Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2016 й. 291-сон "2016-2018 йилларда Тошкент вилояти шаҳарлари ва туманларини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.09.2016 й.

N 291



2016-2018 ЙИЛЛАРДА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

ШАҲАРЛАРИ ВА ТУМАНЛАРИНИ КОМПЛЕКС

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Тошкент вилоятининг табиий хом ашё, ишлаб чиқариш ва меҳнат салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, шаҳар ва туманлари аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини изчил оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, манфаатдор вазирликлар, идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган 2016-2018 йилларда Тошкент вилояти шаҳарлари ва туманларини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури маъқуллансин, Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

2016-2018 йилларда Тошкент вилоятида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг асосий мақсадли параметрлари 1-иловага* мувофиқ;

2016-2018 йилларда Тошкент вилоятининг янги саноат корхоналари қувватларини барпо этиш, ишлаётганларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларининг прогноз параметрлари 2-иловага* мувофиқ;

2016-2018 йилларда Тошкент вилоятида рақобатбардошли, импортнинг ўрнини босадиган маҳсулотлар чиқаришни ташкил этишни назарда тутадиган ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларининг прогноз параметрлари 3-иловага* мувофиқ;

2016-2018 йилларда Тошкент вилоятида хом ашё базасини янада ривожлантириш, мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш тадбирларини амалга ошириш йўналишлари рўйхати 4-иловага* мувофиқ;

2016-2018 йилларда Тошкент вилоятининг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал ривожлантиришнинг асосий параметрлари 5-иловага* мувофиқ.

2016-2018 йилларда Тошкент вилояти шаҳарлари ва туманларини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг белгиланган муддатларда бажарилиши учун шахсий масъулият Тошкент вилояти ҳокимлиги ва ҳудудий тузилмалар, акциядорлик компаниялари, уюшмалар, йирик корхоналар, тижорат банклари раҳбарлари - масъул бажарувчилар зиммасига юклансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар билан биргаликда:

ушбу қарорда назарда тутилган параметрлардан келиб чиққан ҳолда, янги саноат объектлари қуриш, саноат корхоналарининг ишлаётган қувватларини модернизациялаш, техник ва технология жиҳатидан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция дастурларининг мақсадли рўйхатларини, хом ашё базасини янада ривожлантириш, мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш, суғориладиган ерлардан самарали фойдаланиш, шунингдек муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш йўли билан озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни кўпайтириш бўйича комплекс тадбирларни тасдиқлаш учун бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш доирасида замонавий ускуналарни, ресурсларни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришни таъминлаш асосида Оққўрғон, Бекобод, Бўка, Қуйи Чирчиқ, Паркент, Юқори Чирчиқ ва Чиноз туманларида индустрлаштириш даражасини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги:

Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда - саноат корхоналарининг иш юкламасини ва ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, вилоятнинг ишламай турган саноат корхоналарида, шу жумладан самарасиз фойдаланилаётган, ишламаётган қувватлар ва банкрот корхоналар давлат улушини хорижий инвесторларга сотиш йўли билан камчиликларни бартараф этиш ҳамда маҳсулот ишлаб чиқаришни тиклаш чора-тадбирларини тизимли асосда амалга оширсин;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда - ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда унга ушбу қарорга мувофиқ амалга оширилиши назарда тутилган инвестиция лойиҳаларининг, молиялаштириш ҳажмлари ва манбалари аниқлаштирилган ҳолда, белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда - Оққўрғон, Бекобод, Бўка, Қуйи Чирчиқ ва Паркент туманларида маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини янада кенгайтириш йўли билан республика бюджетидан олинадиган субвенциялар улушини камайтириш бўйича махсус чора-тадбирларни ("йўл хариталарини") ишлаб чиқсин.


5. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда - ушбу қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун ерлар ажратилишини, шунингдек объектлар қурилиши учун "ягона дарча" тамойили бўйича белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси қурилиш материаллари ва бошқа саноат маҳсулотлари турларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун ер ости участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига белгиланган тартибда лицензиялар берилишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 19 сентябрь, 37-сон, 428-модда
























































Время: 0.1915
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск