ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2016 й. 321-сон "Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.09.2016 й.

N 321



АТРОФ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ СОҲАСИДА ФАОЛИЯТ КЎРСАТАЁТГАН

ХОДИМЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш, юқори малакали кадрларга бўлган талаб ва эҳтиёжларни қондириш, шунингдек атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг савиясини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузурида Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар:

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Марказ юридик шахс мақомига эга бўлган, атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ихтисослашган, олий таълимдан кейинги таълим муассасаси ҳисобланади.


4. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ходимларнинг касбий билимлари, кўникмалари ва маҳоратларини узлуксиз ошириб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ атроф муҳитни муҳофаза қилиш учун касбий тайёргарликни зарур даражада таъминлаш;

қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг тўғридан-тўғри ва бевосита шаклларини амалиётга жорий этиш;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларининг фан ва ишлаб чиқариш билан уйғунлигини таъминлаш, ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш.


5. Белгилансинки, Марказ фаолиятини молиялаштириш қуйидаги манбалар ҳисобига амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари;

Марказ томонидан шартнома асосида хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун жалб этиладиган грантлар, шу жумладан халқаро грантлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари бўйича республика олий таълим муассасалари ходимларининг тегишли тоифаларига тенглаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:

икки ой муддатда - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича давлат талабларини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин;

уч ой муддатда - белгиланган тартибда Марказ уставини тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Марказни замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда Тошкент сув таъминоти, канализация, гидротехника иншоотлари ва муҳандис гидрогеологияси илмий-тадқиқот институтига оператив бошқарув ҳуқуқи билан бириктирилган Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 7-уйда жойлашган бинодан текин фойдаланиш ҳуқуқи билан Марказга жой ва хоналар ажратсин;

Марказга ажратилган жой ва хоналарнинг реконструкция қилинишини ҳамда зарур ўқув-лаборатория ва компьютер техникаси, мебеллар ва бошқа инвентарлар билан жиҳозланишини таъминласин;

Марказнинг ташкилий ва бошқарув фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширсин.


8. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                   Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 22 сентябрдаги

321-сон қарорига

2-ИЛОВА



Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида

фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш

ва уларнинг малакасини ошириш Марказининг

ТУЗИЛМАСИ








Директор

1(1)



Илмий-методик

кенгаш






















































Ўқув ва методик ишлар бўйича директор ўринбосари

1 (1)









Молия-иқтисод

бўлими

3 (1)



Юрисконсульт

1














Қайта тайёрлаш ва

малака оширишни

ташкил этиш ҳамда

мониторинг бўлими

4 (1)





























Ўқув-жараёнини

ахборот ресурс ва

норматив-методик

таъминлаш бўлими

4(1)



Хўжалик

бўлими

1



Кадрлар

бўйича

инспектор

1










































Девонхона

1












































           

*) Техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар сони олий таълим муассасалари учун белгиланган меъёрларда белгиланади.

Штат бирликларининг умумий сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) 17 нафар, шундан жумладан бошқарув ходимлари - 5 нафар.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 26 сентябрь, 38-сон, 451-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 9-сон, 87-модда
























Время: 0.2067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск