ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Чиқиндиларни қайта ишлаш /

Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан техник фойдаланиш Қоидалари (АВ томонидан 19.09.2016 й. 2825-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директорининг 18.08.2016 й. 99-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 19 сентябрда 2825-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат"

агентлиги бош директорининг

2016 йил 18 августдаги

99-сон буйруғига

ИЛОВА



Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан

техник фойдаланиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Чиқиндилар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 300-сон "Республиканинг иссиқлик ва сув таъминоти ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2014 йил 15 июлдаги 194-сон "Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан техник фойдаланиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


чиқиндилар - ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилиш жараёнида хом ашё, материаллар, хомаки маҳсулотлар, бошқа буюмлар ёки маҳсулотларнинг ҳосил бўлган қолдиқлари, шунингдек ўзининг истеъмол хусусиятларини йўқотган товарлар (маҳсулотлар);


қаттиқ маиший чиқиндилар - жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти, шунингдек юридик шахсларнинг фаолияти (озиқ-овқат, шишалар, резиналар, қоғозлар, тўқимачилик маҳсулотлари, ўраш-жойлаш материаллари, ўзининг фойдаланиш хусусиятларини йўқотган уй-рўзғор асбоблари, супуринди чиқиндиларининг, қаттиқ ёқилғида ишловчи маиший печкалар ва иситиш буғ қозонларидан фойдаланиш) натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар;


чиқиндиларни қайта юклаш станцияси - аҳоли пунктларида қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш машиналаридан чиқиндиларни қабул қилиб, уларни кўмиб ташлаш, қайта ишлаш, утилизация ва реализация қилиш жойларига жўнатиш мақсадида ташиш машиналарига қайта юклаш учун мўлжалланган муҳандислик иншооти;


чиқиндиларни йиғиш машинаси - тузилган шартномалар асосида аҳоли пунктларидан махсус тасдиқланган йўналиш жадвали бўйича қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиб олиб, қайта юклаш станцияларига келтирадиган махсус автотраспорт воситаси;


чиқиндиларни ташиш машинаси - қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиб ташлаш, қайта ишлаш, утилизация ва реализация қилиш жойларига ташиш учун мўлжалланган, юк кўтариш ҳажми 30 - 40 куб.м ва ундан ортиқ бўлган, шатак кузовли махсус автотранспорт воситаси.


2. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларининг асосий мақсади қуйидагилардан иборат:

қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиб ташлаш, қайта ишлаш, утилизация ва реализация қилиш жойларига ташиш харажатларини камайтириш;

чиқиндиларни йиғиш машиналарининг самарадорлигини ошириш;

чиқиндиларни жойлаштириш объектларига қатнайдиган машиналар сонини камайтириш ва уларнинг ушбу объектлар ҳудудида тўпланиб қолишининг олдини олиш.


3. Мазкур Қоидалар чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан техник фойдаланишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилиши шартлигини истисно этмайди.



2-БОБ. ЧИҚИНДИЛАРНИ ҚАЙТА ЮКЛАШ

СТАНЦИЯЛАРИНИНГ ТАВСИФИ


4. Чиқиндиларни қайта юклаш станциялари уларда технологик жараён ташкил қилинганлигига кўра қуйидаги турларга бўлинади:

автоматлаштирилмаган чиқиндиларни қайта юклаш станциялари, бунда қаттиқ маиший чиқиндилар воронкали кўчмас прессга юкланади, катта ҳажмда юк кўтаришга мўлжалланган махсус чиқинди ташиш контейнерлари (бундан буён матнда контейнер деб юритилади) пресс оператори томонидан прессга кетма-кет уланиб, контейнер тўлганидан сўнг прессдан ажратиб олинади;

ярим автоматлаштирилган чиқиндиларни қайта юклаш станциялари, бунда контейнерлар кўчмас прессга мультилифт машинаси ёрдамида автоматик равишда уланади ва ажратиб олинади;

автоматлаштирилган чиқиндиларни қайта юклаш станциялари, бунда контейнерлар автоматик равишда прессга рельс изидан йўналтирилади, сўнгра гидравлик тутқичлар автоматик равишда контейнерни маҳкамлаб, прессга тортиб келади ва қаттиқ маиший чиқиндилар юқори босим билан контейнерга зичланади, контейнер тўлганидан сўнг рельс изидан ажратиб олинади.


5. Чиқиндиларни юклаш жараёнини ташкил қилиш усулига кўра чиқиндиларни қайта юклаш станциялари қуйидаги турларга бўлинади:

чиқиндилар зичлаб юкланадиган станциялар - аҳолининг умумий сони 300 минггача бўлган аҳоли пунктларига хизмат кўрсатиш учун;

чиқиндилар зичланмасдан юкланадиган станциялар - аҳолининг умумий сони 300 мингдан зиёд бўлган аҳоли пунктларига хизмат кўрсатиш учун.


6. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларининг асосий параметрлари қуйидагилардан иборат:

умумий сиғими;

битта резервуарнинг сиғими;

резервуарлардан фойдаланиш ва тўлдирилиш коэффициенти;

кўчмас ёки кўчувчанлиги.


7. Чиқиндиларни қайта юклаш станциялари бир суткада чиқиндиларни қабул қилиш қуввати бўйича қуйидаги турларга бўлинади:

кичик қувватли - бир суткада 50 тоннагача;

ўрта қувватли - бир суткада 50 дан 150 тоннагача;

йирик қувватли - бир суткада 150 тоннадан ортиқ.


8. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларининг умумий сиғими резервуарлар ҳажмларининг йиғиндисидан аниқланади. Резервуарларнинг ҳажми уларнинг номинал ҳажми бўйича қабул қилинади.


9. Чиқиндиларни қайта юклаш станциясида қуйидаги асосий ускуналар, қурилмалар ва хоналар бўлиши тавсия этилади:

автоматик равишда очилиб ёпилувчи дарвоза;

технологик ускуналар учун ишлаб чиқариш хоналари;

чиқиндиларни қабул қилиш учун воронкали бункер, тўплагич ва грейфер крани;

газ генераторли дизель ускунаси;

автомобиль тарози;

тарози оператори учун махсус хона;

пресслаш линияси;

кўчувчи ва (ёки) кўчмас пресслар;

пресс оператори учун махсус хона;

чиқиндиларни контейнерларга юклаш майдончаси;

контейнерлар;

чиқиндиларни ташиш машиналари;

контейнерлар ва чиқиндиларни ташиш машиналари учун майдонча;

комбинациялашган саралаш линияси (чиқиндиларни саралаш участкаси мавжуд бўлганда);

контейнерни кўтариш-ағдариш ускунаси;

ялпи зичлагич;

чиқиндиларни майдалаш ускунаси;

санитария-маиший хоналар.



3-БОБ. ЧИҚИНДИЛАРНИ ҚАЙТА ЮКЛАШ

СТАНЦИЯЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


10. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларини лойиҳалашда қуйидаги омилларга эътибор берилиши лозим:

станцияни жойлаштириш, чиқиндиларни вақтинча сақлаш, пресслаш, ёрдамчи қурилмаларни ўрнатиш учун яроқли ер участкасини танлашга;

чиқиндиларни ташиш харажатларини қисқартириш мақсадида станциядан чиқиндилар ҳосил бўладиган ҳудудларгача бўлган масофага;

чиқиндиларни жойлаштириш объектигача бўлган масофага.


11. Чиқиндиларни қайта юклаш станциялари аҳоли пунктининг бош режасига мувофиқ ажратилган ерда жойлаштирилади.


12. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларини лойиҳалашда аҳоли истиқомат қилувчи уй-жойлар ва ижтимоий-маиший бинолар ҳудудига яқин бўлган жойлардан ер участкасини ажратиш мумкин эмас, зарурат туғилганда аҳоли истиқомат қилувчи уй-жойлар ва ижтимоий-маиший бинолар ҳудудидан камида 300 м узоқда жойлаштириш мумкин.


13. Чиқиндиларни қайта юклаш станциаларини қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервация қилиш ва тугатишни амалга ошириш учун лойиҳа ҳужжатлари саноат хавфсизлиги ва экологик экспертизалардан ўтказилиши зарур.



4-БОБ. ЧИҚИНДИЛАРНИ ҚАЙТА ЮКЛАШ

СТАНЦИЯЛАРИДАН ТЕХНИК ФОЙДАЛАНИШНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


14. Чиқиндиларни қайта юклаш станциясининг иш тартиби у тасарруфида бўлган ташкилот томонидан станциядаги иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


15. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларида носоз ҳамда ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган параметрларга мос бўлмаган бинолар, ускуналар ва қурилмалардан фойдаланиш тақиқланади.


16. Чиқиндиларни қайта юклаш станциялари аварияларни олдини олиш ва бартараф қилишнинг тасдиқланган режасига мувофиқ, содир бўлиши мумкин бўлган аварияларни бартараф этиш учун зарур воситалар билан таъминланган бўлиши зарур.


17. Чиқиндиларни қайта юклаш станциялари ҳудуди бегона шахсларнинг назоратсиз киришларининг олдини олиш мақсадида девор билан ўралган бўлиши керак.


18. Йўллар чиқиндиларни ташиш машиналарининг ҳаракатланишига халақит берадиган ҳар қандай жиҳозлар, ускуналар ва бошқа воситалар билан тўсиб қўйилмаслиги керак.


19. Чиқиндиларни тушириш майдончасидаги пресс оператори ва тарози оператори ўзаро ахборот алмашиш учун зарур бўлган алоқа воситаси билан таъминланган бўлишлари лозим.


20. Чиқиндилар таркибида чиқиндиларни қайта юклаш станциясига қабул қилинмайдиган моддалар аниқланганда, пресс оператори уларнинг чиқиндиларни қабул қилиш бункерига туширилишини тўхтатиб, тўплагичдан шу тақиқланган чиқиндиларни грейфер ёки қўл кучи ёрдамида олиб ташлайди.


21. Пресс оператори чиқиндиларнинг майдончага бир текис ва тартибли жойлаштирилишини таъминлаши зарур.


22. Пресс оператори прессни бошқариш махсус хонасини тарк этганда прессни ўчириши шарт.


23. Йирик чиқиндиларни олиб ташлаш учун чиқинди қабул қилиш бункерига грейфер киритилганда пресс ўчириб қўйилиши зарур.


24. Чиқиндиларни пресслаш цикллари сони контейнернинг юк кўтариш қобилиятига кўра белгиланади.


25. Контейнерни юк кўтариш қобилиятини инобатга олган ҳолда ўрнатиш учун пресс оператори масъул бўлади.


26. Чиқиндиларни қайта юклаш станциясида фақат технологик жараён билан боғлиқ бўлган контейнерлар ва махсус машиналардан фойдаланилади.


27. Чиқиндиларни контейнерларда ташиш фақат контейнер ташиш учун махсус мўлжалланган машиналарда амалга оширилади. Контейнерларни махсус машиналардан бошқа машиналарда ташишга рухсат этилмайди.


28. Контейнерни юклаш майдончасига ўрнатиш ва олиш пресс операторининг назорати остида амалга оширилиши лозим.


29. Контейнерни олиб кетишдан олдин чиқиндиларни ташиш машинасининг ҳайдовчиси контейнернинг пухта маҳкамланганлиги, клапани ва қопқоғи зич ёпилгани, чиқиб қолган чиқинди қисмлари йўқлиги ва суюқлик оқмаётганлигини текшириши зарур.



5-БОБ. УСКУНА ВА ҚУРИЛМАЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


30. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларининг барча ускуна ва қурилмаларига уларнинг фойдаланиш йўриқномаларида белгиланган кундалик ва даврий хизмат кўрсатилиши лозим.


31. Ускуна ва қурилмага ҳамда унинг ишчи юзаларидаги лой, чиқиндилар, қор ёки муз қолдиқлари ҳар смена якунида тозалаб турилиши керак.


32. Мойининг сатҳи текширилиши лозим бўлган ускуналар ҳар смена якунида кўрикдан ўтказилиши ва зарур бўлганда уларга қўшимча мой қуйилиши керак.


33. Гидроускуналарнинг барча иш юзалари, чиқинди бункерининг (воронканинг) пайвандланган бирикиш жойларининг механик шикастланмаганлиги (дарз кетмаганлиги, қийшаймаганлиги), коррозияга учрамаганлиги ҳар куни текширилади. Барча винтли бирикмаларнинг пухта қотирилганлиги текширилиб, лозим бўлса, бирикмалар бураб қотирилади. Гидроюритмалардаги шлангларнинг зичлиги ва механик шикастланмаганлиги ва улардан суюқлик оқмаётганлиги ҳам текширилиши лозим.


34. Ускуна ва қурилмаларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни соз ҳолатда сақлаш ишлари бажарилганлиги ҳақида ҳар куни чиқиндиларни қайта юклаш станциясининг бино, ускуна ва қурилмаларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни қайд қилиш китобига қайд этилиши лозим.



6-БОБ. АТРОФ-МУҲИТ МУҲОФАЗАСИ, САНИТАРИЯ

ХАВФСИЗЛИГИ, МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ, ТЕХНИКА

ХАВФСИЗЛИГИ ВА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


1-§. Атроф-муҳит муҳофазасига қўйиладиган талаблар


35. Чиқиндиларни қайта юклаш станциясида экологик назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги 286-сон "Экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.


36. Чиқиндиларни қайта юклаш станциялари ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш қатъиян ман қилинади.


37. Чиқиндиларни қайта юклаш станциялари атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш натижалари асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ, атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг экологик нормативларини (ташламалар, оқавалар, чиқиндилар пайдо бўлиши ва уларни жойлаштириш нормативлари) ишлаб чиқишлари ҳамда экологик экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларига тақдим этишлари лозим.


38. Сув ҳавзалари ифлосланишининг олдини олиш мақсадида чиқиндиларни қайта юклаш станцияларида ҳосил бўлган ишлаб чиқариш ва ёғингарчилик сувлари механик усулда тозаланганидан сўнг канализация тармоғига оқизилиши мумкин.



2-§. Санитария хавфсизлигига қўйиладиган талаблар


39. Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) назарда тутилган ишлардаги ходимлар тегишли равишда меҳнат шартномаси тузиш вақтида дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилиши шарт.


40. Тиббий кўрикдан ўтишдан ёки тиббий комиссияларнинг текширувлар натижасида берган тавсияларини бажаришдан бўйин товлаган ходимларни иш берувчи ишга қўймасликка ҳақлидир.


41. Ходимларни соғлиқлари туфайли уларга рухсат этилмаган ишларга жалб қилиш тақиқланади.


42. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияси ходимлари Уй-жой-коммунал хўжалиги ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг намунавий нормаларига (рўйхат рақами 2275, 2011 йил 6 октябрда) мувофиқ махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситалари билан таъминланишлари лозим. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияси ишчилари ишларни махсус иш кийимида бажаришлари керак.


43. Чиқиндиларни қайта юклаш станциясининг ҳудуди тоза ва тартибли сақланиши ҳамда унда даврий дезинфекция тадбирлари ўтказилиши лозим.


44. Чиқиндиларни қайта юклаш станциясининг ходимлари шахсий гигиена ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилишлари керак. Зарур ҳолларда махсус кийим санитар усулда тозалашга топширилиши лозим.


45. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияси биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори-дармонлар ва тиббий жиҳозлар тўплами, уларни сақлаш учун махсус шкаф ёки қутича билан таъминланади.


46. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияси ходимлари бахтсиз ҳодиса содир бўлганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усулларига ўргатилади ва уларга зарур йўл-йўриқлар берилади.



3-§. Меҳнат муҳофазасига қўйиладиган талаблар


47. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларида меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати бунга ваколатли давлат назорати органлари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ҳамда касаба уюшмалари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари томонидан амалга оширилади.


48. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларида меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилади.


49. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларида меҳнатни муҳофаза қилишга доир қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим:

меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш қоидаларини ўз ичига олган жамоа шартномаси;

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ юритиладиган иш жойининг меҳнат шароитлари харитаси;

меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;

ходимлар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича уч босқичли назорат юритиш журнали;

ходимларга ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;

ҳар бир касб ва иш турлари учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар.


50. Ходимлар сони 50 нафар ва ундан ортиқ бўлган ташкилотларда махсус тайёргарликка эга шахслар орасидан меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади), 50 ва ундан зиёд транспорт воситаларига эга бўлган ташкилотларда эса бундан ташқари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади). Ходимлар сони ва транспорт воситалари миқдори камроқ ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини бажариш раҳбарлардан бирининг зиммасига юклатилади.


51. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ўз мақомига кўра ташкилотнинг асосий хизматларига тенглаштирилади ва тўғридан-тўғри унинг раҳбарига бўйсунади ҳамда ташкилотнинг фаолияти тугатилган тақдирда бекор қилинади.


52. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятлари жумласига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.


53. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларида меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.


54. Бахтсиз ҳодиса ҳақида жабрланувчи ёки гувоҳ дарҳол бўлинма раҳбарига хабар бериши керак, у эса:

жабрланувчига зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиши ва уни тиббий-санитария қисмига ёки даволаш-профилактика муассасасига етказишни ташкил этиши;

текшириш комиссияси иш бошлашига қадар иш жойидаги вазиятни ва жиҳозлар ҳолатини ҳодиса юз берган пайтда қандай бўлса, шундайлигича (агар бу атрофдаги ходимлар ҳаёти, саломатлигига таҳлика солмаётган бўлса ва ҳалокатга олиб келмаса) сақлаб қолиши;

ҳодиса тўғрисида дарҳол иш берувчига ва касаба уюшмасига хабар қилиши лозим.



4-§. Маиший бино ва хоналарга қўйиладиган талаблар


55. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларининг маиший бино ва хоналари ШНҚ 2.09.04-09 "Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари" талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


56. Кийим алмаштириш хоналари, душхоналарнинг ўлчамлари, душларнинг сони, оёқ ванналари, бет-қўл ювгичлар, ичимлик суви таъминоти қурилмалари, ҳожатхоналар ва бошқа маиший хона ва жиҳозларнинг сони бир сменадаги энг кўп ходимлар сонидан келиб чиқиб белгиланади.


57. Душхоналар ва ҳожатхоналар мунтазам равишда тозаланиши, ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим.


58. Барча маиший иморатлар озода сақланиши, мунтазам дезинфекция қилиниши ва сутканинг қоронғи пайтларида ёритилиши керак.



5-§. Ускуна ва қурилмалардан техник

фойдаланишга қўйиладиган талаблар


59. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларининг ускуна ва қурилмаларидан самарали фойдаланиш муддати ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланади.


60. Барча ускуна ва қурилмалар мўлжалланган вазифаси бўйича ишлатилиши керак, улардан бошқа мақсадларда фойдаланиш қатъиян ман этилади.


61. Ускуна ва қурилмаларининг хавфли жойлари махсус белгиланиб, тўсиб қўйилиши ва огоҳлантириш белгилари ўрнатилиши керак.


62. Ускуналарни ишга туширишдан аввал тегишли операторлар хавфли зоналарда одамлар йўқлигига ишонч ҳосил қилишлари керак. Ускуналар ишлаётган вақтда уларнинг атрофидаги хавфли зоналарда одамлар бўлмаслиги лозим.


63. Чиқинди тушириш бункеридан тақиқланган элементларни чиқариш, ускуналар тўла тўхтатилгандан сўнг, уларнинг қисмларга зарар етказмасдан ва эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши керак.



6-§. Таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини

амалга оширишга қўйиладиган талаблар


64. Иш жараёнида бошқача шовқин пайдо бўлган ёки ускуна ва қурилмалар одатдагидан бошқача ишлай бошлаганда тегишли операторлар дарҳол ускунани ўчириб, техник хизмат кўрсатиш ходимларига мурожаат қилишлари керак.


65. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларининг ускуна ва қурилмаларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини шу турдаги ускуналарга хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган мутахассислар амалга оширади.


66. Узоқ вақт ишлатилмаган, таъмирдан чиққан ускуна ва қурилмалар ишга туширилишидан олдин ускунадан фойдаланиш йўриқномасига мувофиқ техник хизмат кўрсатувчи ходим томонидан кўздан кечирилиши ва аниқланган камчиликлар бартараф этилиши керак.


67. Таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишдан олдин:

ускуна ва қурилмалар электр токи манбаидан ўчирилган бўлиши ҳамда эҳтиётсизлик туфайли ишга туширилишининг олди олиниши;

бошқариш тизимига "Уланмасин, одамлар ишламоқда!" деган огоҳлантирувчи белги осиб қўйилиши ва зарур бўлганда тўсиқлар қўйилиши;

ишларни бошлашдан олдин электр токи ўтувчи қисмларда кучланишнинг йўқлигини ўлчов асбоблари ёрдамида текшириб кўриш керак.


68. Оғир юкларни жойидан кўчириш ишлари хавфли ишларни бажариш учун масъул ходим рухсати билан амалга оширилиши шарт.


69. Носоз юк кўтарувчи механизм ва мосламаларда, шунингдек яроқлилик муддати тугаган механизмларда ишлаш тақиқланади.


70. Таъмирлаш пайтида иш жойларини, йўлларни, йўлакларни ва зинапояларни турли нарсалар билан тўсиб қўйиш тақиқланади.


71. Таъмирлаш ишлари баландликда бажарилаётганда ҳавоза ва тахта тўшамаларнинг ўрнатилиши хавфсизлик талабларига жавоб бериши ҳамда ходимлар хавфсизлик камарлари ва арқонлардан фойдаланишлари шарт.


72. Ускуна ва қурилмаларни даврий кўрикдан ўтказиш ишлари таъмирлаш хизмати томонидан муҳандис-техник ходимнинг раҳбарлиги остида ўтказилиши лозим.


73. Кўрикдан ўтказиш пайтида ускуна ва қурилмаларнинг ишлашида нуқсонлар топилса, уларнинг сабабларини аниқлаш ва бартараф қилиш учун мазкур ускуна ва қурилмалар дарҳол тўхтатилиши лозим.



7-§. Ёнғин хавфсизлигига қўйиладиган талаблар


74. Ишлаб чиқариш жараёнларини режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва олиб боришда ёнғин ва портлаш хавфсизлиги ГОСТ 12.1.004-91 "Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблар" ва ГОСТ 12.1.010-76 "Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Портлаш хавфсизлиги. Умумий талаблар"га мувофиқ таъминланиши лозим.


75. Шамоллатиш ва тутун тортиш тизимлари ёнғинга қарши автоматика тизимлари билан боғланган бўлиши керак.


76. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналари бирламчи ўт ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.


77. Сув манбаи йўлаклари ҳамда ёнғинни ўчириш воситаларига борадиган йўлаклар доимо бўш бўлиши керак.


78. Ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд бўлган ускуналар ва иш жойларида очиқ оловдан фойдаланишни тақиқловчи ҳамда алангаланувчи ва портловчи моддалар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирувчи белгилар бўлиши зарур.


79. Ишлаб чиқариш жараёни бажариладиган жойларда тамаки маҳсулотларини чекиш тақиқланади.


80. Ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар ўтказилиши ва уларга ёнғиннинг олдини олиш бўйича йўл-йўриқлар берилиши керак.



7-БОБ. ҚОИДАЛАРНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


81. Мазкур Қоидаларга риоя қилиниши учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.


82. Мансабдор шахслар ва ходимлар мазкур Қоидаларга риоя қилмаганликлари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.



8-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


83. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 26 сентябрь, 38-сон, 452-модда










































Время: 0.2145
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск