ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Хорижий инвестициялар /

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 26.08.2016 й. 2822-сон билан рўйхатга олинган 09.08.2016 й. Молия вазирлигининг 61-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2016-24-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 121-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 26 августда 2822-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси ва

Иқтисодиёт вазирлигининг

2016 йил 9 августдаги

61, 2016-24 ва 121-сон қарорига

ИЛОВА



Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни

жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини

қўллаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган корхоналар учун солиқлар бўйича имтиёзларни қўллаш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон "Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ хорижий инвесторнинг улуши устав капиталининг 15 фоизидан 33 фоизигача миқдорни ташкил этадиган акциядорлик жамиятларига ҳам татбиқ этилади.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари рўйхати бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга (хизматлар кўрсатишга) ихтисослашган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этувчи корхоналар, шу жумладан акциядорлик жамиятлари (бундан буён матнда корхоналар деб юритилади), қуйидагиларни тўлашдан озод этилади:

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини;

мол-мулк солиғини;

ягона солиқ тўловини.

2. Мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари рўйхати бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга (хизматлар кўрсатишга) ихтисослашган корхоналарга ҳисобот йили якунига кўра ушбу маҳсулот ишлаб чиқаришдан (ушбу хизматлар кўрсатишдан) тушумнинг улуши реализациянинг умумий ҳажмида 60 фоиздан кам бўлмаган корхоналар киради.

3. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган солиқ имтиёзлари (бундан буён матнда солиқ имтиёзлари деб юритилади):

а) тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларнинг ҳажми қуйидагиларга тенг (эквивалент) бўлганда тақдим этилади:

300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача ва 3 миллион АҚШ доллари бўлганда - 3 йил муддатга;

3 миллиондан ортиқ АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача ва 10 миллион АҚШ доллари бўлганда - 5 йил муддатга;

10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда - 7 йил муддатга;

б) қуйидаги шартлар асосида қўлланилади:

корхоналарни, республиканинг барча шаҳарлари ва қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш, бундан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти мустасно. Бундай ҳудудий чеклов туризм соҳасида фаолият кўрсатувчи корхоналарга ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишга татбиқ этилмайди;

хорижий инвесторлар томонидан хусусий тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилмаган ҳолда амалга ошириш;

корхонанинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 33 фоизни, акциядорлик жамиятларида эса камида 15 фоизни ташкил этиши лозим;

хорижий инвестицияларни эркин алмаштириладиган валюта ёки янги замонавий технологик ускуна тарзида қўйиш;

мазкур имтиёзларнинг қўлланилиши муддати давомида имтиёзлардан олинган даромаднинг камида 50 фоизини корхонани янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтириш.


4. Кейинги қонунчилик ҳужжатларида инвестициялаш шарт-шароитлари ёмонлашган тақдирда, солиқ имтиёзлари қанча муддатга берилган бўлса, ана шу муддат мобайнида амал қилади.



2-БОБ. СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ


5. Солиқ имтиёзларини тақдим этилиши учун белгиланган мезонларга мувофиқ келадиган корхоналарга солиқ имтиёзлари киритилган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларнинг ҳажмидан келиб чиқиб корхона давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб, мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, 7 йилдан ошмаган муддатга берилади.


6. Солиқ имтиёзларини тақдим этилиши учун белгиланган мезонларга мувофиқ келадиган янги ташкил этилган корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати тугайдиган ойдан кейинги ойнинг 1-санасигача солиқлар тўлашдан озод этилади.

Имтиёзга доир ҳуқуқ фақат қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган муддатларда устав капиталларини (фондларни) шакллантирган корхоналарга тақдим этилади. Бунда корхона солиқ имтиёзларини ўз устав капиталини (фондини) шакллантириши лозим бўлган қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган давр учун қўллаш ҳуқуқига эга бўлади.

7. 2016 йилнинг 1 январидан аввал ташкил топган устав капиталида (фондида) хорижий иштирокчининг улуши 15 фоиздан 33 фоизгача бўлган акциядорлик жамиятлари хорижий инвестицияларнинг ҳажмидан келиб чиқиб белгиланган давр учун солиқлар тўлашдан озод этилади. Бунда, солиқ имтиёзларидан фойдаланиш муддатини ҳисоблаш корхонани давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошланади.

Масалан, устав капиталида (фондида) хорижий иштирокчининг улуши 20 фоиз бўлган акциядорлик жамияти 2013 йилнинг 10 июнида рўйхатдан ўтган. Устав капиталида (фондида) хорижий иштирокчининг улуши 11 миллион АҚШ долларини ташкил этади. У солиқ имтиёзларини тақдим этилиши учун белгиланган мезонларга, шу жумладан устав капиталида (фондида) хорижий инвестициянинг ҳажмига мувофиқ келади. Киритилган хорижий инвестициянинг мазкур миқдори солиқлар тўлашдан 7 йил муддатга озод этишни назарда тутади. Солиқ имтиёзлари 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб берилишини ҳамда корхона 2013 йилнинг 10 июнида рўйхатдан ўтганлигини инобатга олиб, мазкур корхона 2016 йилнинг 1 январидан 2020 йилнинг 1 июлигача солиқ имтиёзларини қўллаш ҳуқуқига эга.

Агар корхона 2009 йилнинг 1 январигача рўйхатдан ўтган бўлса, бу корхонага солиқ имтиёзлари татбиқ этилмайди, чунки корхонани давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб 7 йил ўтган.


8. Агар корхона ташкил этилгандан (давлат рўйхатидан ўтказилганидан) кейинги даврларда солиқ имтиёзларини тақдим этиш учун белгиланган мезонларга мувофиқ келса ёхуд хорижий инвестициялар суммасини оширишса (қўшимча киритишса), улар имтиёзларни тақдим этиш учун белгиланган мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳолатлар юзага келган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб, бироқ имтиёзларни қўллаш бошланган кундан бошлаб етти йилдан кўп бўлмаган муддатга имтиёзни қўллаш ҳуқуқига эга бўлади. Мазкур банд нормаларини қўллашнинг шартли мисоллари мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган.


9. Корхона солиқ имтиёзларини тақдим этиш учун белгиланган талабларига мос келмай қолиш фактлари аниқланганда, корхона белгиланган талабларга мос келмаган давр учун солиқлар умумбелгиланган тартибда, амалдаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда тўланади.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони билан берилган солиқ имтиёзлари мақсадли характерга эга ҳамда солиқ солишдан озод этилган маблағлар:

қайта инвестициялашга - 50 фоиздан кам бўлмаган;

корхона фаолияти билан боғлиқ бошқа мақсадларга, мазкур маблағларни муассислар (иштирокчилар) ўртасида тақсимлаш бундан мустасно, - қолган қисми йўналтирилади.

Мазкур Низомни қўллаш мақсадида қайта инвестициялаш деганда маблағларни модернизациялаш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлаш, янги технологик жиҳозни олиш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга йўналтириш тушунилади.

Корхоналарга тақдим этилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) билан тартибга солинади.


11. Солиқ имтиёзларини олган корхона имтиёзлар берилган муддат тугаганидан кейин бир йил ўтмасдан фаолиятини тугатган тақдирда, чет эллик инвесторнинг фойдасини ўз мамлакатига ўтказиш ва капиталини чет элга олиб чиқиб кетиш фақат солиқ имтиёзларининг суммалари бюджетга ундирилганидан кейин амалга оширилади.



3-БОБ. СОЛИҚЛАР ИМТИЁЗЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТИШ


12. Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлаш учун корхона рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органини ёзма равишда солиқ имтиёзларини қўллаш санаси бошланиши ҳақида мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда хабардор қилади.

13. Солиқ имтиёзларини қўллаш ҳуқуқи йўқотилган тақдирда, корхона солиқ даври мобайнида рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ хизмати органини мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда имтиёз ҳуқуқи йўқотилган сана тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


14. Солиқ тўловчилар тақдим этилган солиқ имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўғри ҳисоблаб чиқариш учун жавобгар бўлади.


15. Мазкур Низомда назарда тутилган имтиёзларнинг тўғри қўлланиши устидан назоратни давлат солиқ хизмати органлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.


16. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА


Тўғридан-тўғри хусусий хорижий

инвестицияларни жалб қилувчи корхоналарга

тақдим этиладиган имтиёзлар татбиқ этиладиган

иқтисодиёт тармоқларининг

РЎЙХАТИ


1. Радиоэлектрон саноати буюмлари ҳамда компьютер ва ҳисоблаш

техникаси бутловчи буюмларини ишлаб чиқариш.

       

        

26.11.0


- электрон қисмлар ишлаб чиқариш;

26.12.0


- электрон юклаш панеллари ишлаб чиқариш;

26.20.0


- компьютерлар ва периферик ускуналар ишлаб чиқариш;

26.30.0


- коммуникация ускуналари ишлаб чиқариш;

26.40.0


- маиший электроника асбоблари ишлаб чиқариш;

26.51.0


- ўлчаш, назорат, синаш ва навигация учун асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш (радиоэлектрон ускуна ва асбоблар қисмида);


27.90.0


- бошқа электр асбоблар ишлаб чиқариш;

28.99.0


- бошқа тоифаларга киритилмаган, махсус вазифаларга мўлжалланган бошқа машина ва ускуналар ишлаб чиқариш.


       

         

2. Енгил саноат.

       

тайёр ип газлама, жун газлама ва аралаш газламалар, шунингдек трикотаж газлама ишлаб чиқариш:

         


13.20.1


- ип газлама ишлаб чиқариш;

13.20.2


- жун газлама ишлаб чиқариш;

13.20.9


- бошқа газламалар ишлаб чиқариш;

13.91.0


- тўқилган ва трикотаж полотно ишлаб чиқариш;



тайёр тикувчилик, трикотаж, пайпоқ маҳсулотлари ва тўқимачилик галантереяси ишлаб чиқариш:

       


13.92.0


- кийимдан ташқари тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

13.96.0


- бошқа техник ва саноат тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

13.99.0


- бошқа тоифаларга киритилмаган тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

14.31.0


- тўқилган ва трикотаж пайпоқ-носки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

14.39.0


- бошқа тўқилган ва трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқариш;

14.12.0


- коржомалар ишлаб чиқариш;

14.13.0


- бошқа устки кийимлар ишлаб чиқариш;

14.14.0


- ички кийимлар ишлаб чиқариш;

14.19.0


- бошқа кийимлар ва аксессуарлар ишлаб чиқариш;

           


табиий терилар ишлаб чиқариш, кўн-галантерея саноати, пойабзал саноати:

          


14.11.0


- чармдан кийимлар ишлаб чиқариш;

14.19.0

- бошқа кийимлар ва аксессуарлар ишлаб чиқариш (мўйнали кийим-кечак ишлаб чиқариш қисмида);


14.20.0


- мўйнали маҳсулотлар ишлаб чиқариш;

15.11.0

- терини ошлаш ва ишлов бериш; мўйнага ишлов бериш ва бўяш (чармдан кийим-кечак ишлаб чиқариш қисмида);


15.12.0


- чемоданлар, аёллар сумкалари ва теридан бошқа буюмлар ишлаб чиқариш;

15.20.0


- пойафзал ишлаб чиқариш;

32.30.0


- спорт товарлари ишлаб чиқариш (чармдан ясалган спорт товарлари қисмида);

32.50.0

- медицина ва стоматология асбоблари ва жиҳозлари ишлаб чиқариш (ортопедик пойабзаллар қисмида).


     

        

3. Ипакчилик саноати.

          

шойи газламалар ва ипакдан тайёр буюмлар ишлаб чиқариш:

         


13.20.3


- ипак газлама ишлаб чиқариш.

         


Ушбу гуруҳга 13.92.0, 13.99.0, 14.31.0, 14.13.0, 14.14.0, 14.19.0 кодлари ипакдан тайёр буюмлар қисмида киритилиши мумкин.


4. Қурилиш материаллари саноати.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 24 мартдаги ПФ-3586-сонли Фармони 1а-иловасида кўрсатилган қурилиш материалларининг янги турларини ишлаб чиқариш:

            

        

16.21.0


- шпон, фанер, ёғочдан плита ва панеллар ишлаб чиқариш;

16.22.0


- йиғма паркет қопламалар ишлаб чиқариш;

16.23.0


- бошқа ёғоч қурилиш конструкциялари ва дурадгорлик буюмлари ишлаб чиқариш;


20.30.0


- бўёқлар, лаклар ва шу каби бўёвчи моддалар, босмахона бўёқлари ва мастикалар ишлаб чиқариш;


22.21.0


- пластмасса плиталар, тасмалар, қувурлар ва профиллар ишлаб чиқариш;

23.20.0


- ўтга чидамли буюмлар ишлаб чиқариш;

23.31.0


- керамик қоплама ва плиталар ишлаб чиқариш;

23.32.0


- ғишт, черепица ва пиширилган лойдан бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқариш;


23.52.0


- оҳак ва қурилиш учун гипс ишлаб чиқариш;

23.61.0


- бетондан қурилиш учун буюмлар ишлаб чиқариш (пенобетон қисмида);

23.62.0


- қурилиш мақсадларига мўлжалланган гипс буюмлар ишлаб чиқариш;

23.63.0


- тайёр бетон ишлаб чиқариш;

23.64.0


- қуруқ бетон қоришмалари ишлаб чиқариш;

23.65.0


- толали цемент ишлаб чиқариш;

23.70.0


- тошни кесиш, ишлов бериш ва пардозлаш;

23.99.0


- бошқа тоифаларга киритилмаган нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш.


       

        

5. Парранда гўшти ва тухумни саноат миқёсида етиштириш.

      

       

01.47.0


- паррандачилик.

       

         

6. Озиқ-овқат саноати.

       

маҳаллий хом ашёдан саноат миқёсида қайта ишланган тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (алкоголли, алкоголсиз ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари бундан мустасно):

      

      

10.32.0


- мева ва сабзавот шарбатларини ишлаб чиқариш;

10.61.0


- тегирмон-ёрма саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

10.62.0


- крахмал ва крахмалли маҳсулотлар ишлаб чиқариш;

10.71.0


- нон, хамирдан янги тайёрланган қандолат маҳсулотлари, торт ва пирожное ишлаб чиқариш;


10.72.0


- сухари ва печенье, хамирдан тайёрланган узоқ сақланадиган қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш;


10.73.0


- макарон маҳсулотлари ва шунга ўхшаш унли маҳсулотлар ишлаб чиқариш;

10.81.0


- шакар ишлаб чиқариш;

10.82.0


- какао, шоколад ва сершакар қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

10.83.0


- чой ва қаҳва ишлаб чиқариш;

10.84.0


- зиравор ва дориворлар ишлаб чиқариш;

10.86.0


- болалар овқати ва парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

10.31.0


- картошкани қайта ишлаш ва консервалаш;

10.39.0


- мевалар ва сабзавотларни қайта ишлаш ва консервалашнинг бошқа турлари;

10.41.0


- ўсимлик ва ҳайвонлар ёғлари ва мойларини ишлаб чиқариш (ҳайвонлар ёғларидан ташқари);


10.42.0


- маргарин ва овқатга ишлатиладиган аралаш ёғлар ишлаб чиқариш;

10.52.0


- музқаймоқ ишлаб чиқариш.

      

       

7. Гўшт-сут саноати.

           

гўшт ва сут маҳсулотларининг тайёр турлари, пишлоқ ва сариёғ, шунингдек ҳайвонларнинг ички органларидан қайта ишланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш:

         


10.13.1

- тузланган, қуритилган ёки дудланган гўшт, парранда гўшти ва озуқавий субмаҳсулотлар ишлаб чиқариш;


10.13.2


- колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

10.13.9


- бошқа тоифаларга киритилмаган гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

10.51.0


- сутни қайта ишлаш ва пишлоқ ишлаб чиқариш;

10.41.0


- ўсимлик ва ҳайвонлар ёғлари ва мойларини ишлаб чиқариш (ҳайвонлар ёғлари қисмида).


         

          

8. Балиқ ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда консервалаш.

        

        

10.20.0


- балиқ, қисқичбақасимонлар ва моллюскаларни қайта ишлаш ва консервалаш.

       


9. Кимё саноати.

     


08.91.0


- кимё саноати ва ўғитлар ишлаб чиқариш учун минерал хом ашёлар қазиб олиш;

20.11.0


- саноат газлари ишлаб чиқариш;

20.12.0


- бўёқ моддалар ва пигментлар ишлаб чиқариш;

20.13.0


- бошқа асосий ноорганик кимёвий моддалар ишлаб чиқариш;

20.14.0


- бошқа асосий органик кимёвий моддалар ишлаб чиқариш;

20.15.1


- ўғитлар ишлаб чиқариш;

20.15.2


- азотли бирикмалар ишлаб чиқариш;

20.16.0


- бирламчи формаларда пластмасса ишлаб чиқариш;

22.29.0


- бошқа пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш;

20.30.0

- бўёқлар, лаклар ва шу каби бўёвчи моддалар, босмахона бўёқлари ва мастикалар ишлаб чиқариш;


20.41.0

- совун ва ювиш воситалари, тозалаш ва сайқаллаш препаратлари ишлаб чиқариш;


20.51.0


- портловчи моддалар ишлаб чиқариш;

20.52.0


- елим ишлаб чиқариш;

20.59.0


- бошқа тоифаларга киритилмаган кимёвий моддалар ишлаб чиқариш;

20.60.0


- сунъий толалар ишлаб чиқариш;

22.21.0


- пластмасса плиталар, тасмалар, қувурлар ва профиллар ишлаб чиқариш;

22.23.0


- қурилиш учун пластик буюмлар ишлаб чиқариш;

23.14.0


- шиша тола ишлаб чиқариш;

26.80.0


- ахборот узатишнинг магнит ва оптик воситаларини ишлаб чиқариш.

         


10. Нефть-кимё саноати.

         


20.17.0


- бирламчи формаларда синтетик каучук ишлаб чиқариш;

22.11.1


- резина шина, покришка ва камералар ишлаб чиқариш;

22.19.0


- бошқа резина буюмлар ишлаб чиқариш;

        


11. Тиббиёт саноати, шунингдек ветеринария

учун дори воситаларини ишлаб чиқариш.

       


21.10.0


- асосий фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

21.20.0


- фармацевтика препаратларини ишлаб чиқариш;

26.60.0

- нурлантирувчи, электр медицина ва электр терапия ускуналари ишлаб чиқариш;


30.92.0


- велосипедлар ва ногиронлар аравачалари/креслолари ишлаб чиқариш;

32.50.0


- медицина ва стоматология асбоблари ва жиҳозлари ишлаб чиқариш.

               


12. Қадоқлаш материалларини ишлаб чиқариш.

              


17.21.0

- гофрировка қилинган қоғоз ва картон, қоғоз ва картон тара (идиш)лар ишлаб чиқариш (қадоқлаш материаллари қисмида);


22.22.0


- товарлар учун пластик қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

25.92.0


- енгил металлардан упаковка материаллари ишлаб чиқариш.

            


13. Муқобил энергия манбалари негизида электр станциялари қуриш.


14. Кўмир саноати:

        

кўмирни бойитиш:

         


05.10.0


- тошкўмир қазиб олиш (кўмирни бойитиш қисмида);

05.20.0


- лигнит қазиб олиш (лигнитни бойитиш қисмида);

           


кўмир брикетларини ишлаб чиқариш:

        


19.20.0

- нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш (кўмир ва лигнитдан брикетлар ишлаб чиқариш қисмида);


         


сланец саноати:

          


08.11.0

- қурилиш ва пардозлаш учун тош, оҳактош, гипс, бўр ва сланецлар қазиб олиш (ёнувчи сланец қисмида).


      


15. Ишлаб чиқаришга мўлжалланган электроферросплав

ва металл буюмларни ишлаб чиқариш.

        


24.10.0


- чўян, пўлат ва темир қотишмаларни ишлаб чиқариш;

24.31.0


- совуқ ҳолда чўзиш;

24.32.0


- тасма ва тор тасмаларни совуқ ҳолда прокатка қилиш (ёйиш);

24.33.0


- совуқ ҳолда қолиплаш ёки фальцовка қилиш;

24.34.0


- совуқ ҳолда чўзиб тортиш йўли билан сим ишлаб чиқариш;

25.93.0


- симдан буюмлар, занжирлар ва пружиналар ишлаб чиқариш;

25.94.0


- маҳкамлаш учун ва резбали буюмлар ишлаб чиқариш;

25.99.0


- бошқа тоифаларга киритилмаган тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш.

         


16. Машинасозлик ва металлга ишлов бериш.

машинасозлик:

   


25.73.0


- асбоблар ишлаб чиқариш;

27.11.0


- электр двигателлар, генераторлар ва трансформаторлар ишлаб чиқариш;

27.12.0


- электр тақсимловчи ва бошқарув аппаратуралари ишлаб чиқариш;

27.20.0


- батарея ва аккумуляторлар ишлаб чиқариш;

27.33.0


- электр асбоблар ишлаб чиқариш;

27.40.0


- электр ёритиш ускуналари ишлаб чиқариш;

27.90.0


- бошқа электр асбоблар ишлаб чиқариш;

28.11.0


- авиация учун мўлжалланганидан ташқари двигателлар ва турбиналар, автомобил ва мотоцикллар двигателлари ишлаб чиқариш;


28.12.0


- гидравлик ва пневматик ускуналар ишлаб чиқариш;

28.13.0


- бошқа насос ва компрессорлар ишлаб чиқариш;

28.14.0


- бошқа жўмрак ва вентиллар ишлаб чиқариш;

28.22.0


- кўтарма-транспорт ускуналари ишлаб чиқариш;

28.25.0


- саноат совитиш ва вентиляция ускуналари ишлаб чиқариш;

28.29.0

- бошқа тоифаларга киритилмаган умумий фойдаланишга мўлжалланган машина ва ускуналарни ишлаб чиқариш;


28.41.0


- босим остида металларга ишлов бериш учун ускуналар ишлаб чиқариш;

28.91.0


- металлургия учун машина ва ускуналар ишлаб чиқариш;

28.92.0


- тоғ-кон саноати ва ерости конлари учун техника ишлаб чиқариш;

28.95.0


- қоғоз ва картон тайёрлаш учун машина ва ускуналар ишлаб чиқариш;

28.96.0


- пластмасса ва резинани қайта ишлаш учун ускуналар ишлаб чиқариш;

28.99.0

- бошқа тоифаларга киритилмаган, махсус вазифаларга мўлжалланган бошқа машина ва ускуналар ишлаб чиқариш;


30.20.0


- темир йўл локомотивлари ва ҳаракатдаги составлар ишлаб чиқариш;

         


трактор ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги:

          


28.30.0


- қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш;

28.93.0

- озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш учун ускуналар ишлаб чиқариш (донни, уруғлар ва қуруқ дуккаклиларни тозалаш, саралаш ёки майдалаш учун ускуналар қисмида);


28.22.0


- кўтарма-транспорт ускуналари ишлаб чиқариш (фермаларда фойдаланиш учун конвейерлар ишлаб чиқариш қисмида);


     


қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлик:

        


25.30.0


- марказий иситиш қозонларидан ташқари буғ қозонлари ишлаб чиқариш;

28.92.0


- тоғ-кон саноати ва ерости конлари учун техника ишлаб чиқариш;

енгил ва озиқ-овқат саноати ҳамда маиший асбоблар машинасозлиги:

      


27.51.0


- маиший электр асбоблар ишлаб чиқариш;

27.52.0


- маиший ноэлектр асбоблар ишлаб чиқариш;

28.21.0


- плита, печка ва печка горелкалари ишлаб чиқариш;

28.93.0

- озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш учун ускуналар ишлаб чиқариш;


28.94.0

- тўқимачилик, тикувчилик, мўйнали ва чарм буюмларни тайёрлаш учун машина ва ускуналар ишлаб чиқариш;


28.99.0

- бошқа тоифаларга киритилмаган, махсус вазифаларга мўлжалланган бошқа машина ва ускуналар ишлаб чиқариш;


26.60.0

- нурлантирувчи, электр медицина ва электр терапия ускуналари ишлаб чиқариш (озиқ-овқат маҳсулотлари ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун иррадиацион ускуналар ишлаб чиқариш қисмида).


           


17. Станоксозлик ва асбобсозлик саноати.

        


23.91.0


- абразив буюмлар ишлаб чиқариш;

24.10.0


- чўян, пўлат ва темир қотишмаларни ишлаб чиқариш;

25.73.0


- асбоблар ишлаб чиқариш;

26.51.0


- ўлчаш, назорат, синаш ва навигация учун асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш;

26.52.0


- соатлар ишлаб чиқариш;

26.60.0


- нурлантирувчи, электр медицина ва электр терапия ускуналари ишлаб чиқариш;


26.70.0


- оптика асбоблари ва фотография ускуналари ишлаб чиқариш;

27.90.0


- бошқа электр асбоблар ишлаб чиқариш;

28.15.0


- подшипниклар, тишли ғилдираклар, тишли узатма ва юритмаларнинг элементларини ишлаб чиқариш;


28.24.0


- қўл электр асбоблари ишлаб чиқариш;

28.29.0

- бошқа тоифаларга киритилмаган умумий фойдаланишга мўлжалланган машина ва ускуналарни ишлаб чиқариш;


28.41.0


- босим остида металларга ишлов бериш учун ускуналар ишлаб чиқариш;

28.49.0


- бошқа металлга ишлов берадиган дастгоҳлар ишлаб чиқариш;

28.91.0


- металлургия учун машина ва ускуналар ишлаб чиқариш;

30.91.0


- мотоцикллар ишлаб чиқариш.

           


18. Шиша ва чинни-фаянс саноати.

      


23.11.0


- листланган шиша ишлаб чиқариш;

23.12.0


- листланган шишани қолиплаш ва ишлов бериш;

23.13.0


- ковак шиша буюмлар ишлаб чиқариш;

23.19.0

- бошқа шиша буюмларни, жумладан техник буюмларни, ишлаб чиқариш ва ишлов бериш;


23.41.0


- маиший ва декоратив керамик буюмлар ишлаб чиқариш;

23.49.0


- бошқа керамик буюмлар ишлаб чиқариш.

      


19. Микробиология саноати.

        


10.91.0


- фермаларда боқиладиган ҳайвонлар учун тайёр озуқа ишлаб чиқариш;

20.14.0


- бошқа асосий органик кимёвий моддалар ишлаб чиқариш;

20.20.0


- пестицидлар ва бошқа агрокимёвий моддалар ишлаб чиқариш;

20.30.0


- бўёқлар, лаклар ва шу каби бўёвчи моддалар, босмахона бўёқлари ва мастикалар ишлаб чиқариш.


      


20. Ўйинчоқлар ишлаб чиқариш.

     


32.40.0


- ўйин ва ўйинчоқлар ишлаб чиқариш.

         


21. Туризм.


меҳмонхона хизматлари:

      


55.10.0


- меҳмонхоналар ва шунга ўхшаш яшаш жойлари;

        


туристик хизматлар:

          


79.11.0


- туристик агентликлар фаолияти;

79.12.0


- туроператорлар фаолияти;

79.90.0

- жой бронь қилиш бўйича хизматларнинг бошқа турлари ва улар билан боғлиқ хизматлар (туристик хизматлар қисмида).

          





Низомга

2-ИЛОВА



Корхона ташкил этилгандан (давлат рўйхатидан ўтказилганидан)

кейин ёхуд киритилган хорижий инвестициялар суммасини

оширганда солиқ имтиёзларини қўллашнинг

ШАРТЛИ МИСОЛЛАРИ


1-мисол.

Солиқ имтиёзларини тақдим этилиши учун белгиланган мезонларга (устав капитали (фонди) 200 минг АҚШ долларини ташкил этадиган хорижий инвестиция ҳажмидан ташқари) мувофиқ келадиган 2015 йилнинг 12 январида рўйхатдан ўтган хорижий инвестиция иштирокидаги корхона 2016 йилнинг 20 январида устав капиталини (фондини) 5 миллион АҚШ долларигача оширди. Киритилган хорижий инвестициянинг мазкур миқдори солиқлар тўлашдан 5 йил муддатга озод этишни назарда тутади. Мазкур корхона 5 йил муддат ичида 2016 йилнинг 1 февралидан 2021 йилнинг 1 февралигача солиқ имтиёзларини қўллаш ҳуқуқига эга.

2-мисол.

Устав капиталида (фондида) 300 минг АҚШ долларини ташкил этадиган хорижий инвестиция иштирокидаги корхона 2012 йилнинг 16 январида рўйхатдан ўтган ҳамда солиқ имтиёзларини тақдим этилиши учун белгиланган мезонларга мувофиқ келгани учун давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 3 йил ичида солиқ имтиёзларини қўллайди. 2015 йилнинг 10 январида у устав капиталини (фондини) 3,1 миллион АҚШ долларигача оширди, яъни устав капиталини (фондини) ошириш имтиёз даври ичида юз берди, бу унга солиқ имтиёзларини қўллаш муддатини яна 2 йилга узайтиришга имконият беради. Шундай қилиб, мазкур корхона учун солиқ имтиёзларини қўллашнинг умумий муддати 5 йилни 2012 йилнинг 16 январидан бошлаб 2017 йилнинг 1 февралигача ташкил этади.


3-мисол.

Устав капиталида (фондида) 300 минг АҚШ долларини ташкил этадиган хорижий инвестиция иштирокидаги корхона 2012 йилнинг 16 январида рўйхатдан ўтган ҳамда солиқ имтиёзларини тақдим этилиши учун белгиланган мезонларга мувофиқ келгани учун давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 3 йил ичида (2012 йилнинг 16 январидан 2015 йилнинг 1 февралигача) солиқ имтиёзларини қўллайди. 2016 йилнинг 12 декабрида у устав капиталини (фондини) 11 миллион АҚШ долларигача оширди, яъни устав капиталини (фондини) ошириш имтиёз даври тугагандан сўнг юз берди. Шундай қилиб, мазкур корхона солиқ имтиёзларини 2017 йилнинг 1 январидан 2019 йилнинг 1 февралигача қўллашни давом эттириш ҳуқуқига эга.


4-мисол.

Устав капиталида (фондида) 300 минг АҚШ долларини ташкил этадиган хорижий инвестиция иштирокидаги корхона 2012 йилнинг 16 январида рўйхатдан ўтган ҳамда солиқ имтиёзларини тақдим этилиши учун белгиланган мезонларга мувофиқ келгани учун давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 3 йил ичида солиқ имтиёзларини қўллайди. 2015 йилнинг 16 январида у устав капиталини (фондини) 600 минг АҚШ долларигача оширди, яъни устав капиталини (фондини) ошириш имтиёз даври ичида юз берди. Бироқ устав капитали 3 миллион АҚШ долларидан кам бўлганлиги, уч йиллик имтиёз даври тугаганлиги учун бу унга солиқ имтиёзларини қўллаш муддатини яна узайтиришга имконият бермайди. Шундай қилиб, мазкур корхона учун солиқ имтиёзларини қўллашнинг умумий муддати 3 йилни - 2012 йилнинг 16 январидан бошлаб 2015 йилнинг 15 февралигача ташкил этади.

5-мисол.

Устав капиталида (фондида) 300 минг АҚШ долларини ташкил этадиган хорижий инвестиция иштирокидаги корхона 2010 йилнинг 16 январида рўйхатдан ўтган ҳамда солиқ имтиёзларини тақдим этилиши учун белгиланган мезонларга мувофиқ келгани учун давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 3 йил ичида солиқ имтиёзларини қўллаш ҳуқуқига эга. Бироқ, корхона 2010 - 2015 йилларда бошқа солиқ имтиёзларини қўллаган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони билан берилган солиқ имтиёзларини қўлламаган. Бундай ҳолатда корхона юқорида кўрсатилган Фармон асосида имтиёзни қўлламаганлигига қарамасдан, унга уларни қўллаш ҳуқуқи берилмайди. Шундай қилиб, корхона томонидан юқорида кўрсатилган Фармон асосида солиқ имтиёзларини қўллаш учун корхонанинг устав капиталини (фондини) 3 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорга ошириш лозим.





Низомга

3-ИЛОВА


Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни

жалб қилувчи корхоналарга тақдим этиладиган

солиқ имтиёзларини қўллаш тўғрисида

ХАБАРНОМА



жойлашган


(почта индекси, шаҳар (туман, овул), кўча номи ва уй (квартира) рақами)



фаолиятини амалга оширувчи

(асосий (соҳа) фаолият тури)



юридик шахс,

(юридик шахснинг тўлиқ номи)


Сизни


дан Ўзбекистон Республикаси Президентининг


(сана)


2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонида назарда тутилган солиқ имтиёзларини қўллаши ҳақида хабардор қилади.

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳажми



АҚШ долларини ташкил этади.

(сумма ёзув билан)


Ушбу билан инвестициялар Ўзбекистон Республикасининг кафиллигисиз амалга оширилаётганлигини тасдиқлаймиз.



га тақдим этилади.


(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


Солиқ тўловчи тўғрисида

МАЪЛУМОТ

1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома








2. Ташкил этилган сана (кун/ой/йил)











3. СТИР


















4. ИФУТ


















5. Телефон: код






рақам









Мазкур хабарномада кўрсатилган

маълумотларнинг ишончлилиги

ва тўлиқлигини тасдиқлайман:

     

Давлат солиқ хизмати органи

ходими томонидан тўлдирилади

    

Раҳбар

Мазкур маълумотнома

(кераклигига "V" белгиси қўйилсин)


  



СТИР











Ф.И.О.




шахсан


почта орқали

Имзо





































варақда тақдим этилди








Бош бухгалтер

  





















СТИР












Тақдим этилган сана













Ф.И.О.












(кк/оо/йй)



Имзо























   



Ф.И.О.
















Сана













Имзо

















(кк/оо/йй)

      





















            

Изоҳ:

Мазкур хабарнома солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали унинг ёзма (икки нусхада), шу жумладан ахборот тизими орқали юборилган электрон шаклда тақдим этилади. Хабарнома ёзма шаклда тақдим этилганда давлат солиқ хизмати органи хабарноманинг бир нусхасига қабул қилинганлиги ҳақида белги қўяди ва иккинчи нусхасини кейинги кундан кечиктирмай аризачига қайтаради.

Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳноманинг нусхаси, инвестициялар Ўзбекистон Республикасининг кафолатини тақдим этмасдан амалга оширилаётганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тасдиқномаси, шунингдек тўлиқ шакллантирилган устав капитали (фонди) ва корхонанинг устав капиталида (фондида) хорижий инвесторнинг улуши тўғрисида тасдиқнома тегишли орган ва ташкилотлар томонидан давлат солиқ хизмати органининг ёзма мурожаати бўйича тақдим этилади.





Низомга

4-ИЛОВА


Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни

жалб қилувчи корхоналарга тақдим этиладиган солиқ

имтиёзларига ҳуқуқ йўқотилганлиги тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА



жойлашган


(почта индекси, шаҳар (туман, овул), кўча номи ва уй (квартира) рақами)



фаолиятини амалга оширувчи

(асосий (соҳа) фаолият тури)



юридик шахс,

(юридик шахснинг тўлиқ номи)


Сизни


дан Ўзбекистон Республикаси Президентининг


(сана)


2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонида назарда тутилган солиқ имтиёзларини қўллаш ҳуқуқини йўқотганлиги тўғрисида хабардор қилади.



га тақдим этилади.


(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


Солиқ тўловчи тўғрисида

МАЪЛУМОТ

1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома








                          

2. Ташкил этилган сана (кун/ой/йил)












                    

3. СТИР


















                      

4. ИФУТ


















                      

5. Телефон: код






рақам









                   

Мазкур хабарномада кўрсатилган

маълумотларнинг ишончлилиги

ва тўлиқлигини тасдиқлайман:

     

Давлат солиқ хизмати органининг

ходими томонидан тўлдирилади

    

Раҳбар

Мазкур маълумотнома

(кераклигига "V" белгиси қўйилади)

  



СТИР











Ф.И.Ш.




шахсан


почта орқали

Имзо





































варақда тақдим этилди








Бош бухгалтер

  





















СТИР












Тақдим этилган сана













Ф.И.Ш.












(кк/оо/йй)



Имзо























   



Ф.И.Ш.
















Сана













Имзо

















(кк/оо/йй)

      





















Изоҳ:

Мазкур хабарнома солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали унинг ёзма (икки нусхада), шу жумладан ахборот тизими орқали юборилган электрон шаклда тақдим этилади. Хабарнома ёзма шаклда тақдим этилганда давлат солиқ хизмати органи хабарноманинг бир нусхасига қабул қилинганлиги ҳақида белги қўяди ва иккинчи нусхасини кейинги кундан кечиктирмай аризачига қайтаради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 29 август, 34-сон, 407-модда



































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск