ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Кредит, қарз, кафиллик ва гаров шартномаларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 27.04.2015 й. 22-1403/6814-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

27.04.2015 й.

N 22-1403/6814


(КЎЧИРМА)




Низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаса, иш юритиш тугатилади


ОАТБ "Микрокредитбанк"нинг Боғот филиали (бундан буён матнда - банк) ва "BAGAT BREAK" хусусий корхонаси (бундан буён матнда - корхона) ўртасида 2013 йил 24 сентябрда кредит шартномаси тузилган. Шартномага асосан банк корхонага 12 ой муддатга йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 135 000 000 сўм кредит маблағи ажратиш, корхона эса шартномада белгиланган муддатда кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини тўлаб бериш мажбуриятини олган.

Кредит маблағи қайтарилишини таъминоти сифатида 2013 йил 24 сентябрда тузилган гаров шартномасига асосан корхонага тегишли бўлган Боғот тумани, Нурафшон шаҳарчасида жойлашган, умумий ер майдони 940,80 кв.м, қурилиш ости майдони 294,51 кв.м, 2 қаватли, хоналар сони 20 та бўлган маиший хизмат кўрсатиш биноси гаровга қўйилиб, уларнинг баҳоси 2013 йил 14 сентябрдаги баҳолаш далолатномасига асосан 135 000 000 сўм қилиб белгиланган.

Корхона томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари белгиланган муддатда тўлаб берилмаганлиги боис, Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда - Палата) банк манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, корхона ва банк ўртасида тузилган кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни, 135 000 000 сўм асосий кредит қарз, 6 700 000 сўм фоиз тўловини ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратишни ва гаров мулкининг бошланғич баҳосини белгилаб беришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация протестида иш жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқилганлиги, банк филиали юридик шахс эмаслиги, лекин суднинг ажрими билан "Микрокредитбанк" ОАТБ ишга жалб қилинмасдан жавобгардан "Микрокредитбанк" ОАТБдан жавобгар фойдасига асосий кредит қарз ва фоизлар ундирилиб, хатоликка йўл қўйилганлиги баён қилиниб, ҳал илув қарорини бекор қилиб, қонунга мувофиқлаштириш сўралган.

Судлов ҳайъати прокурорнинг ҳал қилув қарорини ўзгартириб, қонунга мувофиқлаштириш ҳақидаги фикрини тинглаб, кассация протестида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.

Биринчи инстанция суди даъво талабини кредит қарз ва фоиз тўловларини корхонадан ОАТБ "Микрокредитбанк" фойдасига ундириш, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш ва гаров мулкини бошланғич баҳосини 168 750 000 сўм этиб белгилаш ҳақида тўғри хулосага келган. Бироқ, суд банк филиали юридик шахс бўлмаганлиги боис, ишга ОАТБ "Микрокредитбанк"ни даъвогар сифатида жалб этиш масаласини ҳал этган бўлсада, филиалга нисбатан иш юритишни тугатиш масаласини муҳокама этмасдан хатоликка йўл қўйилган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 47-моддасига асосан ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги "Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида"ги 162-сонли қарорининг 9-бандида агар даъво юридик шахснинг ўзи эмас, балки унинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) ишончнома асосида мурожаат этса, хўжалик суди даъво аризасини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмаслиги, бундай ишлар бўйича вакил сифатида иштирок этаётган алоҳида бўлинма эмас, балки манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилаётган юридик шахс даъвогар ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган.

Бироқ, суд томонидан низони ҳал этишда ушбу Пленум қарори талабларига риоя қилинмаган.

ХПКнинг 86-моддаси 1-бандига кўра низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаса, иш юритиш тугатилади.

Бундай ҳолатда, суд филиал юридик шахс бўлмаганлиги боис, унга нисбатан ХПКнинг 86-моддаси 1-бандига асосан иш юритишни тугатиши лозим эди.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процеесуал кодекси 188-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига кўра моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.

Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши, агар бу бузилиш нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлса, ҳал қилув қарорини ёки қарорни ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида"ги 161-сонли қарорининг 1-бандида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, судлар томонидан барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги қайд этилган.

Бундай ҳолатда, судлов хайъати кассация протестини қисман қаноатлантиришни, ОАТБ "Микрокредитбанк" Боғот филиали юридик шахс бўлмаганлиги боис, унга нисбатан иш юритишни тугатишни, ҳал қилув қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.









































Время: 0.0266
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск