ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2016 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.09.2016 й. ПФ-4841-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

16.09.2016 й.

N ПФ-4841



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси - "Ўзбекозиқовқатзахира"ни ташкил этиш тўғрисида" 2016 йил 8 апрелдаги ПҚ-2517-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси

Президенти вазифасини бажарувчи                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 16 сентябрдаги

ПФ-4841-сонли Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритиладиган

ўзгартишлар

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарорида:

б) 30-илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сонли қарорида:


а) 2-илованинг "Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси" қаторидаги "Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси" сўзлари "Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналар уюшмаси "Ўзбекозиқовқатзахира" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 23 июлдаги ПҚ-2374-сонли қарори 5-иловасининг "Мувофиқлаштирувчи вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари" бўлимидаги "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси" сўзлари "Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси - "Ўзбекозиқовқатзахира" сўзларига алмаштирилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 16 сентябрдаги

ПФ-4841-сонли Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган баъзи ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Улгуржи ва чакана савдони либераллаштириш ҳамда уни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 23 февралдаги ПФ-3722-сонли Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2009 йил 27 февралдаги ПФ-4087-сонли Фармони иловасининг 11-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2011 йил 23 майдаги ПФ-4311-сонли Фармони.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ихтисослаштирилган улгуржи база-контораларни солиққа тортиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 8 июндаги ПҚ-374-сонли қарори.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мевасабзавоттайёрловсавдо" ихтисослаштирилган ҳудудий компанияларни тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 9 ноябрдаги ПҚ-1638-сонли қарорининг 1-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 26 сентябрь, 38-сон, 442-модда































Время: 0.1821
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск