язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш/ Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб/ ЎзР ВМ 09.03.1992 й. 109-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 09.03.1992 й. 109-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 19.07.2017 й. 530-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-банднинг олдинги таҳрири


1. Ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвонлар ва ўсимликларнинг Қизил китоби - "Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби"ни юритиш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, "Ўзбекбалиқ" концерни, Ўзбекистон балиқчилик хўжалиги илмий-тадқиқот институти, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига юклатилсин. (ЎзР ВМ 14.04.2000 й. 149-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Қизил китоб Ўзбекистоннинг ёввойи ҳайвонлари ва ўсимликларини сақлаб қолиш ва улардан оқилона фойдаланиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун зарур бўлган бундай ҳайвонлар ва ўсимликларнинг ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлари (кенжа турлари, популяциялари)нинг аҳволи ва уларни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги маълумотлар мажмуидан иборат бўлиши керак.




ЎзР ВМ 14.04.2000 й. 149-сон Қароридан олдинги таҳрири



5-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


5. Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида Қизил китобга киритилган ҳайвонларни овлаш ва ўсимликларни йиғиштириб олиш ман этилсин, СССР ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустаснодир.