ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Енгил саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.1995 й. 60-сон "ЎзСаламан" Ўзбекистон - Германия қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.02.1995 й.

N 60



"ЎЗСАЛАМАН" ЎЗБЕКИСТОН - ГЕРМАНИЯ

ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг юқори сифатли пойабзалга бўлган эҳтиёжини қондириш, импортдан келтириладиган пойабзал ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқариш масалаларини ҳал қилиш, чарм-пойабзал тармоғининг техник даражасини янада ошириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмасининг "Фарғона пойабзал" очиқ турдаги акционерлик жамиятининг мавжуд майдонларида Германиянинг "Саламандер" фирмаси билан биргаликда йилига 500 минг жуфт немис маркаси миқдорида бўлган (Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасига тенг қийматда "Саламандер" фирмасининг улуши - 0,5 млн марка, "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси улуши - 0,5 млн марка, "Фарғона пойабзал" акционерлик жамияти улуши - 0,5 млн марка) ёпиқ турдаги акционерлик жамияти шаклидаги "ЎзСаламан" қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. "Саламандер" фирмаси "ЎзСаламан" қўшма корхонасига олти йилгача муддатга 5 фоиз йиллик даромад билан 2,0 млн немис маркаси миқдорида лизинг кредит ва "Фарғона пойабзал" акционерлик жамияти ана шу шартларда ўрнатилган асбоб-ускуналар билан 0,5 млн немис маркаси миқдорида кредит бериши маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда таъсис ҳужжатларини экспертиза қилсин ва "ЎзСаламан" қўшма корхонасини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки 1995 йилнинг биринчи чорагида "ЎзСаламан" қўшма корхонасига ишларни ташкил этиши учун 2,2 млн немис маркаси миқдорида кредит ажратиш масаласини белгиланган тартибда ҳал қилсин.


5. Махфий.


6. "Саламандер" фирмасининг қўшма корхона масалалари юзасидан келаётган мутахассисларига яшаш ва республика ҳудудида транспортнинг барча турларида юриш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.


7. "Ўзбекенгилсаноат" ва "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси Тошкент шаҳри ва Фарғона вилояти ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда "ЎзСаламан" қўшма корхонасига Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ихтисослаштирилган дўконлар ва Савдо уйи ташкил этиш учун жойларни ижарага бериш масалаларини кўриб чиқсинлар ва белгиланган тартибда ҳал қилсинлар.


8. Фарғона вилояти ҳокимлиги немис мутахассисларининг узоқ муддат яшашлари учун амалдаги нормаларга мувофиқ шарт-шароитлар яратишда "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмасига ёрдам берсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажмуиларига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов

































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск