Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2016 й. 248-сон "2016/2017 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.08.2016 й.

N 248




2016/2017 ЎҚУВ ЙИЛИДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ

МАГИСТРАТУРАСИГА ҚАБУЛ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг молия, банк ва солиқ тизимлари ҳамда иқтисодиётнинг реал сектори айрим тармоқлари ва корхоналарида инвестиция фаолияти учун юқори малакали магистрлар тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратураси бўйича 2016/2017 ўқув йилига қабул квоталари 1-иловага мувофиқ;

"Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)" мутахассислиги бўйича қабул квоталарининг иқтисодиёт реал секторининг айрим тармоқлари ва корхоналари бўйича тақсимланиши 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратураси қабул комиссиясига Академияга кириш жараёнида магистратура мутахассисликлари бўйича абитуриентлар тўплаган балларининг рейтинг баҳоланишини ҳисобга олган ҳолда Академиянинг қабул кўрсаткичларига белгиланган умумий квоталар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 1 августдаги

248-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси

магистратураси бўйича 2016/2017 ўқув йилига

ҚАБУЛ КВОТАЛАРИ

Т/р

Мутахассислик

шифри


Мутахассисликлар номи


Жами


Шу жумладан


давлат

гранти

тўлов-

контракт


1.

5А 230701

Банк иши

(фаолият турлари бўйича)


55

18

37

2.

5А 230702

Банк ҳисоби ва аудит


12

5

7

3.

5А 230603

Инвестицияларни бошқариш

(банк сектори учун)


27

7

20

4.

5А 230603

Инвестицияларни бошқариш

(реал сектор учун)


15

5

10

5.

5А 230601

Давлат молиясини бошқариш


31

15

16

6.

5А 230602

Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар бозори


10

2

8

7.

5А 230902

Аудит (молия соҳасида)


5

3

2

8.

5А 231201

Суғурта иши


10

-

10

9.

5А 231301

Пенсия иши


15

10

5

10.

5А 230801

Солиқлар ва солиққа тортиш


20

10

10


Жами


200

75

125

Изоҳ: "Давлат молиясини бошқариш" мутахассислиги бўйича давлат гранти асосида 2 (иккита) ўрин Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва 1 (битта) ўрин Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги учун мақсадли равишда ажратилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 1 августдаги

248-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)"

мутахассислиги бўйича қабул квоталарининг

иқтисодиёт реал секторининг айрим

тармоқлари ва корхоналари бўйича

ТАҚСИМЛАНИШИ

Т/р

Вазирлик ва бошқа

ташкилотларнинг номлари


Жами


Шу жумладан:


давлат

гранти


тўлов-

контракт


1.

Иқтисодиёт вазирлиги


1

1

-

2.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


2

2

-

3.

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги


1

1

-

4.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


1

1

-

5.

"Ўзбекэнерго" АЖ


1

-

1

6.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


2

-

2

7.

"Ўзбекнефтгаз" МХК


3

-

3

8.

"Ўзбекенгилсаноат" АЖ


1

-

1

9.

"Ўзкимёсаноат" АЖ


1

-

1

10.

"Навоий КМК" ДК


2

-

2


ЖАМИ


15

5

10

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 8 август, 31-сон, 377-модда

































Время: 0.0263
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск