ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Кредит, қарз, кафиллик ва гаров шартномаларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 21.01.2015 й. 22-1404/7683-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

21.01.2015 й.

N 22-1404/7683


(КЎЧИРМА)




Кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши кредит ташкилотини кредит шартномасини бекор қилиш пайтидан бошлаб қайтариш кунига қадар пул маблағларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 734-моддасида назарда тутилган фоизларни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда - Палата) ДТ "Халқ банки" Караул филиали (бундан буён матнда - Филиал) манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "CARAVAN XIVA" хусусий корхонасидан (бундан буён матнда - Хусусий корхона) 37 740 000 сўм кредит фоизи ундиришни сўраган.

Суднинг 2014 йил 15 августдаги ажрими билан ишга ДТ "Халқ банки" (бундан буён матнда - Банк) даъвогар сифатида жалб қилинган.

Биринчи инстанция судининг 2014 йил 28 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган. Хусусий корхонадан Банк фойдасига 37 740 000 сўм кредит фоизи ундирилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раисининг 2014 йил 19 сентябрдаги 06-04/1-36-сонли Фармойишига асосан ишни Хоразм вилоят хўжалик судининг апелляция инстанцияси судида кўриш учун кворум мавжуд эмаслиги сабабли, иш апелляция инстанцияси судида кўриш учун Навоий вилоят хўжалик судига ўтказилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2014 йил 24 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Хусусий корхона кассация тартибида шикоят билан мурожаат қилиб, унда суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, Хоразм вилоят хўжалик судида қўзғатилган 22-1304/9279-сонли иш юзасидан 2013 йил 14 октябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниб, кредит қарздорлик ва унга ҳисобланган фоизлар жаримаси билан биргаликда ундирилиб, ундирув гаров мулкларига қаратилганлиги, ушбу ҳолда, иккинчи маротоба кредит фоизи нотўғри ундирилганлиги баён этилиб, суд қарорларини бекор қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Филиал ва Хусусий корхона ўртасида 2012 йил 4 октябрда тузилган 181-сонли кредит шартномасига асосан савдо фаолиятини кенгайтириш учун 1 йил муддатга йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 740 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.

Ушбу кредит таъминоти сифатида 2012 йил 18 октябрда тузилган гаров шартномасига асосан "Хоразмулгуржисавдоинвест" МЧЖ ва "Хоразм мега бетон" МЧЖга тегишли бўлган, 2012 йил 19 октябрда тузилган гаров шартномасига асосан Хусусий корхонага тегишли бўлган мулклар гаровга қўйилган.

Палатанинг Филиал манфаатида берган даъво аризаси бўйича Хоразм вилоят хўжалик судида қўзғатилган 22-1304/9279-сонли иш юзасидан 2013 йил 14 октябрда қабул қилинган ҳал қилув қарорига кўра, Филиал ва Хусусий корхона ўртасида 2012 йил 4 октябрда тузилган 181-сонли кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган. Банк фойдасига Хусусий корхонага тегишли бўлган Ресторан биноси, "Хоразмулгуржисавдоинвест" МЧЖга тегишли бўлган ""LASETTI" русумли автомашина, "Хоразм мега бетон" МЧЖга тегишли бўлган "LG-936L" русумли юклагич (трактор) ҳисобидан 740 000 000 сўм кредит қарз, 61 200 000 сўм кредит фоизи, 5 550 000 сўм жарима ундирилган. Хусусий корхонага тегишли бўлган Ресторан биносининг бошланғич сотув баҳоси 760 000 000 сўм, "Хоразмулгуржисавдоинвест" МЧЖга тегишли бўлган ""LASETTI" русумли автомашинанинг бошланғич сотув баҳоси 50 000 000 сўм, "Хоразм мега бетон" МЧЖга тегишли бўлган "LG-936L" русумли юклагич (трактор)нинг бошланғич сотув баҳоси 120 000 000 сўм қийматида белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК) нинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.

Кредит шартномасининг 3.11-бандига кўра, қарз олувчи кредитни қайтариш муддати бузилган ҳолларда хусусан 30 кунгача кечиктирилган қарз учун 1,3 баравари, 30 кундан ортиқ кечиктирилган қарз учун 1,5 баравари миқдорида ажратилган кредит суммасига белгиланган йиллик миқдорига нисбатан фоизлар тўлаш мажбуриятини олган.

Шу боис, 2013 йилнинг сентябрь ойи учун 1,3 баравари миқдорида 14 430 000 сўм, октябрь ойи учун 1,5 баравари миқдорида 16 650 000 сўм, ноябрь ойининг 12 куни учун 1,5 баравари миқдорида 6 660 000 сўм миқдорида, жами 37 740 000 сўм миқдорида оширилган кредит фоизи ҳисобланган.

ФК 734-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 20 декабрдаги "Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 13/150-сонли қарори 10-бандининг иккинчи хатбошига кўра, кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши кредит ташкилотини кредит шартномасини бекор қилиш пайтидан бошлаб қайтариш кунига қадар пул маблағларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 734-моддасида назарда тутилган фоизларни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 186-моддасига кўра, хўжалик суди ишни кассация инстанциясида кўрганида моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судида тўғри қўлланилганлигини текширади.

Ишни кўришда биринчи ва апелляция инстанцияси судлари моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 188 700 сўм давлат божи ва 7000 сўм почта харажатларини Хусусий корхона зиммасида қолдиришни ҳамда ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режими орқали кўриш билан боғлиқ 30 000 сўм суд ҳаражатини унинг зиммасига юклашни лозим топади.









































Время: 0.0211
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск