ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 10.08.2016 й. 83-Н-сон "Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.08.2016 й. 2238-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.08.2016 й.

N 2238-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

10.08.2016 й.

N 83-Н


БУЙРУҒИ



Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш

қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 183-сонли "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида авиация хавфсизлигига текшириш ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 11 апрелдаги 45-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2238, 2011 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 26-сон, 275-модда) билан тасдиқланган Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ                                                                         Т. Ўлжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш

қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 6-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. 94-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"94. Ҳаво кемасида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар рўйхати Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ИКАО) Хавфли юкларни ҳавода ташиш бўйича техник йўриқномалари (Doc 9284) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 183-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида авиация хавфсизлигига текшириш ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланган.".


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 15 август, 32-сон, 394-модда













































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск