ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 20.04.2015 й. 11-1534/928-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

20.04.2015 й.

N 11-1534/928



Агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланади


Тошкент вилоят ҳокимлиги капитал қурилиш бўйича ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси (кейинги ўринларда - даъвогар) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб Пискент туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси (кейинги ўринларда - жавобгар)дан 254.631.103 сўм асосий қарз, 149.762.277 сўм пеня ва 25.463.110 сўм фоиз ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган, жавобгардан даъвогар фойдасига 254.631.103 сўм асосий қарз, 94.423.356 сўм пеня, 25.463.110 сўм фоиз ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Мазкур ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан кассация шикояти берилган бўлиб, унга кўра ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорни ўзгартиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2013 йил 27 октябрда Тошкент вилояти Пискент туманида келовчи ҚФЙ Эквалик маҳалласидаги уйларга йўл қуриш бўйича 20/13-сонли пудрат шартнома тузилган.

Шартнома шартларига мувофиқ, жавобгар қурилиш ишларини 2013 йил 27 декабрга қадар бажаришга келишилган бўлсада ушбу мажбурият тўлиқ бажарилмаган. 384.993.151 сўмлик ишлар даъвогар судга мурожаат қилгунга қадар ҳам бажарилмаган.

Шу сабабли даъвогар хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб жавобгардан олдиндан ўтказилган 254.631.103 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 149.762.277 сўм пеня ҳамда 25.463.110 сўм фоиз ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция суди томонидан даъвони асосий қарз қисмини ва пеняни қаноатлантирш ҳақида асосли тўхтамга келган бўлсада, 25.463.110 сўм фоиз ундириш ҳақида нотўғри хулосага келинган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 163-сонли қарорининг 13-бандида қуйидаги тушунтириш берилган: шартномалардан келиб чиқувчи пул мажбуриятларида, хусусан қарздорнинг товарлар, ишлар, хизматлар тўловини амалга ошириш ёхуд пул маблағларини қайтариш, тўлов кечиктирилган суммани тўлаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФКнинг 327-моддасига асосан фоизлар ҳисобланиши лозим. Қонунда ёхуд тарафлар келишувида пул мажбуриятларини бажаришни кечиктирганлик учун қарздорнинг неустойка (пеня) тўлаш мажбурияти кўзда тутилиши мумкин. Бундай ҳолатларда суд шундан келиб чиқиши керакки, агар қонунда ёки шартномада тўғридан-тўғри бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор пул мажбуриятини бажармаганлиги учун зарар етказилганлиги ҳолатини ва зарарнинг миқдорини исботламаса ҳам, ушбу чоралардан бирини қўллаш ҳақидаги талабни қўйишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 325-моддасига кўра агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланади.

Шу сабабли, судлов ҳайати биринчи инстанция суди томонидан жавобгардан даъвогарга 25.463.110 сўм фоизни асосиз ундирган деб хисоблайди.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 188-моддасига кўра моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.

Қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантириб, ҳал қилув қарорининг 25.463.110 сўм фоиз ундириш қисмини бекор қилишни ва даъвонинг ушбу қисмини рад этишни, жавобгардан ишни кассация инстанцияда кўриш билан боғлиқ 1.745.272 сўм давлат божи, даъвогардан 127.316 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.










































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск