ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текширишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 10.02.2015 й. 17-1402/10683-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

10.02.2015 й.

N 17-1402/10683


(КЎЧИРМА)




Агар апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди томонидан иш кўришда ишнинг фактик ҳолатлари тўлиқ аниқланмаган ва шу сабабли қабул қилинган ҳал қилув қарори етарли асослантирилмаган деб топса, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилади ва мавжуд бўлган ҳамда янги далиллар асосида янги қарор қабул қилади


"Асака парранда" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда - жамият) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Асака туман Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда - ДСИ)нинг 2014 йил 1 июлдаги "Солиқлар, бошқа мажбурий тўловларни ва пеняни ҳисоблаш тўғрисида"ги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Ишни кўриш жараёнида жамият Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуцал кодексининг 40-моддасига асосан даъво талабини ўзгартириб ДСИнинг 2014 йил 25 сентябрдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2014 йил 22 октябрдаги ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб қисман қаноатлантирилиб, ДСИнинг 2014 йил 25 сентябрдаги қарори билан жамиятга нисбатан ҳисобланган ва ундиришга қаратилган 62 961 800 сўмдан 57 309 900 сўм қисми ва ушбу суммага ҳисобланган устама жарима қисми ҳақиқий эмас деб топилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2014 йил 11 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарор бекор қилиниб, арз қилинган талабни қаноатлантириш рад этилган.

Кассация шикоятида апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари талабларига риоя қилинмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатлар тўлиқ ўрганилмаганлиги ва аниқланмаганлиги, ишдаги далилларга етарли баҳо берилмаганлиги тўғрисида важлар келтирилиб, суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш сўралган.

Суд мажлисида иштирок этган жамият раҳбари кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.

Суд мажлисида иштирок этган ДСИ вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларга нисбатан ўз эътирозларини билдириб, шикоятини рад қилишни ва апелляция инстанцияси судининг қарорини кучида қолдиришни сўрадилар.

Судлов ҳайъати тараф вакилларининг тушунтиришларини, прокурорнинг апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги фикрини эшитиб, шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2013 йил 30 ноябрдаги 2-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган режа жадвали ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2014 йил 2 майдаги 337-х/с-сонли, 2014 йил 22 майдаги 411-х/с-сонли буйруқларига асосан жамиятнинг 2010-2013 йиллар фаолияти давомида солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўғри ҳисобланиши юзасидан ҳужжатли текшириш ўтказилган ва тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган.

Текшириш натижалари юзасидан давлат бюджети ва мажбурий тўловларга жами 227 961 800 сўм, яъни 2010 йил бўйича 4 573 000 сўм, 2011 йил бўйича 57 326 700 сўм, 2012 йил бўйича 553 600 сўм қўшимча солиқлар ҳисобланган.

Текширувда аниқланган ҳолатлар юзасидан жамиятга нисбатан ДСИнинг 2014 йил 1 июлда "Соли??а оид ҳуқуқбузарликни бартараф этиш ҳақида"ги қарори қабул қилинган.

ДСИнинг 2014 йил 1 июлдаги қароридан норози бўлган жамият судга ариза билан мурожаат қилиб, ушбу қарорни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

ДСИнинг 2014 йил 25 сентябрда "Солиқлар бошқа мажбурий тўловларни ва пеняни қайта ҳисоблаш тўғрисида"ги қарори қабул қилиниб, ДСИнинг 2014 йил 1 июлдаги қарори бекор қилинган. Жамиятга қўшимча ҳисобланган 165 000 000 сўм даромад солиғи ва устама жаримасини бекор қилиш ва ушбу суммани Андижон шаҳар Давлат солиқ инспекциясидан рўйхатдан ўтган "Турон LTD" фирмасидан белгиланган тартибда ундириб олиш юзасидан унга тегишли ҳужжатларни юбориш ДСИ "СТБ"га юклатилган.

Жамиятга солиқ ва мажбурий тўловларга ҳисобланган 62 961 800 сўм қўшимча ва 17 380 800 сўм, жами 80 342 600 сўмнинг 10 фоизи 8 034 300 сўми ДСИнинг ривожлантириш жамғармасига, 90 фоизи барча солиқ ва тўловларни тегишли ҳисоб рақамларга ундирилиши белгиланган.

Ишни кўриш жараёнида жамият Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 40-моддасига асосан даъво талабини ўзгартириб ДСИнинг 2014 йил 25 сентябрдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги "Шахсий ёрдамчи, де??он ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-842-сонли қарорининг 8-банди иккинчи хат бошида, наслчилик иши корхоналари ва Республика "Ўзнаслчилик" корхонаси асосий фаолият тури бўйича барча солиқлар ва давлатнинг мақсадли жамғармалари ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилганлигини асос қилиб жамиятнинг арз қилган талабини қисман қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган.

Апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарори билан жамиятнинг аризасини қаноатлантирилган қисмини бекор қилиш ва янги қарор қабул қилиб жамиятнинг аризасини рад қилиш ҳақида асосли тўхтамга келган. Чунки, юқорида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги "Шахсий ёрдамчи, де??он ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-842-сонли қарорининг 8-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган имтиёзлар шахсий ёрдамчи, де??он ва фермер хўжаликларида чорва молларни янада кўпайтириш, шу асосда қишлоқ аҳолисининг бандлиги ва даромадларини, гўшт-сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсишини ошириш ҳамда ички истеъмол бозорининг тўлдирилишини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги "Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида"ги 173-сонли қарорнинг 17-бандида агар апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди томонидан иш кўришда ишнинг фактик ҳолатлари тўлиқ аниқланмаган ва шу сабабли қабул қилинган ҳал қилув қарори етарли асослантирилмаган деб топса, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилади ва мавжуд бўлган ҳамда янги далиллар асосида янги қарор қабул қилиши ҳақида тушунтириш берилган.

Бундай ҳолатда апелляция инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилиб, асосли равишда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, арз қилинган талабни тўлиқ қаноатлантириш ҳақида қонуний тўхтамга келган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, суд қарорини ўзгаришсиз, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун тўланган 7 000 сўм почта харажатларини жамиятнинг зиммасида қолдиришни, ундан 538 175 сўм давлат божи республика бюджетига, суд ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига, ишни видеоконфренцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 30 000 суд харажатларини Олий хўжалик судининг депозит ҳисоб рақамига ундиришни лозим топади.







































Время: 0.0077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск