ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 26.01.2015 й. 18-1405/20911-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

26.01.2015 й.

N 18-1405/20911


(КЎЧИРМА)




Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши, агар бу бузилиш нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлса, ҳал қилув қарорини ёки қарорни ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади


2009 - 2011 йиллар давомида "Учқўрғон ёғ" акциядорлик жамияти (бундан буён даъвогар деб юритилади) билан "Косон ёғ-мой" акциядорлик жамияти (бундан буён жавобгар деб юритилади) ўртасида Товар хом-ашё биржаси савдо натижалари бўйича техник саломас етказиб бериш бўйича бир қанча шартномалар тузилган.

Шартномаларнинг шартларига кўра даъвогар жавобгарга маҳсулот етказиб бериши, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотлар тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шу билан бирга, жавобгар даъвогарга техник экстракция ёғи етказиб бериш, даъвогар эса етказиб берилган маҳсулотлар тўловларни амалга ошириш мажбуриятларини олишган.

2009 - 2011 йилларда жавобгарга даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳамда кўрсатилган хизмат ҳисобидан 978 170,93 сўм, даъвогар томонидан техник экстракция ёғини олиш учун эса, мазкур давр мобайнида ўтказиб берилган маблағларга нисбатан кам маҳсулот етказиб берилиши ҳисобига 23 147 189,16 сўм, 2009 йил 1 январь ҳолатига мавжуд бўлган 1 834 203,31 сўм қарздорлик билан 2014 йил 15 июнь ҳолатига 25 959 613,94 сўм қарздорлик вужудга келганлиги сабабли Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига мазкур қарздорликни ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 6 979 850, 94 сўм қарз ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ушбу ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Суд қарорларидан норози бўлиб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан кассация шикояти берилиб, унда даъвогарнинг қарзни асослантирувчи барча далиллари тасдиқланганлиги ҳолатларига эътибор берилмасдан, жавобгарнинг бу ҳақда илтимосномаси бўлмаса-да, даъво муддатини қисман қўллаган ҳолда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келинганлиги баён қилиниб, суд қарорларини бекор қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини кассация шикоятида келтирилган важлар билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топди.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади)нинг 135-моддасига мувофиқ хўжалик судининг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак.

Тарафлар ўртасида 2009 - 2011 йиллар мобайнида Товар хомашё биржаси савдо натижалари асосида тузилган шартномалар, шунингдек ўзаро хизмат кўрсатиш ҳамда ушбу давр мобайнида жавобгар ҳисобига ўтказиб берилган маблағларга нисбатан кам маҳсулот етказиб берилиши ҳисобига 2014 йил 15 июнь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдидаги дебиторлик қарздорлиги 25 959 613,94 сўмни ташкил этган.

Бироқ биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган ҳолда иш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқламасдан, даъвони қисман, яъни 6 979 850,94 сўмга қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 153-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади.

Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.

Ушбу ҳолатда, жавобгар томонидан даъво муддатини қўллаш ҳақида илтимоснома тақдим этилмаган. Суд инстанциялари даъво муддатини қўллаш ҳақидаги илтимоснома сифатида жавобгарнинг ёзма эътирозномасидаги ушбу даъво муддатининг ўтганлиги хусусидаги фикрини инобатга олишган.

Шунингдек, биринчи инстанция суди даъво муддатини қўллаш ҳақида қонун нормаларига ҳавола қилган бўлсада, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида уни қўллаганлигини кўрсатмаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг Пленумининг 2007 йил 15 июндаги "Суднинг ҳал қилув Қарори ҳақида"ги 161-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошисида судлар томонидан ХПКнинг 136-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмас деб ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган.

Бироқ, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорида нима сабабдан суд даъвонинг 6 979 850,94 сўм миқдорини қаноатлантириш ҳақида хулосага келганлигини асослантириб бермаган. Қаноатлантирилган сумманинг ҳисоб-китоби ўрганилмаган, у қайси санадан ҳисобланганлиги асослантирилмаган, уларга аниқлик киритиш чоралари кўрилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қайд этилган қарорининг 3-бандида қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланиши, қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги, қарор далилларга унинг дахлдорлиги ва йўл қўйилишлилиги, ишончлилиги ва етарлилик ҳақидаги ХПКнинг 56 - 62-моддалари талабларини инобатга олган ҳолда асослантирилган бўлиши кераклиги, ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари далиллар бўлиши мумкинлиги, шунингдек қарорнинг асоси учун суд томонидан муҳокама қилинган ва баҳо берилган далилларгина олиниши лозимлиги белгиланган.

Мазкур ҳолатларга апелляция инстанцияси суди ҳам ҳуқуқий баҳо бермаган ва иш учун аҳамиятли ҳолатларни ўрганмаган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги "Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида"ги 173-сонли қарорининг 15-бандига мувофиқ, ишларни апелляция тартибида кўришда судлар қонун бўйича биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни тўлиқ текширганлигини, суд аниқланган деб топган ҳолатларнинг исботланганлигини, суднинг ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосалари иш ҳолатларига мувофиқлигини, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилмаганлигини, ушбу нормалар тўғри қўлланилганлигини аниқлашлари лозим.

Ушбу ҳолатда, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳисобланган юқорида келтирилган ҳолатларни тўлиқ ўрганмасдан, ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига ҳуқуқий баҳо бермасдан, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган ҳолда даъво муддатини қўллаб, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида нотўғри тўхтамга келган.

Апелляция инстанция суди ҳам биринчи инстанция судининг юқорида келтирилган камчиликларига эътибор бермасдан, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни текширмасдан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

ХПК 188-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши, агар бу бузилиш нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлса, ҳал қилув қарорини ёки қарорни ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги "Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида"ги 136-сонли қарори 15-бандининг тўртинчи қисмига асосан, агар кассация инстанцияси суди ишни биринчи ва апелляция инстанцияларида кўришда ишнинг ҳолатлари тўлиқ аниқланмаганлигини ва шу муносабат билан ҳал қилув қарори, қарор етарлича асосланмаганлигини ёки суд ишда иштирок этишга жалб этилмаган шахсларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари тўғрисида суд ҳужжати қабул қилганлигини аниқласа, кассация инстанцияси суди суд ҳужжатини бекор қилади ва ишни янгидан кўриш учун ҳал қилув қарори, қарор бекор қилинган хўжалик суди инстанциясига юборади.

Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация шикоятини эса қисман қаноатлантиришни лозим топди.

Ишни янгидан кўришда, биринчи инстанция суди юқорида қайд этилган ҳолатларга тўлиқ ҳуқуқий баҳо бериб, келтирилган камчиликларни бартараф этиб, тарафларнинг важларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар ўртасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтирувчи шартномаларни талаб қилиб олиб, ишга қўшиб ўрганиши ва уларга ҳуқуқий баҳо бериши, даъво муддати қайси санадан бошлаб ҳисобланганлиги ва даъво суммасининг ҳисоб-китобини таҳлил қилиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя қилган ҳолда асослантирилган қарор қабул қилиши, шунингдек ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатини ишни янгидан кўришда, айбдор тарафдан ундириш чорасини кўриш каби масалаларни ҳал этиши лозим.










































Время: 0.0099
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск