ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 08.05.2013 й. 19-1206/10414-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

08.05.2013 й.

N 19-1206/10414


(КЎЧИРМА)




Агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин


Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) "Сурхон-Автосавдо" МЧЖ (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ДАТ "Асака" банк (бундан буён матнда Банк деб юритилади) Сурхондарё вилоят филиалидан 789572130 сўм зарар ва 94748655 сўм жарима ундиришни сўраган.

Ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар Палата МЧЖ манфаатида қўшимча даъво аризаси билан мурожаат қилиб, МЧЖ ва Банкнинг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ўртасида 2006 йил 7 февралда тузилган 215-сонли банк ҳисоб рақами шартномасининг 4.3-бандини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2012 йил 30 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, Банкдан МЧЖга 789572130 сўм зарар ундирилган ва тарафлар ўртасида 2006 йил 7 февралда тузилган 215-сонли шартноманинг 4.3-банди ҳақиқий эмас деб топилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2012 йил 31 октябрдаги ажрими билан апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилган.

Кассация инстанцияси судининг 2013 йил 16 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.

Биринчи инстанция судининг 2013 йил 8 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, Банкдан МЧЖга 789572130 сўм зарар ундирилган ва тарафлар ўртасида 2006 йил 7 февралда тузилган 215-сонли шартноманинг 4.3-банди ҳақиқий эмас деб топилган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, низо хўжалик судига тегишли эмаслиги сабабли иш юритишни тугатиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, МЧЖ ва Банкнинг Сурхондарё вилоят филиали ўртасида 2006 йил 7 февралда 215-сонли банк ҳисоб рақами шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартномага мувофиқ Банкнинг Сурхондарё вилоят филиали МЧЖга ҳисоб-китоб ва касса хизматини амалга ошириш мажбуриятини олган.

Мазкур шартнома 2.1.1-бандининг "а" кичик бандида мижоз ҳисоб рақамига тушган пул маблағларини Банк филиали тегишли тўлов ҳужжати тушган куннинг эртасига кечиктирмасдан ўтказиши белгиланган. Лекин, Банк 2011 йилнинг 12 апрелидан 2012 йилнинг 17 январигача автомашина сотиб олиш учун 47 нафар фуқаро томонидан 52 та тўлов квитанцияси орқали тўланган 635021020 сўм нақд пул маблағларини, шунингдек 2010 йилнинг 3 сентябридан 2011 йилнинг 26 сентябригача 12 нафар фуқаро томонидан 13 та тўлов квитанцияси орқали тўланган 154551110 сўм нақд пул маблағларини, жами 789572130 сўм нақд пул маблағларини даъвогар - МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказиб бермаган.

Шу сабабли, Палата МЧЖ манфаатида хўжалик судига мурожаат қилиб, Банкдан МЧЖ фойдасига 789572130 сўм қарздорлик (зарар)ни ундиришни ҳамда Банк ва МЧЖ ўртасида 2006 йил 7 февралда тузилган 215-сонли банк ҳисоб рақами шартномасининг 4.3-бандини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судининг 2012 йил 16 мартдаги ҳукмига кўра, Банкнинг Сурхондарё вилоят филиали мансабдор шахслари томонидан автомашина сотиб олувчи фуқаролардан нақд пул қабул қилиниб, уларга бу ҳақда квитанция берилиб, пул банкка тўлиқ кирим қилинмасдан 643021260 сўм миқдорда ўзганинг мулкини ўзлаштириш жинояти содир этилганлиги ўз исботини топган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 60-моддасининг тўртинчи қисмига асосан жиноят иши бўйича умумий суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурийдир.

Бундан ташқари, автомобиллар сотиб олиш учун МЧЖ билан тузилган шартномаларга кўра, жами 12 нафар фуқаро томонидан тегишли квитанцияларга асосан тўланган жами 154551110 сўм пул маблағларини Банк МЧЖнинг ҳисоб рақамларига ўтказиб бермаганлиги судга тақдим этилган шартномалар ва квитанциялар билан ўз тасдиғини топган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддасига мувофиқ, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.

Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъвонинг жавобгар ҳисобидан 789572130 сўм зарарни ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантириб, лекин Банкдан МЧЖ фойдасига ундирилиши лозим бўлган 789572130 сўм зарар вилоят хўжалик судининг 2012 йил 31 октябрдаги ижро варақасига асосан 2012 йил 4 декабрда тўлиқ қопланганлигини инобатга олиб, тўғри хулосага келган.

Қўшимча даъво аризасида Банк ва МЧЖ ўртасида 2006 йил 7 февралда тузилган 215-сонли банк ҳисоб рақами шартномасининг 4.3-бандини ҳақиқий эмас деб топиш сўралган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2001 йил 23 июндаги 493-сонли Қарори билан тасдиқланган "Ҳисобварақлар очиш, мижозлар ҳисобварақларига маблағ ўтказиш ва ҳисобдан чиқариш, иш ҳақи ва қонунларда назарда тутилган бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул бериш тартиби бўйича белгиланган талабларни бузганлик учун тижорат банкларига нисбатан жарима жазо чораларини қўллаш тартиби тўғрисида"ги Низомда назарда тутилган масъулият чоралари банк ва мижоз ўртасида тузилган шартнома матнига киритилиши шартлиги, мижозлар ҳисобварақларига пулларни ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқаришнинг қонунчиликда ўрнатилган тартибини бузганлик учун банк ўз устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоизи миқдорида жарима тўлаши белгиланган.

Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.3-бандида эса, мижознинг ҳисоб рақамидан маблағни ҳисобдан чиқариш Банк филиали айби билан кечиктириб амалга оширилганлиги учун ҳамда Банк филиали томонидан мижозга тааллуқли бўлган сумма кечиктириб киритилса, Банк филиали мижозга кечиктирилган тўлов суммасидан ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,3 фоиз миқдорида жарима тўлаши, бироқ умумий тўлов суммаси Марказий банк қайта молиялаш ставкасидан кўп бўлмаслиги белгиланган.

Шу сабабли, биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида 2006 йил 7 февралда тузилган 215-сонли банк ҳисоб рақами шартномасининг 4.3-бандини ҳақиқий эмас деб топиб, асосли хулосага келган.

Шуларга асосан судлов ҳайъати мазкур хўжалик иши бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2015 й., 12-сон




















Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск