Умная подшивка

Моҳир тахлам / Назорат-касса машиналарини қўллаш. Касса операциялари /

НКМни қўллаш тартиби ва уни бузганлик учун жавобгарлик (СБХ, 37-сон, 2016 йил 13 сентябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАЛАРИ:

МАҚСАДИ ВА ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


Маҳсулотлар, товарларни сотишда, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишда аҳоли билан пулли ҳисоб-китоблар барча юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан назорат-касса машиналари мажбурий тартибда қўлланган ҳолда амалга оширилади.


Назорат-касса машинаси (НКМ) - товарларни сотиш ва хизматлар кўрсатишда пулли ҳисоб-китобларни ёзиш учун фойдаланиладиган, фискал хотира блокига эга бўлган электрон ускуна. У электр энергияси борлигидан қатъи назар, ахборот ҳар сменада тузатилмай рўйхатдан ўтказилиши ва узоқ вақт сақланишини таъминлайди.

Касса аппаратининг асосий вазифаси - олди-сотди битимини хотирада ва қоғозда (касса чекида) қайд этиш. Бироқ НКМ - фақат давлат томонидан нақд пул оборотини назорат қилиш, корхоналарнинг нақд тушумни тўлиқ ва ўз вақтида кирим қилиши дастаги эмас. У сотувчиларни назорат қилиш имконини бериши сабабли бизнеснинг ўзи учун ҳам зарур.



НКМнинг ДАВЛАТ РЕЕСТРИ


Мамлакатимизда фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат этилган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг Давлат реестрига (ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарори) киритилган НКМ моделлари ва уларнинг дастурий маҳсулотлари қўлланилади. Агар улар Давлат реестрига киритилмаган бўлса, уларни қўллаш тақиқланади.

НКМнинг Давлат реестри ЎзР Давлат солиқ қўмитасининг soliq.uz расмий сайтида жойлаштирилган.



ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


НКМни рўйхатдан ўтказиш, қўллаш, унга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашдан бошлаб уни қўллаш тартиби қатъий тартибга солинган. Уни қўллашга доир талаблар қуйидаги ҳужжатлар билан белгиланган:

Солиқ кодексининг 72-моддаси;

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 306-сон қарорига 1-илова);

Президентнинг "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (26.04.2010 йилдаги ПҚ-1326-сон).

Тегишинча, агар тадбиркорлик субъекти нақд ҳисоб-китоб қилиб товарларни (маҳсулотларни) сотишни ва хизматлар кўрсатишни режалаштираётган бўлса, у НКМни сотиб олиши ва тўғри қўллаши шарт. Нимани қандай қилиш кераклигини қадамма-қадам кўриб чиқамиз.



1-ҚАДАМ. АППАРАТ СОТИБ ОЛАМИЗ


НКМни сотиб олаётганда аввало ушбу модель НКМнинг Давлат реестрига киритилганлигини текшириш зарур.

"Ўзстандарт" агентлиги ёки у аккредитациялаган орган томонидан берилган НКМнинг мувофиқлик сертификати мавжудлигига ҳам эътибор беринг. Одатда харидорга ишлаб чиқарувчи ёки импортчининг муҳри билан тасдиқланган сертификат нусхаси тақдим этилади.

Ишлатилган НКМни қўллаш тақиқланмаган. Уни сотиб олаётганда НКМ солиқ органлари ҳисобидан чиқарилганлигини ҳам албатта текширинг. Ҳар бир НКМнинг рўйхатдан ўтказиш карточкаси бўлади, унга ДСИнинг тегишли белгиси қўйилган бўлиши керак.



2-ҚАДАМ. РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРЛАНАМИЗ


НКМ солиқ органларида рўйхатдан ўтказилиши керак. Ариза билан бирга ДСИга тақдим этиш учун зарур бўлган бир қатор ҳужжатларни олдиндан тайёрлаш лозим.


1. Ижара шартномаси. Агар ўз хонаси бўлмаса, хонани ижарага олиш шартномасига асосан уни ижарага олиш мумкин. Шартномани юридик ва жисмоний шахс билан тузиш мумкин. Ижарага олинаётган хона амалга оширилаётган фаолият турига мувофиқ бўлиши шарт. Тадбиркорлик фаолияти учун турар жой хоналаридан фойдаланишга йўл қўйилмайди.


2. Нақд тушумни инкассация қилишга шартнома. Кундалик нақд тушум албатта банкка топширилиши керак. Шу сабабли банк ва инкассация хизмати билан нақд пул тушумини инкассация қилиш ҳақида шартнома тузиш зарур.


3. НКМга техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш шартномаси. У НКМга техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлашга ихтисослашган хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан тузилади. Бундай ташкилотлар ДСИда ҳисобда туради. Улар сервис хизматлари кўрсатиш билан шуғулланувчи бириктирилган мутахассислар ҳақида, таъмирлашга буюртмаларни қабул қилиш пункти ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда, солиқ

...
Время: 0.0036
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск