Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.06.2016 й. 214-сон "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.06.2016 й.

N 214



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ

ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасини янада такомиллаштириш ва улар ходимлари сонини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 18 декабрдаги ПҚ-2450-сон қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини лойиҳалаштириш ишларини ва экспертизадан ўтказишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 5 августдаги 372-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 76-модда) 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 27 июндаги

214-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлиги тизимининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ









Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлиги





































































Жиззах давлат педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институти, Навоий давлат педагогика институти, Нукус давлат педагогика институти

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси
















Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти, Республика таълим маркази, Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис республика маркази, Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази, "Баркамол авлод" республика болалар бадиий ижодиёт маркази, "Баркамол авлод" республика болалар техник ижодиёт маркази, "Баркамол авлод" республика болалар ўлкашунослик ва экология маркази, Республика ўқувчи-ёшлар маркази















А. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти, Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш республика ўқув-методика маркази, Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази, ҳудудий халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари






























Республика илмий-педагогика кутубхонаси, Республика болалар кутубхонаси

А.П. Хлебушкина номидаги 22-сон Меҳрибонлик уйи, Республика "Меҳрибонлик" уйлари соғломлаштириш оромгоҳи















"Халқ таълими" журнали таҳририяти" давлат унитар корхонаси, "Бошланғич таълим" журнали таҳририяти" давлат корхонаси, "Тил ва адабиёт таълими. Преподавание языка и литературы. Language and literature teaching" журнали таҳририяти" давлат корхонаси, "Маърифат" ва "Учитель Узбекистана" газеталари таҳририяти" давлат корхонаси
















Республика ўсмирлар олий маҳорат спорт мактаби, Республика сув спорти турлари бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби






























қув таълим-таъминот" давлат унитар корхонаси

Республика ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари, Р. Глиэр номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи, В. Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи, Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейи















Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати




































Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари














































































Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизматининг ҳудудий бўлимлари

Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари

Вилоят бўйсунувидаги умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари

























































Мактабгача таълим муассасалари

Умумий ўрта таълим муассасалари

Мактабдан ташқари таълим муассасалари

              





Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 27 июндаги

214-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими

вазирлиги марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ


Вазир ёрдамчиси

1

Вазирлик ҳайъати

Вазир













































Вазирнинг биринчи ўринбосари

Вазир ўринбосари

* Вазир ўринбосари - Болалар спортини ривожлан-

тириш жамғармаси ижрочи директори


Кадрлар бошқармаси

3





Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлан-

тириш бош бошқармаси

1









Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармаси

1

Маънавий-

ахлоқий тарбия бошқармаси

1




Бош юрисконсульт

1









Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлан-

тириш жамғармаси

Таълим стандартларини такомиллаштириш ва илғор педагогик технологияларни жорий этиш бўлими

3












Маънавий-

ахлоқий тарбия бўлими

2

Молия-

лаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси

5

Умумий ўрта таълим муассасалари бошқармаси

4









Дарсликлар ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини яратиш бўлими

2





"Баркамол авлод" болалар марказлари фаолиятини ташкил этиш шўъбаси

2








Мактабгача таълим муассасалари бўлими

2





Таълим муассасалари-

нинг моддий-техник таъминотини ташкил этиш бошқармаси

4

































Таълим-тарбия жараёнига ахборот-

коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими

2

Педагог кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда илмий-

тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими

2

Болаларни ижтимоий қўллаб-

қувватлаш ва реабилитация қилиш шўъбаси

2












Назорат ва таҳлил бошқармаси

3





























Мусиқа ва санъат таълими муассасалари бошқармаси

3




















Инвес-

тицияларни жалб қилиш ва халқаро ҳамкорлик бўлими

3












































































Болалар спортини ривожлантириш бошқармаси

3





































































         

Ходимларнинг чекланган умумий сони - 70 нафар,

шу жумладан бошқарув ходимлари - 53 нафар.


*) Вазир ўринбосари - Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори лавозими марказий аппарат ходимларининг чекланган умумий сонига киритилмайди.






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 27 июндаги

214-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш

тўғрисида" 2004 йил 5 августдаги 372-сон

қарорига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 1-бандга қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:

"вазирлик ва унинг ҳудудий бўлимлари ҳузуридаги марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш".


2. 2-бандда:

а) иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

б) учинчи - бешинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи - тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. 7-иловада:


а) 7-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектлар қурилиши, реконструкция қилиниши, мукаммал ва жорий таъмирланиши, умумтаълим муассасаларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланиши, уларнинг бино ва иншоотларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан назоратни амалга ошириш";


б) 8-бандда:

учинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилардаги "педагог кадрлар" сўзлари "халқ таълими ходимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "предметлари ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбошидаги "оила шароитларида" сўзлари "оилада" сўзи билан алмаштирилсин;

ўн еттинчи хатбошидаги "маълумотнома" сўзи чиқариб ташлансин;

йигирма иккинчи хатбошидаги "ихтисослаштирилган мактабгача тарбия муассасалари ва мактаблар" сўзлари "ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари, мактаблар ва мактаб-интернатлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

йигирма олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"педагогика олий таълим муассасалари, Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти, А. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти ҳузурида катта илмий ходимлар-изланувчилар институти орқали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлашни белгиланган тартибда амалга оширади";

йигирма еттинчи хатбошидаги "фанлар доктори ва номзоди илмий даражаларини" сўзлари "фан доктори илмий даражасини", "илмий даражалар" сўзлари "илмий даража" сўзлари билан алмаштирилсин;

йигирма саккизинчи хатбошидаги "аспирантура ва докторантура" сўзлари "катта илмий ходимлар-изланувчилар институти" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўттизинчи хатбошидаги "педагогика ўқув юртлари" ҳамда "республика корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг" сўзлари тегишли равишда "таълим муассасалари" ҳамда "республика ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўттиз тўққизинчи хатбошидаги "педагог ходимлар" сўзлари "халқ таълими ходимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

қирқинчи хатбошидаги "мактабда" сўзи "умумий ўрта" сўзлари билан алмаштирилсин;

қирқ биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"халқ таълими ходимларини, ўқувчилар ва талабаларни, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ходимларини меҳнатда ва ўқишдаги юқори кўрсаткичлари, ўқувчи ёшларни ўқитиш ва тарбиялашдаги фаол иштироки ҳамда ҳомийлик кўмаги учун давлат мукофотларига белгиланган тартибда тақдим этади ва идоравий мукофотлар билан тақдирлайди";

қирқ учинчи хатбошидаги "Умумий ўрта, касб-ҳунар таълими маркази" сўзлари "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 10-банднинг тўртинчи хатбошидаги "мактабда" сўзи "умумий ўрта" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 12-банддаги "педагог кадрлар" сўзлари "халқ таълими ходимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 13-банднинг иккинчи хатбошидаги "тўрт нафар" сўзлари "уч нафар" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 27 июндаги

214-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган

деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 7 июндаги 110-сон қарори 3-бандининг учинчи хатбоши, шунингдек қарорга 2-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Болалар спортини ривожлантириш соҳасида бошқарувни янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 19 мартдаги 76-сон қарорининг 2-банди, шунингдек қарорга илова.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Вазирлар Маҳкамасининг "Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 28 февралдаги 50-сон ҳамда "Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2011 йил 1 мартдаги 52-сон қарорлари) 2011 йил 20 июндаги 183-сон қарорига илованинг 16-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й.. 6-сон, 55-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Республика ўқувчи-ёшлар марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 майдаги 115-сон қарорининг 5-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 1 августдаги 210-сон қарорининг 8-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида" 2015 йил 13 февралдаги 27-сон қарорининг 12-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 2-сон, 9-модда), шунингдек қарорга 2-илова.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 4 июль, 26-сон, 316-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 6-сон, 61-модда












































Время: 0.0555
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск