язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2016 й. 217-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш ва уларни утилизация қилишни ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 21 сентябрдаги 266-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.06.2016 й.

N 217



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"СИМОБЛИ ЛАМПАЛАРНИНГ ИШЛАТИЛИБ

БЎЛГАН РЕСУРСЛАРИНИ ТЎПЛАШ ВА УЛАРНИ

УТИЛИЗАЦИЯ     ҚИЛИШНИ     ТАШКИЛ     ЭТИШ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА"

2011 ЙИЛ 21 СЕНТЯБРДАГИ 266-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ресурслари ишлатилиб бўлган ёки фойдаланиш учун яроқсиз симобли лампаларни тўплаш ва уларни утилизация қилишни ташкил этишни такомиллаштириш, атроф муҳитни симоб билан ифлосланишдан муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш ва уларни утилизация қилишни ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 21 сентябрдаги 266-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 79-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. "Ўзэлтехсаноат" акциядорлик компанияси:

энергияни тежайдиган лампаларни ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишган ҳолда аҳолидан ресурслари ишлатилиб бўлган симобли лампаларни қабул қилиб олиш ва утилизация қилиш ташкилотларига бериш учун компания тузилмасига кирадиган ташкилотлар ишлаб чиқараётган энергияни тежайдиган лампаларни турғун савдо шохобчалари орқали сотувчи савдо объектларини жойлаштириш;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда ресурслари ишлатилиб бўлган симобли лампаларни қабул қилиб олиш, утилизация қилиш ҳамда уларни топширишда мукофот бериш механизмлари тўғрисида оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тадбирларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розукулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 28 июндаги

217-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Симобли

лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини

тўплаш ва уларни утилизация қилишни ташкил этиш

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил

21 сентябрдаги 266-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:

а) "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси томонидан Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва энергияни тежайдиган лампаларни ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда ишлаб чиқилган" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. 2-бандда:

а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"симобли чиқиндиларни зарарсизлантирувчи (демеркуризацияловчи) ва утилизация қилувчи, экология ва санитария-гигиена экспертизациясидан ўтган зарур технологик асбоб-ускуналарга эга бўлган юридик шахслар (кейинги ўринларда утилизация қилиш ташкилотлари деб аталади) томонидан";

б) тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лампаларнинг синишини ва уларнинг таркибидаги симоб мавжуд бўлган моддаларнинг ҳавога чиқиб кетишини, сув манбаларига, тупроққа ва озиқ-овқат маҳсулотларига тушишини истисно этувчи махсус ўрнатилган контейнерлардан фойдаланган ҳолда маиший чиқиндиларни тўплаш пунктлари орқали амалга оширилади".


3. 4-бандда:

а) биринчи хатбошидаги "уюшмаси" сўзи "акциядорлик компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) учинчи хатбошидаги "5" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин.


4. 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. 6-банддаги "уюшмаси" сўзи "акциядорлик компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 7-банддаги "уюшмаси" сўзи "акциядорлик компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. 9-банддаги "уюшмаси" сўзи "акциядорлик компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Иловада:


а) 3-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"утилизация қилиш ташкилотлари - симобли чиқиндиларни зарарсизлантиришни (демеркуризациялашни) ва утилизация қилувчи, экологик ва санитария-гигиена экспертизасидан ўтган зарур технологик асбоб-ускуналарга эга бўлган юридик шахслар";


б) 8-банднинг тўртинчи хатбошидаги "тушишига йўл қўймайдиган махсус идишда" сўзлари "тушишини истисно этувчи махсус ўрнатилган контейнерлардан фойдаланган ҳолда" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 9-бандда:

биринчи хатбошидаги "ишлаб чиқарувчи" сўзларидан кейин "(импорт қилувчи)" сўзлари қўшилсин;

иккинчи хатбошидаги "5" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин;


г) 17-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Маиший чиқиндиларни тўплаш пунктларида йиғилган ресурси ишлатилиб бўлган симобли лампаларни утилизация қилиш ташкилотларигача транспортда етказиб бериш:

шаҳарларда - ихтисослаштирилган санитария-тозалаш ташкилотлари;

туман марказларида, шаҳар посёлкаларида ва қишлоқ аҳоли пунктларида - туман ободонлаштириш бошқармалари ёки ихтисослаштирилган санитария-тозалаш ташкилотлари томонидан амалга оширилади".


д) 18-банддаги "иккиламчи материаллар" сўзларидан кейин "демеркуризациялаш таъминланган тақдирда" сўзлари қўшилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 4 июль, 26-сон, 318-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 6-сон, 62-модда