 2012 йил 20 ноябрдаги қарорида кўрсатилган маблағ НКМ квитанцияси ёки унга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлардан фойдаланмасдан банкка топширилганлиги аниқланмаган.

ДСИ мазкур ҳолат корхонага хизмат кўрсатувчи банкнинг маълумотномасига асосан аниқланганлигини важ қилса-да, аммо бу ҳақда далолатнома тегишли тартибда расмийлаштирилмаган. Жумладан, ҳужжатнинг асл нусхасида корхона раҳбари ва бош ҳисобчининг исми, шарифи кўрсатилган бўлса-да, у бир шахс, яъни корхона раҳбарининг ўғли Н. К. томонидан имзоланган.

Бундан ташқари, солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш ҳақидаги 2012 йил 15 ноябрдаги баённомада, ДСИнинг соли??а оид қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги 2012 йил 20 ноябрдаги қарорида ДСИ мансабдор шахслари томонидан 2012 йил. 30 октябрда тузилган якуний текшириш далолатномаси кўриб чиқилаётганлиги қайд этилиб, ушбу санада тузилган далолатнома муҳокама қилинмаган.

Ваҳоланки, СК 101-моддасининг биринчи қисмига кўра, давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахслари томонидан солиқ текшируви натижалари бўйича тузилган солиқ текшируви далолатномасида солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликнинг (у мавжуд бўлганда) солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг тегишли нормасига ҳавола этилган ҳолдаги муфассал тавсифи тўлиқ баён этилиши лозим.

Ушбу модданинг саккизинчи ва тў??изинчи қисмларида солиқ текшируви ўтказиш учун асос бўлган, СКнинг 88-моддасида кўрсатилган ҳужжатларнинг нусхалари, солиқ текшируви доирасида содир этилган ҳаракатлар тўғрисидаги баённомалар, инвентаризация далолатномалари, экспертларнинг хулосаси, солиқ текшируви ўтказиш пайтида олинган материаллар солиқ текшируви далолатномасига қўшиб қўйилиши лозимлиги, солиқ текшируви материаллари Давлат солиқ қўмитаси белгилаган тартибга биноан солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органида солиқ текшируви тугалланган кундан эътиборан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан рўйхатдан ўтказилиши лозимлиги белгиланган.

Текширувчилар томонидан якуний текшириш далолатномасига мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан ёзув киритилмаган ёки солиштирма далолатнома солиқ текшируви далолатномасига илова қилинаётганлиги қайд этилмаган. Бундан ташқари, солиштирма далолатнома белгиланган тартибда ДСИдан рўйхатдан ўтказилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2010 йил 18 июндаги қарорининг 20.1-бандида ХПК 54-моддасининг иккинчи қисми мазмунига кўра ва СК 67-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, қонун ҳужжатларининг талабларини бузган ҳолда олинган далиллар (солиқ тўловчи тўғрисидаги ҳужжатлар ёки бошқа ахборот) солиқ тўловчини солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликка тортиш учун асос бўла олмаслиги, 28.1-бандида солиқ текшируви ўтказилганда солиқ текшируви далолатномаси тузилмаган ҳолларда текшириш ўтказилмаган ва соли??а оид ҳуқуқбузарлик аниқланмаган деб ҳисобланиши, шунинг учун давлат солиқ хизмати opгaнининг солиқ тўловчини солиқ текшируви натижасида аниқланган соли??а оид ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарори солиқ текшируви далолатномасига асосланмаган бўлса, бу ҳолат ушбу қарорни ҳақиқий эмас деб топиш ёки молиявий санкция қўллашни рад этиш учун асос бўлиши тўғрисида тушунтириш берилган.

ХПКнинг 55-моддасига мувофиқ, ташкилотлар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади.

Текшириш далолатномасида НКМдан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги аниқланмаган. Бундан ташқари, ДСИ ходимлари томонидан 2012 йил 30 октябрда тузилган солиштирув далолатномаси биринчи инстанция судига тақдим этилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 1-бандига кўра, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.

Суд ҳужжатлари ушбу талабларга риоя қилинган ҳолда расмийлаштирилган бўлиб, суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланган, суднинг хулосалари иш ҳолатларига мувофиқ келади.

Бинобарин, биринчи инстанция суди арз қилинган талабни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган.

Ўз навбатида, апелляция инстанцияси суди Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида" 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли қарорининг 15-банди талаблари асосида ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослантирилганлигини ишдаги мавжуд ҳужжатлар бўйича текшириб, ҳал қилув қарорини асосли равишда ўзгаришсиз қолдирган.

Судлов ҳайъати корхона раҳбари томонидан суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақида берилган розилик хатини далил сифатида инобатга олмайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 3-бандида ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмаслиги, жавобгар томонидан даъво тан олинган бўлса, қарорда бунга суд мажлисида аниқланган ишнинг ҳақиқий ҳолатлари инобатга олиниб, баҳо берилиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.

Юқорида қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2015 й., 12-сон






























Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск