язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Хорижий инвестициялар. Хориждан маблағ жалб қилиш/ Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 26.08.2016 й. 2822-сон билан рўйхатга олинган 09.08.2016 й. Молия вазирлигининг 61-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2016-24-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 121-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 26 августда 2822-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси ва

Иқтисодиёт вазирлигининг

2016 йил 9 августдаги

61, 2016-24 ва 121-сон қарорига

ИЛОВА



Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни

жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини

қўллаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган корхоналар учун солиқлар ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича имтиёзларни қўллаш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон "Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ хорижий инвесторнинг улуши устав капиталининг 15 фоизидан 33 фоизигача миқдорни ташкил этадиган акциядорлик жамиятларига ҳам татбиқ этилади.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари рўйхати бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга (хизматлар кўрсатишга) ихтисослашган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этувчи корхоналар, шу жумладан акциядорлик жамиятлари (бундан буён матнда корхоналар деб юритилади), қуйидагиларни тўлашдан озод этилади:

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини;

мол-мулк солиғини;

ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани рив