ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 08.05.2013 й. 15-1210/42609-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

08.05.2013 й.

N 15-1210/42609


(КЎЧИРМА)




Бошқа шахс (меҳнат мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт воситасини бошқарувчи шахс ва ҳ.к.) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, "Bog`dod Azim Invest Agrosavdo" МЧЖдан (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) 5407676 сўм асосий қарзни регресс тартибда ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, МЧЖдан Жамғармага 4807676 сўм ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, МЧЖ (илгариги Боғдод туман "Матлуботсавдо" ОАЖ)да ишлаган фуқаро О. С. га 1967 йилда корхона айби билан меҳнатда майибланганлиги бўйича ногиронлик пенсияси тайинланиб, Жамғарма ҳисобидан нафақа тўланиб келинган.

Шy сабабли, Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сонли қарорининг 15-иловаси билан тасдиқланган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни 66-моддасининг 2 ва 3-қисмларига мувофиқ пенсия тўлашга сарфланадиган харажатларни қоплаш тартиби ҳамда 1997 йил 17 апрелда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 330-сон билан давлат рўйхатига олинган Ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан юридик шахслар ҳамда алоҳида фуқароларга нисбатан қайта талаб қилиш (регресс) талабномалари асосида иш олиб бориш тартиби ҳақида йўриқнома талабларидан келиб чиқиб, жавобгар - МЧЖга қарздорликни тўлаш тўғрисида талабномалар юборган.

Бироқ, ушбу талабномалар оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли, Жамғарма даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 1001-моддасининг биринчи қисмига кўра, бошқа шахс (меҳнат мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт воситасини бошқарувчи шахс ва ҳ.к.) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга.

Жамғарма томонидан МЧЖда муқаддам ишлаб, меҳнатда майиб бўлганлиги оқибатида нафақага чи??ан О. С. га 2011 йилнинг 1 майидан 2012 йил 1 декабрига қадар 5407676 сўм нафақа пули тўланиб келинган. МЧЖ томонидан мазкур маблағнинг 600000 сўми ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар Жамғармага тўлаб берилган.

Шу сабабли, биринчи инстанция суди даъво талабини 4807676 сўм миқдорда қаноатлантириб, тўғри хулосага келган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2016 й., 1-сон















Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск